Ekolog.uz нинг бугунги суҳбатдоши Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси, Шарлотта Адриан хоним Жаноби Олиялари. Таниқли сиёсатчи Ўрта Осиёда тобора танқис бўлиб бораётган сув неъмати, уни тежаш ва оқилона бошқариш бўйича Иттифоқнинг бу борада олиб бораётган ишлари билан таништирди.
Ассалому алайкум, Жаноби Олиялари!
- Минг афсуслар бўлсинки, Орол Денгизи фожиаси ушбу сув ҳавзасида яшаган аҳолини ўз уйларини тарк этишига ва мажбурий миграциясига сабабчи бўлгани ҳеч кимга сир эмас. Бу масалаларни ҳал этишда маҳаллий ҳамда ҳалқаро ташкилотлар, ҳусусан Европа Иттифоқи қандай ишлар олиб бормоқда?
- Ассалому алайкум! Мен Орол Денгизи фожиаси ва минтақадаги бошқа экологик муаммолар бўйича сиз билан суҳбат қилиш имконияти туғилганлигидан жуда хурсандман. Бизнинг ташкилот Орол Денгизи мусибатига энг муҳим ҳалқаро масалалар қаторида қарайди ва унга минтақавий муаммо сифатида баҳо беради. Айниқса, Орол Денгизи ҳавзасига доир турли экологик лойиҳаларни молиявий тарафдан доимо қўллаб қувватлашни энг олий мақсадларидан деб билади ва давлатларнинг сув ресурсларидан қай тарзда бошқаришини кузатиб келади. Бунга яқинда Тожикистон пойтахти Душанбеда бўлиб ўтган “Оролни қутқариш ҳалқаро жамғармаси” (ОҚҲЖ) 30 йиллигига бағишланган “Марказий Осиё кучли минтақавий институт орқали барқарорлик сари йўлда” мавзусидаги халқаро конференция мисол бўла олади.
Бу ерда шуни яна таъкидлаб ўтиш лозимки, Орол фожиаси фақатгина Ўзбекистоннинг эмас, балки бу Ўрта Осиёдаги барча давлатларнинг долзарб бўлиб турган масаласи. Мен бу ерда Афғонистонннинг Қўштепа каналини ҳам назарда тутмоқдаман. Чунки бу давлат ҳам минтақанинг асосий сув истемолчисига айланиб бормоқда. Европа Иттифоқи бу жараёнларнинг нақадар муҳимлигини тушунган ҳолда, ўз ёрдам йўлларини таҳлил қилиб келмоқда. Таъкидлаганингиздек, бу экололик ўзгаришлар одамларнинг иқтисодий миграциясига ҳам бевосита таъсири бор. Давлатингизда аграр соҳа энг асосий иқтисодий драйверлардан бири бўлиши билан бирга саноат ҳам ривожланиб бормоқда ва сув ресурслардан бу соҳаларнинг шиддат билан фойдаланиши иқлим ўзгаришига табиийки таъсир ўтказади. Ҳўш, Европа Иттифоқи Ўзбекистонда қандай лойиҳаларни амалга оширмоқда деган саволингизга келсак…
Масалан, WECOOP (Европа Иттифоқи – Марказий Осиё: сув ресурслари, атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши соҳасидаги ҳамкорлик). Лойиҳа Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида барқарор ривожланиш бўйича сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш ва уларнинг Европа Иттифоқи билан атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши бўйича ҳамкорлигига кўмаклашишга хизмат қилади.
National Water Policy Dialogue (NPD) on Integrated Water Resources Management (Сув ресурсларини интеграциялашган бошқариш руҳида тармоқлараро ва кўп манфаатдор томонлар иштирокида мамлакатнинг сув сиёсатини диалоги). Бу Ўзбекистонда сув сиёсати билан боғлиқ ютуқлар, муаммолар, устувор йўналишлар, хавфсиз, адолатли сув таъминоти ва канализация ҳамда трансчегаравий ҳамкорлик каби масаларни муҳокама қилиш платформасидир.
Ўзингиз таъкидлаб ўтганингиздек, Яшил Иқтисодиётга ўтиш стратегиясини ҳам эсдан чиқармаслик керак. Ҳусусан, қишлоқ ҳўжалигида сув тежамкор технологияларни жорий этиш йўллари. Мисол учун пахта ёки шоли. Катта миқдордаги сув талаб этувчи ушбу экин турларини иқлим ўзгариши шароитида кам сув талаб этувчи экин турларини билан ўзгартиришни тавсия этиш бизнинг диалог-платформамизда асос бўлади деб ўйлаймиз.
Аслида бу муаммолар Европада ҳам тобора долзарб бўлиб бормоқда. Ичимлик суви,қурғоқчилик, экин турларини ташлаш, озиқ-овқат ҳавфсизлиги. Буларнинг барчасини барчамиз бирлашиб ҳал қилишимиз зарур.
Европа Иттифоқи учун Ўзбекисонда ирригация тизимларни ривожлантириш нима учун қизиқ?
