АЙИҚ БОЛАСИ НЕГА ЎЛДИРИЛДИ?

Афсуски, Ангрен шаҳри Дукент мавзесида  видеога олинган айиқ боласи ўлдирилганлиги хақида хабар тарқалди. Агарда шу ахборот рост бўлса, жуда ачинарли ҳолат. Зеро, Қашқадарё, Наманганда қўнғир айиқ “одамларга ташланди” деб ўлдирилган ва жиноятчилар шу билан оқланган бўлса,  бу сафар жониворни ўлдирганни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди. Юртдошларимиз шу қадар жоҳиллик ботқоғига ботганки, Ўзбекистон ҳудудида бирорта қимирлаган жонзот қолмаслигига ҳаркат қилишади. Бундай бешафқатликка қачон чек қўйилади? Қачон Нафақат Ўзбекистон, балки Халқаро қизил китобга кирган, демакки  бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган жониворларни […]

Батафсил

Улар ҳайвон ва қушларни лицензия асосида ов қилишмоқдами?

Ижтимоий тармоқларда овчиларнинг ов жараёнларидан кейинги суратлари тарқалиб боряпти. Овчилар ижтимоий тармоқда ушбу суратларни мақтаниш учун тарқатмоқда. Сизда албатта «Нима бўлибди, ов мавсуми очилган-ку?» дейишингиз мумкин. Овчиларнинг ҳам лицензияси бордир. Аммо ҳар бир ижтимоий тармоқларда тарқатилган сурат янада фойдаланувчиларни ҳайвон ва қушларни ўлдиришга бўлган иштиёқини кучайтиради. Суратларга эътибор бериб қарасангиз овланган ҳайвонлар давлат рақами 75V463KA бўлган «Дамас» русумли машина олдида бир неча маротаба суратга олинган. Демак ушбу ҳолат Сурхондарё вилоятида бўлган. Хўш, шу ўринда савол туғилади улар ҳайвон ва қушларни […]

Батафсил

КЕЛИНГ ҲАММАСИНИ ОТИБ ЎЛДИРАМИЗ ЁКИ АКТЁРЛАРИМИЗГА МУРОЖААТ

Бугунги кунда ёшлар ҳаётида тарбиявий роллари билан танилиб келаётган Фотиҳ Насимов ўзининг фасебоокдаги шахсий саҳифасига “Охотник и добыча, в жизни часто меняются местами…” номи билан қўлида овланган Каклик ва Қуёнини ушлаб турган ва оловда пишиб турган Қуён суратини эълон қилган. Нима актёрларимиз орасида овчилик борасида челенж эълон қилинганми? Фотиҳ Насимовнинг ов қилиш борасида лицензияси бор деган умиддамиз. Бундан олдин каналимизда актёр Маҳмуд Турсуновнинг инстаграм саҳифасида лочиннинг боласини икки оёғи қалин иплар билан боғлиқ ҳолатда ушлаб тургани акс этган видеони эълон […]

Батафсил

ЖОНИВОРЛАРНИ УРИБ ЮБОРГАН ҲАЙДОВЧИЛАР НЕГА ЖАРИМАГА ТОРТИЛМАЙДИ?

[:ru]Сўнгги пайтлари юртимизда  ҳайдовчилар томонидан жониворларни машинада уриб юбориш ҳолатлари кўпаймоқда. Ҳайвон ва қушлар нобуд бўлиб,  чалажон бўлиб қолганларга эса ҳаттоки  инсонийлик юзасидан ёрдам ҳам кўрсатилмайди. Масалан, ўтган ҳафта Қуйлуқ -1 да  итни уриб юборишган, чалажон кучукка утган кетган сув, нон бериб туришган. Кечагина ekologuz телеграм канали  обуначиларидан бири:  “Олий Мажлис биноси ёнида анчадан буён пойтахтда йўқ бўлиб кетган олмахонни машина  уриб юборди. Ҳеч бўлмаса жасадини четга олай деб тўхтадим, карнтин пайтида яна пайдо бўлишибди. Афсус, уриб юбориб, хаттоки тўхтамади […]

Батафсил

БУХОРОДА НЕГА ДАРАХТЛАРНИ ЁМОН КЎРИШАДИ?

