ДАРЁ ЎЗАНИНИ БУЗГАНЛАР ЖАЗОЛАНДИ

Дарё ўзанларини бузиш давом этмоқда. Чунки, асосий қурилиш материали бўлган шағал табиат томонидан яратиб қўйилган, қазиб олда, сотавер. Аммо қазиб олувчилар бу орқали нафақат сувнинг йўлини бузаётгани, балки дарёларнинг ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини йўқ қилаётганини, ана шу дарё ва сойлардан сув ичаётган аҳолининг соғлиғига сувни ифлослантириб, зарар етказаётганини ўйлаб ҳам кўришмайди.

Жиззах вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан Ғаллаорол тумани «Қашқабулоқ» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи «Сангзор» дарёси ўзанидан фуқаро Абдуваҳобов Сарвар томонидан қум-шағални қазиб олиб ўзи бошқарувидаги «ЗИЛ» русумли автотранспорт воситасига ортганлиги учун МЖтКнинг 70-моддаси 1-қисми (қўшимча 82-моддаси 2-қисми) билан энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари, яъни 2 млн. 27 минг 300 сўм миқдорида жарима [қўлланилган]().

Ғаллаорол тумани «Оқтом» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи «Сангзор» дарёси ўзанидан фуқаро Ибодуллаев Азиз томонидан қум-шағал қазиб олингани учун  энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари, яъни 2 млн. 27 минг 300 сўм миқдорида, Жиззах шаҳар А.Темур МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи «Сангзор» дарёси ўзанидан фуқаро Хўжанов Ғолиб томонидан қум-шағал қазиб олиниб ўз бошқарувидаги «ЗИЛ» русумли автотранспорт воситасига ортгани учун  энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари, яъни 2 млн. 27 минг 300 сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилган.

«Сангзор» дарёси ўзани ва вилоятимизнинг бошқа очиқ сув объектларидан 25.09.2017 йилдан 07.08.2019 йил оралиғида 263 та ҳолатда ноқонуний равишда норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳолатлари аниқланиб, 263 нафар шахсларга жами 239 млн. 487 минг 940 сўм маъмурий жарималар қўлланилган.

🍀Каналимизга уланинг: http://t.me/ekologuz