Анварбек Матмуратов. Фото: CABAR.asia
Анварбек Матмуратов беш йил давомида балиқ овлаш билан шуғулланади. У бу йили Мўйноқ туманидаги Порлитаув аҳоли пунктида бўлиб ўтган “Орол денгизидаги балиқлардан тайёрланган 99 хил таом“ гастрономик фестивалда иккинчи марта иштирок этди. Анварбек тадбир учун қўшни Беруний туманидан келган, у ерда унинг кичик балиқ фермаси – 1 гектарлик сунъий сув ҳавзаси мавжуд бўлиб, унда 10 хилдаги балиқлар етиштирилади. Унинг сўзларига кўра, йиллик даромад 50, баъзан эса 60 миллион сўмни ташкил этади (6-7 минг доллар), ҳаммаси балиқларнинг турига боғлиқ.
“Бугунги кунда давлат балиқ овлашга катта эътибор бермоқда. Шунинг учун Беруний туманидаги балиқчи фермерлар сони ҳар йили кўпайиб боряпти ва маҳаллий бозорларга етказилаётган балиқ сони ҳар йили ошмоқда “, — дейди Матмуратов.
Гастрономия тадбири билан бир вақтнинг ўзида “Орол денгизи ва Мўйноқни қайта тиклаш“ мавзусида халқаро эко-фестиваль бўлиб ўтди. Иккала тадбир ҳам минтақада иқтисодий ривожланиш ва сайёҳларни жалб қилиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар доирасида амалга оширилди.