Биз йўқотаётган Ер. Сайёрада нималар юз бермоқда? (фото)

Agora расмлар алмашиш сервиси Ер кунига бағишлаб ўтказилган #ClimateChange2020 танлови натижаларини эълон қилди, деб ёзади Hi-Tech.Mail.ru.

«Биз инсон табиатдан йироқ деган пуч хаёлларга ишонамиз».

Танловнинг асосий мавзуси сайёрада иқлимнинг ўзгариши бўлди. Суратларда муаллифлар глобал саноатлаштириш — қурғоқчилик, музликларнинг эриши, сув тошқинлари ва йирик ахлатхоналарнинг пайдо бўлиши қандай оқибатларга олиб келаётганини акс эттирган.

#ClimateChange2020 хештеги остида бутун дунё фотографлари томонидан ҳаммаси бўлиб 9789 та сурат эълон қилинган.

Ҳар бир суратда инсоният атроф-муҳит ва бошқа инсонларга қандай таъсир ўтказаётганини кўриш мумкин.

« #ClimateChange2020 танлови финал босқичига чиққан иштирокчиларнинг ҳар бир сурати она табиатнинг дил фиғони. Фотографларнинг турли нуқатаи назарлари Ерда содир бўлаётган ҳодисалар учун ҳар биримиз масъуллигимизни ёдга солади», — дейди Agora асосчиларидан бири Октави Ройо.

Қора тутун.
«Дунёни қутқаринг!»
Сув тошқинлари.
«Мен қопқонга тушиб қолдим, ёрдам беринг».
Қурғоқчилик.
«Ўлим ери».
Намиб саҳроси.
Денгиз ўсимликлари илиниб қолган «пакет».
«Бизнинг ҳавомизни заҳарлантирманглар».
Сув тақчиллиги.
Музсиз жойда ётган Қутб айиғи.
Кемалар «чиқиндихонаси».
Ўрмон ёнғинлари.
Эриётган музликлар.
Ғишт печлари.
Қурғоқчилик билан курашаётган аёллар.
Ёнаётган ўрмонлар.
Ҳавонинг ифлосланиши.
Эриб бораётган музликлар.

Телеграм каналимизга уланинг. https://t.me/ekologuz