Бухорода дарахтларнинг нотўғри буталиши оқибатида қуриши. кесилиши ҳақида илгари ҳам бир неча марта каналимизда ёзган эдик. Бу саарги ҳолат ҳаммасидан ҳам ўтиб тушди, чоғи. Каналимиз обуначисидан келган мурожаатга кўра, Бухородаги 32-сонли Меҳрибонлик уйи олдидаги мевали ҳамда 54 дона дарахтлар ва буталарнинг (24 таси мевали дарахтлар, 30 та манзарали дарахтлар), шундан 5 та ўрик дарахтини кўчиришга (иссиқда бу дарахтлар ҳам кўчирилса, қуриб ўлади!) , 15 та ўрик ва 21 та манзарали дарахтни қурилиш ишларини бошлаш учун кесишга Экологик хулоса берилган. “SHARQ […]

Батафсил

8-август — Халқаро мушуклар куни

2002 йил 8 август  кунидан бошлаб, Халқаро ҳайвонлар фаровонлиги жамғармаси ташаббуси билан  бутун дунёда Халқаро мушуклар куни, нишонланади. Мушуклар кунида  уларнинг эгалари ўзларининг уй ҳайвонлари учун ўйинчоқлар ёки уларни даволаш учун дори воситалари сотиб олишади, дайди мушукларга ғамхўрлик қилишади. Мушуклар ҳақида қизиқарли маълумотлар: Қадим замонлардан бери мушуклар дунёдаги энг кенг тарқалган уй ҳайвонидир. Ер юзидаги барча аҳолининг қарийб 80 фоизи уй ҳайвонларини боқишади, ва уларнинг ярмидан кўпи мушукларни, ундан кейин итларни ташкил қилади. Мушуклар одамлар учун фойдали бўлган бир қатор […]

Батафсил

ҚУРУВЧИЛАР ТОШКЕНТДА ЯНА ДАРАХТЛАРНИ КЕСИШМОҚДА

Афсуски, бугун республикамизда кенг кўламда олиб борилаётган  қурилишлар шаҳарларнинг экологиясига жиддий зарар етказмоқда. Нега дейсизми? Чунки  қурилиш натижасида юзлаб соғлом дарахтлар кесилаяпти, болаларнинг ўйнашига, одамларнинг уйидан чиқиб сайр қилишига, автоуловини қўйишига жой қолмаяпти.  Оқибатда шундоғам ифлосланган шаҳар ҳавоси дарахтлар камайганидан баттар ифлосланаяпти. Каналимиз обуначиси Абдуллаева Ольга яна бир ташвишли хабар жўнатди. Унинг ёзишича, Тошкент  шаҳар Содиқ Азимов кўчаси, 3 проезд, 13 уй олдида 15 тача дарахт кесилиб қурилиш бошланган. Улар туман Экологиясига мурожаат қилишган, аммо натижа бўлмаган. Қурувчилар ҳозирда ўраб […]

Батафсил

Ўзбекистонда дарахт кесилиши: муаммо ва орзулар

Ўзбекистондаги мавжуд экологик муаммолардан энг долзабларидан бири дарахтларнинг кесилиш муаммосидир.  2009 йил 15 ноябрда  республиканинг пойтахтининг қоқ юраги марказий хиёбон (сквер)даги юз йиллик чинораларнинг кесилишидан бошланган кампания афсуски мана 11 йилдан буён давом этмоқда. Тошкентнинг марказий хиёбони Х1Х асрда Чор Россиясининг генерал-губернатори М.Г.Черняев томонидан барпо этилиб, шаҳарликлар ичида “сквер” номи билан машҳур бўлган эди. [iframe src=»https://cdn.knightlab.com/libs/juxtapose/latest/embed/index.html?uid=92ff848a-9b31-11ea-9916-0edaf8f81e27» width=»100%» height=»520″] Аммо  ўша машъум 15-16 ноябрь кунлари чинорлар томири билан қўпориб ташланди. Бундай вахшийликка қарши турмоқчи бўлганлар ҳибсга олинди Афсуски, Ўзбекистонда оммавий дарахт […]

Батафсил

Дунёнинг ноёб қушлари ҳақида биласизми?

