Ҳиндистоннинг Жарҳанд шаҳрида фил боласи чуқурлиги 8 метр бўлган қудуққа тушиб кетди, деб хабар беради «Домашний очаг».
Қудуққа тушган фил боласини маҳаллий аҳолидан бири кўриб қолган. Чорасиз қолган фил оёқлари билан деворга ёпишиб олишга ҳаракат қилиб айланарди. У ҳолдан тойган, аммо таслим бўлмасди.
Аҳоли жониворни қалин арқон билан тортиб олишга қайта-қайта уриниб кўрди, аммо бирон натижа бўлмади. Шу пайт кимдир қудуқни сув билан тўлдириш ва бу фил боласини сув юзасига кўтарилишига ёрдам беришини айтди.
Тезда шлангни чуқурга тортишди ва икки соатда қудуқ сувга тўлди. Фил боласини қутқариш учун, тахминан, 50 кубометр сув керак бўлди. Фил ҳақиқатда суз юзасига яқинлашди. Воқеа жойига экскаватор ҳам ёрдамга келди. Гувоҳлардан бири бу ҳолатни видеога олишга ҳам улгурди:
Яхшики, ҳеч ким жабрланмади. Фил боласи ҳеч кимга ҳужум қилишни ўйламади. У қўйиб юборилганидан хурсанд эди ва подасидаги учта филга қўшилишга шошилди. Бироздан сўнг оила саванна бўйлаб ҳаракатланишда давом этди.
🍀 Каналимизга уланинг 👇.
Присоединяйтесь к нашему каналу👇
https://t.me/ekologuz