Қисқача тавсифи
Бўйи 15–20 см, попуксимон илдизли, кўп йиллик ўт. Илдизпоя бўғзидан чиққан қўнғир барглари қисқа, бир нечта поялар ўсиб чиқади. Новдалари сершох, сербарг. Барглари патсимон бўлинган, юпқа, майда. Гуллари йирик, якка-якка, тўқ сариқ рангли. Меваси юпқа илмоқсимон учли, хиёл қайрилган. Май ойида гуллаб, меваси июль–август ойларида етилади.
Тарқалиши
Тошкент вилояти: Чотқол тизмасида – Паркент, Заркент қишлоқлари атрофларида, Сўқоқсой, Бошқизилсой ва Келинчаксойда; Қурама тизмасида – Қамчиқ довонида тарқалган.
Ўсиш шароити
Тоғларнинг юқори қисмидаги тошли, шағалли, майда жинс тупроқларда ва қояларда ўсади.
Сони
Бу тур тарқалган ерлар 3,5–4 минг гектарни ташкил қилади. Умумий сони 30–40 минг туп атрофида.
Кўпайиши
Уруғидан кўпаяди.
Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари
Униб чиқиш қобилияти 1–2 фоизни ташкил этади. Етилган уруғлари 2–3 йилдан сўнг униб чиқади. Рақобатга чидамсиз. Қўриқхона шароитида якка ҳолда ўсган катта ёшдаги туплари аниқланган.
Маданийлаштириш
Маълумот йўқ.
Муҳофаза чоралари
Чотқол давлат биосфера қўриқҳонасида муҳофаза қилинади.