Келинг, бироз ортга қайтамиз. 2017 йилдан аввал бизнинг Ўзбекистондаги лойиҳаларимиз фақатгина қишлоқ ҳўжалиги ва унинг муайян бир йўналиши билан чеклиб қолган эди. Ўзбекистоннинг янги президенти ислоҳотларни жадаллик олиб бориши натижасида бизда ҳамкорлик учун янги имкониятлар пайдо бўла бошлади. Ўзбек фермерлари янгича ёндашув билан ишлай бошладилар. Бу эса, уларда марказлашган режали иқтисодиётдан воз кечиб, ўзлари истаган маҳсулотларни етиштириш учун имкониятлар ҳам пайдо бўлиб бормоқда деганидир. Бу эса сув танқисилиги тобора шиддатлашиб бораётган бир замонда сувдан оқилона фойдаланиб айнан ирригация тизимларини ривожлантиришни нақадар муҳимлиги эканлигига асос эмас-ми?!
Тан олиш керак, сув камайиб бормоқда, аҳоли сони эса аксинча ортиб бормоқда. Кўряпмизки, сув ресурсларни бошқаруви ҳусусий секторга берилиши, инновацион технолигияларни жорий қилиниши, Европадагидек ҳақиқий нарх белгиланиши зарурлиги ҳақида фикрлар ҳам янграмоқда. Демакки, бу барчамиз учун муҳокама қилиниши долзарб бўлган мавзуга айланди деганидир. Зеро, сув бебаҳо неъмат, уни олтиндек қадрлаш ва эъзозлаш вақти келди”.
Ундай бўлса менинг кейинги саволим. Европа учун Ўзбекистондаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари керакми ёки бу юртга чин кўнгилдан ёрдам беришни истайдими?
Саволингиз жуда қизиқарли. Менга ёқди (кулги). Биласиз, Европа бир шахс ёки бир жамиятдан ташкил топмаган. Шу билан бирга якка Иттифоқ бўлиб бизлар Ўзбекистон билан хар томонлама ҳамкорликни янада кучайтириш ниятимиз бор. Масалан иқтисодий ҳамкорлик. 6000 дан ортиқ маҳсулотлар GSP+ — бу маҳсус имтиёзлар тизимидан фойдаланиш имкони демакдир. Бунинг ичида қишлоқ ҳўжалиги махсулотлари ҳам бор. Ўзбекистоннинг полиз экинлари, мевалари Евпоралик тадбиркорларда катта қизиқиш уйғотади. Бошқа тарафдан GSP+ тизимига аъзо давлатдардан инсон ва меҳнат ҳуқуқларига, атроф-муҳит ва иқлим муҳофазаси ва сифатли давлат бошқарувига амал қилишни талаб этади. Демакки, бу ҳамкорлик барча тарафлар манфаатига хизмат қилади. Сиз, мен, бизнинг фарзандлар, барчамизнинг манфатимиз учун.
Бизнинг шунингдек Ривожланиш Соҳасидаги Ҳамкорлик лойиҳамиз Ўзбекистон ва Иттифоқнинг камбағаллика қарши курашишда иқтисодий, ижтимоий, сиёсий лойиҳаларини ҳам амалга ошириб келмоқда. Бу ўз-ўзидан БМТининг Барқарор Ривожланиш Мақсадларига эришиш демакдир. Шавкат Мирзиёевнинг бу борада олиб бораётган ишлари буни яққол кўрсатиб бермоқда ва Европа Иттифоқи бу ишларни қўллаб-қувватлайди ҳамда ҳамкорликни янада кучайтиришга тайёрлигини билдиради.
Ўзбекистон, Европа Иттифоқи ҳамда Жаҳон Банкининг “Қишлоқ хўжалигини интенсивлаштириш ва диверсификация қилишни қўллаб-қувватлаш ва сув хўжалигини такомиллаштириш” гранти кўмагида “Фарғона водийсида сув ресурсларини бошқариш – II босқич” Б компоненти қўшма лойиҳамиз айнан боғдорчиликда иш ўринларни қўпайтириш орқали камбағаликка бўлган якдил курашимизнинг яққол мисолидир. Аҳолиси энг зич жойлашган ҳудудни танлаганлигимиз бежиз эмас. Бу орқали имконлардан, ресурслардан оқилона фойдаланиб юқори натижаларга эришиш мумкин эканлигини намойиш этиб беришни кўзлаганмиз.
Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими (АКИС)ни такомиллаштиришда бизнинг ҳам ўрнимиз бор. Аслида бу каби ишларимиз кўзга ташланмасада, дехқон ва фермерлар бу маълумот базасидан янги тежамкор технологиялар ҳақида маълумотлар олиш имкони бор.
Ўйлайманки, бизнинг қишлоқ хўжалигидаги бу каби ҳамкорлигимиз келажакда кўзланган ижобий натижаларга эришишга олиб келади.
Мазмунли суҳбатинигиз учун катта рахмат!
Авазхон Хайдаров суҳбатлашди