БУХОРОДА НЕГА ДАРАХТЛАРНИ ЁМОН КЎРИШАДИ?

Бухорода дарахтларнинг нотўғри буталиши оқибатида қуриши. кесилиши ҳақида илгари ҳам бир неча марта каналимизда ёзган эдик. Бу саарги ҳолат ҳаммасидан ҳам ўтиб тушди, чоғи. Каналимиз обуначисидан келган мурожаатга кўра, Бухородаги 32-сонли Меҳрибонлик уйи олдидаги мевали ҳамда 54 дона дарахтлар ва буталарнинг (24 таси мевали дарахтлар, 30 та манзарали дарахтлар), шундан 5 та ўрик дарахтини кўчиришга (иссиқда бу дарахтлар ҳам кўчирилса, қуриб ўлади!) , 15 та ўрик ва 21 та манзарали дарахтни қурилиш ишларини бошлаш учун кесишга Экологик хулоса берилган. “SHARQ BUXORO SAVDO KOMPLEKSI” МЧЖ Вилоят Экология бошқармасидан рухсат сўраган. Афсуски, Экология бошқармаси бунга РУХСАТ берган!!! «Мен Бухорода туғилиб ўсдим, бу ерда 60 йиллик умрим ўтди. Болалигимдаги соя-салқин кўчалардан ҳозир афсуски асар ҳам қолмади. Ҳаммаеқ чанг, бунинг ортидан касалланиш кўп. Аммо шунга қарамай, тинмай қолган дарахтлар ҳам кесилаяпти. Биласиз, Бухоронинг ҳавоси жуда иссиқ, дарахтлар бўлмаса бу ерда яшаш қийин. Нега Экологиядагилар табиатни асраш ўрнига, бир икки сўм пулига учиб, ҳамма қурилиш ташкилотларига дарахтларни кесишга рухсат беришади? Нега бухоролик раҳбарлар дарахтларни ёмон кўришади? Бу жиноятнингг олдини ким олади? Ким уларни жазолайди? Бу уахир келажак авлодимиз олдидаги жиноятку!!!”
Дарахтларнинг кесилиши билан боғлиқ мавзу юзасидан Бухоро вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ўз муносабатини билдириди:

Бухоро шаҳар ҳокимининг 2020 йил 22 июньдаги №623-сонли қарорига мувофиқ “SHARQ BUXORO SAVDO KOMPLEKSI” МЧЖга Бухоро шаҳар Придаскир кўчаси йўл ёқасидаги қишлоқ хўжалиги мақсадида фойдаланилмайдиган ер Бухоро ҳокимлигининг захира ерлари ҳисобидан биринчи қаватидан савдо, Маиший хизмат кўрсатиш ҳамда юқори қаватларда кўпхонадонли турар жой биноси қуриш ва ҳудуддаги туташ ерларни ободонлашлаштириш 846 кв. метрдан иборат ер участкасини доимий фойдаланишга бериш тўғрисидаги қарорига мувофиқ ушбу жой берилган. Қурилиш ишларини амалга ошириш майдонида дарахт ва буталар кирганлиги сабабли, ушбу дарахт ва буталарни кесишга рухсатнома расмийлаштирилиш мақсадида “SHARQ BUXORO SAVDO KOMPLEKSI”МЧЖ томонидан Давлат хизматлари марказига 07.08.2020 йилда № 21351717-сонли ариза билан мурожаат қилинган. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорати бўйича Бухоро шаҳар инспекцияси ҳамда шу ҳудуднинг “Гулшан” МФЙ раиси томонидан, мурожаат жойида бориб ўрганилган. Ўрганиш жараёнида мазкур ҳудудда 54 дона мевали ва манзарали дарахтлар борлигини аниқланилиб ҳужжатлаштирилган.

“SHARQ BUXORO SAVDO KOMPLEKSI” МЧЖ Экология бошқармасига қилган мурожаати бўйича 54 дона дарахтлар ва буталарнинг 24 таси мевали дарахтлар, 30 та манзарали дарахтлар (5 та ўрик дарахтини кўчиришга, 15 та ўрик ва 21 та манзарали дарахтни хусусан айланта. терак ва мевали дарахтларни кесишга Экологик хулоса берилган. Қолган можевельник, тут дарахтлари Бухоро шаҳар 32-сонли Меҳрибонлик уйининг раҳбари билан келишилган ҳолда Меҳрибонлик уйи атрофидаги бўш ерларга кўчирилиши белгиланган.

Шу ўринда Бухоро вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг ушбу муаммога билдирган муносабатидаги бир банд, яъни ўзи чўлга айланиб бораётган Бухоронинг дарахтларини кесиш учун Экологик хулосанинг берилиши бизда савол туғилишига сабабчи бўлди. Яъни Меҳрибонлик уйининг олдидаги дарахтлар кесилиб, кўп қаватли уй-жой қурилади, болаларга тушадиган қуёш нурлари тўсиб қўйилади. Ёзнинг иссиқ чиласида дам оладиган жойларидан улар маҳрум бўлишади. Ҳавони тозалаб турувчи дарахтлар кесилди, қурилиш давомида чиқадиган чангларни ўзига ютиб тоза ҳаво чиқариб берадиган дарахтлар энди йўқ. Бухоро мутассадилари ушбу ҳолатларни инобатга олишмаган кўринади. Халқимизда бир ажойиб гап бор “Яхшидан боғ қолади” деган, аммо биздан келажак авлод учун нима қоляпти? Одамларнинг сотиб олишга қурби етмайдиган уй-жойларми? Ёки умуман кўкаламзорлаштирилмаган болалар ўйин майдонларими? Ўзингизни ўйламасангиз ҳам келажак авлодни уйланг, эртага фарзандларимизга мана бу боғни биз ташкил қилганмиз, мана бу дарахтларни мен эканман дея айта оламизми?

Наргис Қосимова

🍀 Каналимизга уланинг 👇.
Присоединяйтесь к нашему каналу👇
https://t.me/ekologuz