2002 йил 8 август кунидан бошлаб, Халқаро ҳайвонлар фаровонлиги жамғармаси ташаббуси билан бутун дунёда Халқаро мушуклар куни, нишонланади.
Мушуклар кунида уларнинг эгалари ўзларининг уй ҳайвонлари учун ўйинчоқлар ёки уларни даволаш учун дори воситалари сотиб олишади, дайди мушукларга ғамхўрлик қилишади.
Мушуклар ҳақида қизиқарли маълумотлар:
Қадим замонлардан бери мушуклар дунёдаги энг кенг тарқалган уй ҳайвонидир.
Ер юзидаги барча аҳолининг қарийб 80 фоизи уй ҳайвонларини боқишади, ва уларнинг ярмидан кўпи мушукларни, ундан кейин итларни ташкил қилади.
Мушуклар одамлар учун фойдали бўлган бир қатор функцияларни бажарадилар. Уларҳудудларни кемирувчилардан тозалаб, одамни стрессдан, юрак хуружидан даволашади. Ўз эгасининг умрини узайтиришга ҳисса қўшишади.
Америкалик шифокорлар мушук эгаларининг юрак хасталигига чалиниш эҳтимоли 40% камроқ эканлигини ва уларда юрак хуружи ва инсультлар сони камроқ эканлигини аниқладилар.
Мушук боқингулар сизга нафақат ўз меҳрларини беришади, балки умрингизни ҳам узайтиришади!!!