“Air Visual» халқаро ташкилоти 2018 йилда ҳавоси заҳарли моддалар билан энг кўп зарарланган мамлакатлар рейтингини эълон қилганида, Ўзбекистон унда 16-ўринни эгаллаган. Б бежиз эмас албатта. Биргина Сергели туманида жойлашган “Тошкент труба заводи” МЧЖ га яқин ҳудудларда атмосфера ҳавосида рухсат этилган меъёрдан олтингугуртли водород 25 баробар, азот диоксиди бўйича 22,4 баробар, аммиак 6 баробар, фторли водород бўйича эса 4,2 баробар кўп эканлиги аниқланди.
“Ўзиккиламчиранглиметалл” АЖга яқин ҳудудларда ҳам атмосферада рухсат этилган меъёрдан азот диоксиди бўйича 14,1 баробар, аммиак бўйича 8,25 баробар, олтингугуртли водород 6,25 баробар, фторли водород бўйича эса 1,25 барборабгача кўп эканлиги аниқланди. Фуқаролардан корхоналар фаолиятининг салбий таъсири бўйича келиб тушган кўплаб мурожаатлар жамоатчилик эшитувини ташкил этишни талаб этди.
-Экологик партия томонидан 30 июль куни ташкил этилган эшитувда “Ўзиккиламчиранглиметалл” АЖ ва “Тошкент труба заводи” МЧЖ фаолиятининг атроф муҳитга ва аҳоли саломатлигига таъсирини ўрганиш мақсадида 367 респондент иштирокида ўтказилган сўровнома натижалари эълон қилинди, дейди Партия бўлим бошлиғи Э.Омонов.-. Унга кўра респондентларнинг 55,8% корхона фаолияти атроф муҳитга ва аҳоли саломатлигига салбий таъсир кўрсатмоқда, 96,7% корхоналар фаолияти натижасида атмосфера зарарланмоқда, 80,4 % — дарёлар ва ерости сувлари кучли ифлосланмоқда, 98,9% -корхоналар инсонлар саломатлигига зарар етказмоқда, деб ҳисоблайди. 95,4 % респондентлар корхоналар фаолиятининг ўзларининг саломатлигига салбий таъсирини сезишган.
Тадбирда таъкидланганидек, фуқаролардан “Ўзиккиламчиранглиметалл” акционерлик жамияти ва “Тошкент труба заводи” МЧЖ фаолиятининг атроф муҳит ва аҳоли саломатлигига салбий таъсири бўйича келиб тушган кўплаб мурожаатлар жамоатчилик эшитувини ташкил этишни талаб этди. Шу муносабат билан, мазкур масалани жойида ўрганиш учун экологик рейдлар ва таҳлилий тадқиқотлар ўтказилди.
Иштирокчилар атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан самарали фойдаланиш соҳасига оид қонунлар талабларини бажарилишини таъминлаш ва атроф муҳит ифлосланишини камайтириш ва тўхтатишга қаратилган тизимли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, атроф муҳитни ифлослантирувчи ташлама (оқова) манбаларнинг назоратининг автоматлаштиришган тизимни ташкил этиш, чиқиндиларни утилизация қилишни ҳал этиш, корхона таъсири доирасидаги ҳудудларда атроф муҳитнинг ифлосланиши даражаси ҳамда саноат чиқиндилари жойлаштирилган жойларда тупроқ, ер ости сувларини мониторинги тизимини ташкил этиш, саноат ва хўжалик-маиший оқова сувларни марказлашган канализация тизимга улаш, келгусида оқова сув ташланган қудуқларни демонтаж қилиш ва улар жойлашган ҳудудларни рекультивация қилиш масаларини ҳал этиш бўйича тавсиялар берилди.
Жамоатчилик эшитуви якунида иштирокчилар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар асосида экологик ҳолатни яхшилаш ва “Ўзиккиламчиранглиметалл” акционерлик жамияти ва “Тошкент труба заводи” МЧЖ фаолиятини атроф муҳит ва аҳоли саломатлигига таъсирини камайтириш ҳамда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш бўйича мажмуавий тадбирларни ўз ичига олган тавсиялар ишлаб чиқилди ва тегишли ташкилот ва муассасаларга тақдим этилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва соғлиқни сақлаш бошқармалари мутасаддилари, “Ўзгидромет” маркази, Тошкент шаҳар Сергели тумани ҳокимлиги, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, Ўзбекистон Экологик партияси ходимлари ва аъзолари, Экоҳаракат фаоллари, корхонага туташ ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли, жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
Н.ҚОСИМОВА