Қорақалпоғистон Республикаси Қoраўзак тумани ИИБ ходимлари томонидан Экология ва атроф- муҳитни ҳимоя қилиш қўмитаси давлат инспекторлари билaн ўтказилган рейд давомида Қoраўзак тумани «Қойбақ» ОФЙ ҳудудида фуқаролар Ж.М. ва Қ.А. томонида жорий йилнинг 8-декабрь күни соат 02:30 чамасида давлат рақами 95 948 АА бўлган автомобиль орқали умумий баҳоси 5 млн 600 минг сўмлик «Қизил китоб»га киритилган саксовул ўсимлигини олиб кетишаётганда ушлашди.
Суриштурув давомида фуқаролар Беруний тумани «Шимом» ОФЙда яшаши маълум бўлди. Қонунбузарларга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддаси билан жарима тайинланди.
Ноқонуний олиб кетилаётган саксовуллар тумандаги газ етиб бормаган 11-сонли мактабгача таълим муассасасига топширилди.