Ер юзида 10 мингга яқин қушларнинг тури бор. Улар турли оилаларга мансуб бўлиб, кўриниши, ҳажми, ҳаракатлари билан ажралиб туради. Айниқса, уларнинг ғаройиб, ноёб турлари кишини ҳайратга солади. Масалан, ер юзидаги энг кичик қуш колибри-асалари қуши ҳисобланади. Бу қушларнинг узунлиги тумшуғи ва думи қўшиб ҳисобланганда бор- йўғи 5 см ни ташкил этади. Колибрининг оғирлиги эса 1,6 гр ни ташкил қилади. Ҳаттоки туяқушнинг биргина пати ҳам бундан оғирроқ. Бироқ шундай танада ҳам юрак уриб туради ва бир дақиқада 500 мартагача уради. Энг […]

Батафсил

АНДИЖОНДА ТУЛКИ СОТУВЧИСИ ЖАРИМАГА ТОРТИЛДИ

Каналамизга Асака шаҳрида тулки болаларини сотаётган шахс ҳақида пост қўйгандик. Андижон вилояти Экология ва атроф мухитни муҳофаза қилиш бошкармаси ахборот хизмати  мазкур ҳолат бўйича қуйидаги хабарни берди: “Андижон вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспкторлари томонидан жорий йилнинг 1 май куни ижтимоий тармоқ орқали “Тулки сотаман” деб чиққан ҳолат бўйича тадбир ўтказилди. Ўрганиш кунида  Тулки болаларини Андижон вилояти Асака шаҳар Гулшан МФЙ, Адиробод кўчаси 19 уйда истиқомат қилувчи фуқаро А.С томонидан жорий йилнинг апрель ойида Асака туманидаги адирлик […]

Батафсил

Микроб тушмайдиган ягона егулик

Асалари – нуқсонсиз аъзолардан иборат вужуд. Унинг кўзлари узоқ масофадаги нарсаларни олтмиш марта катталаштирилган ҳажмда кўра олади. Ҳид билиш қобилияти бир чақирим узоқликдаги гул ифорини бошқа бўйлардан ажратган ҳолда қабул қилади. Митти жуссали мавжудот учганида, қанотлари сониясига 500 марта ҳаракат қилади. Гул шарбатини эса энг моҳир жарроҳ сингари нозиклик билан чимдиб олади. Асаларининг мўжаз танасидаги идрок тизими унинг қаерга, неча чақирим масофага учганини хатосиз қайд қилиб боради. Иши битгач, ҳеч адаштирмасдан уни яна уясига қайтаради. Асалдонида тўпланган шифобахш асал шундоқ […]

Батафсил

ОРОЛ БОҒИГА МАСОФАДАН ТУРИБ ДАРАХТ ЭКСА БЎЛАДИ

ЭндиликдаЎзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация марказининг фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори асосида “My garden in the Aral Sea” “Оролдаги боғим” агро ва экотуризм лойиҳаси  асосида боққа дарахтларни масофадан туриб экиш мумкин. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази директори Нурлибек Мирзамуратовнинг айтишича, Ўзбекистон учун ноёб бўлган аҳоли томонидан кўкаламзорлаштириш лойиҳаси яратилди ва дарахтларни экиш учун маблағ йиғиладиган краудфандинг (аҳоли молиялаштируви) платформаси ишга туширилди. Бунда ҳар бир иштирокчи […]

Батафсил

КЕСИЛГАН ИККИ ТУП ЧИНОР МАШМАШАСИ ёхуд экология ва атроф-муҳит муҳофазаси кимларнинг қўлида?

Covid-19 пандемияси сабаб эълон қилинган карантин давомида йирик мегаполислар транспортларсиз ҳувиллаб қолди; улкан ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти вақтинча тўхтатилди; авиарейслар қолдирилди; алалоқибат, экология бир қадар мусаффолашди; ҳаво тозаланди. Буни NASA Хитойнинг Ухан шаҳридан олинган таҳлиллар ва космик текширувлар далолатлаб турибди. Ҳа, экология ва атроф-муҳит муҳофазаси ҳар қачонгидан ҳам, айниқса, бугун — долзарб. Бироқ, буни тўла тушуниб етмаган Тошкент вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси масъул ходимлари она заминни муҳофаза қилиш ўрнига ўз вазифасини суиистеъмол қилишди. Улар — Тошкент […]

