НАВОИЙЛИКЛАР ЗАҲАРЛИ ҲАВОДАН НАФАС ОЛИШМОҚДА.МУАММО ҲАНУЗ БАРТАРАФ ЭТИЛГАНИ ЙЎҚ

Навоий шаҳрининг аҳолиси кўп йиллардан буён шаҳар ҳудудида жойлашган кимёвий корхоналар дастидан заҳарланган ҳаводан нафас олиб келишмоқда. Муаммонинг бартараф этилмай, тобора долзарблашаётгани каналимизга келиб тушаётган мажбуриятлардан ҳам билса бўлади: “Ассалому алайкум, мен Навоий вилояти Навоий шаҳар фуқарораси Хайитов Шерзодман. Навоий шаҳрида “Навоий Азот” АЖ ишлаб чиқариш заводи бор. Ушбу заводдан ҳар куни сариқ заҳарли тутун чиқади. Нафас олиш қийин, чунки шаҳарни  сассиқ нафасни буғувчи тутун қамраб олган. Фарзандларимиз, ўзимиз бундан азият чекмоқдамиз. Қачон тоза ҳаводан нафас оламиз?”

Мазкур масала юзасидан 2 ой олдин Экологик партия ва Навоий шаҳар экология бошқармасига мурожаат қилган эдик. Улар ҳавони таҳлил қилиб, “ атмосфера ҳавосига ташланаётган NОx (азот оксидлари) №67 манбада  3,19  марта  белгиланган меъёрдан ортиқ ҳолат аниқланган” ганлигини ва “2020 йилнинг 3-4 июнь кунлари суд томонидан юқоридаги ҳуқуқбузарларга нисбатан ҳар бир ишлаб чиқариш ходимига энг кам иш ҳақининг 1 бароб

ари миқдорида маъмурий чора белгилан” қайд этишган эди. Албатта чора ходимларга эмас, ҳануз фильтр ўрнатмаган раҳбариятига нисбатан кўрилиши зарур. Чунки бу  билан муаммо ҳал бўлмай, заҳарли ҳаводан эса оддий аҳоли азият чекаверади.

Ўйлаймизки  Экология ва атрофни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Экологик партия  мазкур муаммони бартараф этиш, навоийликларнинг ниҳоят тоза ҳаводан нафас олишларига ёрдам беришади.

Наргис Қосимова