Мўйноқ туманига Жиззахдан 12 тонна озиқ-овқат маҳсулотлари етиб келди

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши ва Жиззах вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ташаббуси билан партия фаоллари, вилоятдаги тадбиркорлар ва фермерларнинг беминнат ҳиссаси —  гўшт, мева, ўсимлик ёғи, картошка, гуруч, пиёз, сабзи ҳамда тоза ичимлик суви жами 12 тонна озиқ-овқат маҳсулотларини жамлаган автокарвон Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманига етиб келди.  Бу ҳақда O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати    хабар бермоқда.


– Партиямиз фаоллари Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани ва Оролбўйи минтақасида юзага келган экологик вазиятнинг салбий оқибатларнинг олдини олиш ва бартараф этишга кўмаклашиш, Орол фожиасидан жабр кўрган аҳолига амалий ёрдам кўрсатишга баҳоли қудрат, беминнат ёрдам қўлини чўзишга қарор қилдилар.

Шу сабабли депутатлар, партиямиз фаоллари билан биргаликда Оролбўйи минтақасида саксовул ва бошқа шўрҳокликка чидамли ўсимликлар экиш тадбирларига жалб этилган ҳашарчилар учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беришни мақсад қилганлигини таъкидлаб ўтди.

— Мана бугун куннинг совуқлигига қарамасдан вилоятдан келган вакиллар тумандаги ҳашарчиларга ҳормасинга келишибди деди – Жиззах вилояти механизатори И.Толибаев. Бундан барча ҳашарчиларнинг ҳурсанд бўлганлигини айтиб ўтди.

Хайрия тадбири давомида ҳашарчиларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва савғолар топширилди ва маданият ходимларининг куй-қўшиқлари билан давом этди.