Батафсил

Ов қилишни тақиқлаш зарур

Буни бежизга айтаётганим йўқ. Сўнгги пайтлари ов мавсуми баҳонаси билан жониворларга том маънода қирғин келтиришмоқда. Нафсини тия олмаган “овчилар” келажак авлодни, табиатдаги мавжуд мувозанатни ўйламай жониворларни кўплаб ўлдиришаётир. “Лицензия олдим” деб, атрофда қимирлаган жонни ўлдириш на инсонийликка, на мусулмонликка тўғри келади. Жарималарнинг пастлиги, жазо турларнинг енгиллиги эса бу фаолиятнинг янада фаоллашувига олиб келмоқда. Экоинспекторлар аниқлаган ҳолатлар бор албатта. Амммо бу етарлими? Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг ахборот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 16 январь куни Қорақалпоғистон Республикаси Экология кўмитаси инспекциясининг бош […]

Батафсил

БИТТА ДАРАХТ КЕСИБ, ЎРНИГА НЕГА ДАРАХТ ЭКМАЙМИЗ?

Бундан 11 йил илгари, яъни 2009 йил 11 ноябрда Тошкент шаҳрининг «яшил ороли» бўлган сквердаги 100 йилдан ошиқ чинораларни кесиш бошланган ва шу билан Ўзбекистон бўйлаб чинорлар ва дарахтларнинг оммавий кесишга «старт» берилган эди. Қиш келиши билан мамлакатимиз бўйлаб дарахтларни кесиш авж олдаи. Ёзда асосан уларни «мебел»чилар кесса, қишда аҳоли уйини иситиш, овқат қилиш учун кесади, аммо ўрнига  ҳеч нарса экмайди. БМТнинг хабарига кўра, Ўзбекистонда ўрмонлар билан қопланган ҳудудлар  3,5 миллион гектрани ташкил этади(2018 йилги ҳолат). Ундан 12% тоғли ҳудудларда, […]

Батафсил

АМЕРИКАДА 23 ЁШЛИ ҚИЗ 500 ЁШЛИ ДАРАХТНИ САҚЛАБ ҚОЛДИ

Дунёда табиатга бефарқ бўлмаган инсонлар жуда кўп. Айнан уларнинг ҳаракати туфайли хозирча табиат яшаб турибди. 1997 йили Жулия исмли қиз Калифорния штатидаги 500 ёшга тўлган  баландлиги 60 метр келадиган секвоя дарахтини кесилишидан қутқариб қолиш учун дарахтда салкам 2 йил яшади.  Джулияга кейинчалик одамлар Ой деган лақаб ҳам қўйишди   Дарахтни  Pacific Lumber компанияси кесмоқчи эди. Хаттоки моторли аррани  дарахт танасига ботиришга ҳам улгуришган. 23 ешли Жулия 2997 йил 10 декабрда дарахт устига чиқиб олди. Унинг янги уйи ердан 50 м. Баландликда […]

Батафсил

Мейн кун- инсон қиёфасидаги мушук

Асримизда Қадимги Мисрдагидек мушукларни эъзозлай бошлашди. Ижтимоий тармоқларда ҳар куни минглаб ана шу инсоннинг дўсти бўлмиш жониворнинг расмлари, видеосини кўриш мумкин. Россиялик мушуксевар Catsvill County мушуклар питомнигининг раҳбари  Татьяна Расторгуева кўп йиллар давомида мушукларни кўпайтириш ва селекциялаш билан шуғулланади. У  ташқи кўриниши инсон юзига ўхшаб кетадиган мейн-кун  турини  яратишга эришди. 🍀🍀🍀 Мейн кун- кошка с человеческим лицом В нашем веке, словно во времена Древнего Египта, вновь возник настоящий культ котов. Наши ленты ежедневно пестрят миллионами роликов и фотографий с участием […]

