Ҳозирги кунда сув танқислиги масаласи долзарб мавзулардан бири ҳисобланади. БМТнинг таъкидлашича, 2030 йилга келиб 700 миллион киши тоза сув етишмаслиги туфайли қочоқ бўлишлари мумкин экан. Буни келиб чиқиши сабаби, инсониятни табиий бойликдан унумли равишда фойдалана олмаётганлигидир.
Ўзбекистоннинг айрим вилоятлари, масалан Хоразм ва Қорақалпоғистон Республикасида тоза ичимлик суви танқислигини яққол кузатишимиз мумкин. Нима учун Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси суви қаттиқ, яъни шўр? Қандай уни зарарли томонлари бор?
Қаттиқ сув зарарлими?
Сувнинг кўп миқдори кальций, магний ва сульфатлардан иборат бўлса қаттиқ сув дейилади. Сувдаги туз даражаси 6 мг-экв/лдан ошса – қаттиқ, аммо 3 мг-экв/лга етмаса юмшоқ ҳисобланади.
Бундай ичимлик сувидан узоқ вақт фойдаланилса танадаги минерал ва микроэлеменларни ювилиб кетишига олиб келади.
Шуни айтиш лозимки, жигар, буйрак ҳамда тиш эмалига катта зарари бор. Бундан ташқари тери ва сочларга салбий таъсирини кўрсатмай қолмайди. Яъни, тери қуриши, қазғоқ, дерматит келиб чиқиши мумкин. Масалан, бундай сувда ювинса терининг табиий ёғ ишлаб чиқаришини ўзгартириб юбориши эҳтимоли бор.
Қаттиқ сув кир ювиш машиналари, каҳва қайнатгичлар, чойнак ва бошқа маиший техника иситиш воситаларида оҳак пайдо қилиши мумкин.
Уни уй шароитида қандай аниқласа бўлади?
Оддий совун ёрдамида сувни қаттиклигини аниқласа бўлади. Яъни, юқорида айтганимиздай, совун кўпириши қийинлашади.
Оддий чой япроқлари ёрдамида: одатдагидек чой дамланилиши лозим. Агар сув қаттиқ бўлса, демак чой лойқа сифат чўкма бўлиб, оғизда ёқимсиз там пайдо қилади.
Кастрюлька ва чойнакларнинг пастки қисмида туз тўпланиши туфайли қасмоқ қатлами ҳосил бўлади.Стаканга 20 см баландликда сув билан тўлдириб, унинг тагига ёзилган қоғозни қўйиш лозим. Агар сув тоза бўлса, ёзилган матнни қийинчиликсиз ўқиш мумкин.
Ичимлик суви Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида глобал муаммолар қаторига кирганлиги туфайли, ҳар бир инсон сувни исрофгарчиликка йўл қўймаслиги керак! Айниқса, бъази шаҳарларда ичимлик сувини ўйламасдан сарфлаётганимиз сабабли, улар тоза ичимлик сувини сотиб олишга мажбур бўлишаяпти.
Сувни тежаш йўллари:
- Жўмракдаги сув томчилаб турмасин.
- Сувни ишлатмасангиз жўмракни бекитиб қўйишингиз лозим.
- Ошхона ва ҳовлида сувга эътиборли бўлинг.
- Тиш ювиш пайтида стаканга сув тўлдириб ишлатилса, йилига 8000 литр ичимлик сувини тежаб қолган бўласиз.
- Қўл ёки сочингизни кўпиртириб юваётганда, сув ёпиқ турса уни тежаган бўласиз.
- Ёғли идишни керакмас қоғоз билан артилса ювиш осон кечади.
- Сабзовот ва мевалар идишда ювилса сув исроф бўлмайди.
- Фарзандингизни сувни тежашга ўргатинг.
Ҳар бир томчи сув бу ҳаёт манбаи. Уни асраш ва келгуси авлодга етказиш ҳар биримизнинг бурчимиздир!
Лаура Жуманиязова