САИДАЗИЗ МИРЗАЕВ: “ОРОЛҚУМНИ НАМЛАНТИРИШДА ДРОНЛАР ЁРДАМ БЕРАДИ”

Минтақамиз иқлимини муътадиллаштириб, миллионлаб инсонларга ҳаёт бахш этган, Орол денгизининг қуриши Марказий Осиё давлатлари. Хусусан Ўзбекистонда қатор экологик муаммоларнинг келиб чиқишига сабаб бўлди. Ҳавонинг ўта қуруқлашиб кетиши, Оролбўйи ҳудудларида флора ва фаунанинг кекин камайиши, туз бўронларининг кўтарилиши оқибатида нафас йўллари касалликларининг кўпайиши ва ҳоказо.  Оролн  албатта қайта тўлдириб бўлмайди. Аммо унинг салбий оқибатларини юмшатиш мумкинми? Булутларга реагент сепиб дўл жараёнини сусайтириш, ёғинни кўпайтириш, зарур ҳолларда ёғинни ёғдирмасликка ҳаракат қилиш каби ишлар 1960 йиллардан бери бажарилиб келинмоқда. Лекин бу ишлар кейинги даврда молиялаштирилмаганлиги сабабли эьтибордан чета қолган. Айни пайтда олимлар чўл ҳудудларини, хусусан Орол денгизининг қуриган тубини намлантиришнинг арзон ва хавфсиз йўлларини излашмоқда. Бу борада кўп йиллардан бери тадқиқот олиб бораётган  “My AiR Group” МЧЖ раҳбари Саидазиз Мирзаев билан суҳбатимиз мазкур йўналишдаги янги технологиялар хусусида бўлди.

— Саидазиз Саидкаримович, Орол денгизи фожеаси Марказий Осиё республикалари, хусусан Ўзбекистон экологияси, иқтисодиёти, аҳоли саломатлигига жиддий салбий таъсир кўрсатмоқда. Уларни бартараф этиш бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда?

—   Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.  Мирзиёев вазифага ўтгандан сўнг, Орол муаммосига алоҳида эътибор қаратди.  У бу саволни БМТнинг 72-сессиясида кўтариб, жаҳон ҳамжамияти эътиборини ушбу масалага қаратди.  2017 йил 18 январдаги “2017-2021 йилларда Орол денгизи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида” ги ПҚ-2731-сонли қарори қабул қилинди. Унда Оролбўйи ҳудудларида янги иш ўринларини яратиш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш,  турмуш шароитини яхшилаш, транспорт, муҳандислик-коммуникатция инфратузилмасини ривожлантириш ва бошқа масалалар кўтарилган.

— Оролқумга саксовул экиш ишлари олиб борилаётганига қарамай сўнгги йилларда қуриган денгиз тубидан кўтарилаётган тузлар Оролбўйи ҳудудларга жиддий зарар етказаётир. Бунинг сабаби нимада деб ўйлайсиз?

— Орол денгизи қуриган тубининг атиги 10 % гагина саксовул экилган. Бу жуда кам. Саволдаги муаммони бартараф этиш учун заҳарли аэрозолларни олиб ташлашни камайтириш ва бу мақсадда чўл ва ем-хашак, ўсимлик кўчатларини етиштириш бўйича минтақавий марказни яратишдан мақсадга мувофиқдир.

— Орол тубини янги технологиялар билан намлантиришнинг хорижий тажрибаси зарур самарани берадими?

-Орол тубини янги технологиялар билан намлантиришни кичик майдонда синаб кўриш керак.

—  Ушбу мақсадларда дрондан фойдаланишнинг афзалликлари нимада кўринади? Мазкур усул экологик жиҳатдан қанчалик хавфсиз?

-Дрон, яъни учувчисиз ҳаво воситаси экологик жиҳатидан анча хавфсиз.Улардан фойдаланишнинг афзалиги унинг ракеталардан нисбатан хафсизлиги ҳамда булутларга реагент сепиши