Батафсил

ЯГУАРУНДИ

Ягуарунди кичкина пумага ўхшайди ва қуш, майда кемирувчилардан тортиб,  мева, ўтларгача ейди. Мушук кундузи ов қилади. Унинг ҳажми оддий уй мушугидек бўлиб,  аммо бироз гавдаси узунроқ ва пластикроқдир. Панамада баъзида ягуарунди маймунлар билан тил бириктириб, маҳаллий фермерларнинг  банан ва анжир плантацияларига ҳужум уюштиришади. Бундай ҳамкорлик таҳсинга сазовор. Тутқунликда ягуарундилар 10 йилгача яшашади. 🍀🍀🍀 ЯГУАРУНДИ Интереснο, чтο мини-пума (именнο κ пума является ближайшим рοдственниκοм ягуарунди, несмοтря на грандиοзную разницу в размерах) сοвершеннο непривередлива в еде — ест тο, чтο легκο дается. […]

Батафсил

Ноқонуний ушланган саксовуллар болалар боғчасига топширилди

Қорақалпоғистон Республикаси Қoраўзак тумани ИИБ ходимлари томонидан Экология ва атроф- муҳитни ҳимоя қилиш қўмитаси давлат инспекторлари билaн ўтказилган рейд давомида  Қoраўзак тумани «Қойбақ» ОФЙ ҳудудида фуқаролар Ж.М. ва Қ.А. томонида жорий йилнинг 8-декабрь күни соат 02:30 чамасида давлат рақами 95 948 АА бўлган автомобиль орқали умумий баҳоси 5 млн 600 минг сўмлик «Қизил китоб»га киритилган саксовул ўсимлигини  олиб кетишаётганда ушлашди. Суриштурув давомида фуқаролар Беруний тумани «Шимом» ОФЙда яшаши маълум бўлди. Қонунбузарларга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддаси билан жарима тайинланди. […]

Батафсил

Қуйи Амударё давлат биосфера резерватини биргалашиб сақлаб қолайлик

Қуйи Амударё биосфера резерватида  Марказий Осиё тўқайларининг 20 фоизи, Ўзбекистондаги барча тўқайзорларнинг 74 фоизини ташкил этади.  Бир пайтлар Туркистоннинг асосий қон томирлари ҳисобланмиш Сирдарё ва Амударё бўйларида тўқайлар ястаниб ётиб, улар минглаб қушу-жониворларнинг яшаш макони эди. Ушбу тўқайзорларда охиргиси 1968 йилда ўлдирилган Турон йўлбарси, Хонгул,  Ўрта Осиё мушуги, қорақулоқ каби ноёб жониворлар  ва қушлар яйраб яшашган.  Сўнгги юз йилда биргина Қорақалпоғистонда тўқайзорнинг умумий майдони 90 фоизга қисқарди. Бунинг асосий сабаби эса инсонларнинг бешафқат равишда  қишлоқ хўжалиги майдонларини кенгайтириш учун тўқайзорларни кесиш, жониворларни […]

Батафсил

ТАНДИР ГЎШТИНИ ТАЙЁРЛАШ АРЧАЛАРГА ЗАРАР КЕЛТИРАДИ

ekologuz каналида бир муҳим масалага эътибор қаратилган. Бунда “Ўзбекистон экологик партияси Тандир гўштига муносабати қандай” деган мавзу билан Тандир гўшти ва арча шохларининг кесилиши масаласи кўтарилган. “Ахир гўштни пиширишда арчаларнинг шохларидан фойдаланишади! Арзимас деб билган бу масалага вақтида эътибор қаратмасак яқин келажакда тоғларда арчаларни учратиш орзуга айланиб қолиши мумкин… Масала кўтарилгандан сўнг, арчалар кесилиши нима сабабдан бўлаётгани ойдинлашади. Натижада газ, свет ва кўмир етишмовчилиги ортидан дарахтлар кесилиши маълум бўлади. Кулгули пост бўлсада моҳияти ўта долзарб ҳисобланади”. Ҳақиқатдан ҳам, мавзу жуда […]

