https://t.me/ekologuz каналимизга Фарғона вилояти Данғара туманидан мурожаат келиб тушди. Унда айтилишича, Данғара тумани қишлоғи аҳолиси мана бир ойдирки атрофга таралаётган сассиқ ҳиддан нафас олишга мажбурлар. Сабаби Қўқон -Дангара марказидан Қўқон оқава сувни қайта ишлаш марказига тозаланиш учун юбориладиган канализация сувини йўлда фермерлар ўз далаларини суғориш учун фойдаланишмоқда. Йўлда фермерлар зовурнинг ифлос сувидан фойдаланмасликари учун назоратчилар қўйилган бўлсада, буни фермерлар тунда амалга оширишаётганини мурожаатчи кўрсатиб ўтган. Қизилмушт МФЙ ҳудудидаги Тегирмонбоши қишлоғидан оқиб ўтаётган канализация сувиннинг ёзнинг иссиқ кунида парланиши ва боша сабаблар қишлоқ аҳолиси, айниқса болаларнинг таналарига яра тошиб кетган.
Аниқланишича, аҳоли бир неча маротаба Фарғона вилояти Кенгаши раиси вилоят Кенгаши депутати М. Маҳмудовга мурожаат билан чиққан. Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутатлар томонидан мавжуд муаммони бартараф этиш ва инсон саломатлигига салбий таъсирини аниқлаш бўйича 4 маротаба мутасадди ташкилотларга депутат сўрови чиқарилган. Ташкилотлардан берилган хулосаларга кўра, қайта ишланмаган оқава сувдаги бактерия ва инфекцияларнинг айрим турлари етмиш йилгача ўлмайди. Ушбу сувдан фойдаланилган ерда ўсган ўсимликни истеъмол қилган хайвонларнинг ошқозонида паразитлар кўпаяди.
Соғлиқни сақлаш туман бўлими ва туман санитар осойишталик маркази томонидан берилган маълумотларга қараганда гепатит А,В,С, ошқозон ичак касалликлари, буйрак касалликлари, турли тошмалар тошиши учун асосий омил бўлиши аниқланди. Энг ачинарли томони ушбу сувдан қишлоқ хўжалигида айни пандемия даврида фойдаланиш янада ҳавфли бўлиб, COVID 19 ўзининг яшовчанлигини сувда сақлаб қолиши, Қўқон шаҳридаги турли ташкилот ва аҳолидан келаётган оқава сувларнинг қайта ишланмаган ҳолда қишлоқ хўжалигида фойдаланиш янада хавфни ошириши мумкин.
Демак, мазкур муаммони зудлик билан ҳал қилиш, фермерларни жавобгарликка тортишдан олдин уларнинг ерларини сув билан таъминлаш муаммосини ҳал қилиш лозим. Бунга ҳамма Фарғона вилояти ҳокимияти, Сув хўжалиги вазирлигининг вилоят бошқармаси, Соғлиқни сақлаш вилоят бошқармаси, Экология қўмитаси, Экопартия ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиши керак!
🍀 Каналимизга уланинг 👇.
Присоединяйтесь к нашему каналу👇
https://t.me/ekologuz