Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш кўмитаси Шуманай тумани инспекцияси томонидан ўтказилган навбатдаги рейд давомида қизилмия илдизини ковлаб олинган ҳуқуқбузарлиқ аниқланди.
2019 йил 14 ¬сентябрь куни Шуманай тумани инспекциясининг давлат инспектори К.Б. томонидан Шуманай тумани «Мамый» ОФЙ ҳудудидаги М.Асанов ф/х еридан соат 20:30 чамасида Қанлыкул тумани фуқароси С.Т. МТЗ русумли трактор ёрдамида ноқонуний равишда 1600 кг қизилмия ўсимлиги илдизини кавлаб, олиб кетаётганда ушланди.
Фуқаро Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290- сонли қарор талабларини қўпол равишда бузиб, ўсимлик дунёсига 3 млн. 5 68000 сўм зарар етказган.
Тўпланган ҳужжатлар Шуманай тумани Маъмурий ишлари бўйича Судига юборилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф -муҳитни муҳофаза қилиш кўмитаси жамоатчилик ва ОАВ билан ишлаш бўлими