Батафсил

ҚУЙИ АМУДАРЁ БИОРЕЗЕРВАТИ:ЭКОТУРИЗМ ИМКОНИЯТЛАРИ ЁКИ ЖАМПИҚ ҚАЛЪАГА САЁҲАТ

2-мақола Қуйи Амударё биорезервати 2011 йилда ташкил этилган бўлиб,  68 минг 717 гектар майдонни эгаллаган, улар Ўзбекистондаги қолган барча тўқайзорларнинг 75 фоизини ва Марказий Осиё тўқайзорларининг 20 фоизини ташкил этади. Мақсади ва вазифаларини амалга ошириш учун биосфера резервати ҳудудида қўриқхона, буфер ва ўтиш зоналари ажратилган.   Қўриқхона зонаси 11568,3 гектардан иборат бўлиб, у қатъий режимдаги муҳофазаланадиган зона ҳисобланади. Ушбу зона табиат объектлари ва комплексларини тўлиқ сақлаб қолиш, илмий тадқиқотлар ва мониторинг олиб бориш учун мўлжалланган. Қўриқхона зонаси ерлари биосфера резерватига доимий […]

Батафсил

Қуйи Амударё биосфера резервати: борини сақлаб қола оламизми?

narg1-мақола Қуйи Амударё биосфера резервати бугунги кунда Ўзбекистонда ўзига хос, бетакрор табиатга эга бўлган ҳудуд. Айнан ана шу ерда юртиммизда тобора ҳудуди қисқариб бораётган тўқайзорлар мавжуд. Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний ва Амударё туманларида жойлашган Қуйи Амударё давлат биосфера резерватдаги ОАВ вакиллари учун Германия ҳамкорлик ташкилоти (ГИЗ)нинг  Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Журналистларни қайта тайёрлаш маркази ҳамкорлигида “Экотизимларни сақлаш мақсадида жамиятнинг экологик маданиятини оширишда ОАВнинг роли” лойиҳаси доирасида ташкил этилган медиатурда журналистлар биосфера резервати ландшафтлари, тўқайлардаги ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг кам учрайдиган ва йўқ […]

Батафсил

Ноқонуний тўпланган қизилмия ўсимлик ўғриси ушланди

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш кўмитаси Шуманай тумани инспекцияси томонидан ўтказилган навбатдаги рейд давомида қизилмия илдизини ковлаб олинган ҳуқуқбузарлиқ аниқланди. 2019 йил 14 ¬сентябрь куни Шуманай тумани инспекциясининг давлат инспектори К.Б. томонидан Шуманай тумани «Мамый» ОФЙ ҳудудидаги М.Асанов ф/х еридан соат 20:30 чамасида Қанлыкул тумани фуқароси С.Т. МТЗ русумли трактор ёрдамида ноқонуний равишда 1600 кг қизилмия ўсимлиги илдизини кавлаб, олиб кетаётганда ушланди. Фуқаро Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290- сонли қарор талабларини қўпол равишда […]

Батафсил

ЭКОТУРИЗМ ЁШЛАР НИГОҲИДА

Фарғона вилоятида аҳоли турли қатламлари, жумладан, ёшлар учун ташкил қилиниши мумкин бўлган  100 дан ортиқ экотуристик маршрутлар мавжуд. Шу боис вилоятимизда экотуризмни ривожлантиришда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, табиий ва тарихий, архитектура ҳамда археологик ёдгорликларни ҳисобга олиш, муҳофаза қилиш бугунги куннинг устивор вазифаларидан бири сифатида белгиланган.  Президентимизнинг 2016 йил 2  декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора тадбирлари тўғрисида”ги фармони туризм соҳасини янада ривожлантириш, туризмнинг жойларда аҳоли фаравонлигини юксалтиришдаги ўрнини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди. Фарғона вилоят Экология […]

Батафсил

БИОХИЛМА-ХИЛЛИКНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ МУҲИМ МАСАЛА

 Халқаро ҳуқуқ нормаларга кўра, биохилма-хилликни муҳофаза қилиш, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тизимини ривожлантириш, уларни бошқариш ва бутлигини сақлаш ҳамда самарали фаолият юритишини таъминлаш долзарб вазифалардан бири саналади. Чунончи, 1992 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан Биологик хилма-хиллик тўғрисидаги Конвенция қабул қилинди ва у бир йил ўтиб, халқаро ҳужжат сифатида кучга кирди. Кўплаб муҳим вазифалар белгилаб берилган мазкур Конвенция бугунги кунда дунёнинг аксарият мамлакатлари томонидан ратификация қилинган. Шу муносабат билан ҳар йили 22 май — Халқаро биологик хилмахиллик куни сифатида нишонланиб келинади. […]

Батафсил