ЭндиликдаЎзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация марказининг фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори асосида “My garden in the Aral Sea” “Оролдаги боғим” агро ва экотуризм лойиҳаси асосида боққа дарахтларни масофадан туриб экиш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази директори Нурлибек Мирзамуратовнинг айтишича, Ўзбекистон учун ноёб бўлган аҳоли томонидан кўкаламзорлаштириш лойиҳаси яратилди ва дарахтларни экиш учун маблағ йиғиладиган краудфандинг (аҳоли молиялаштируви) платформаси ишга туширилди.
Бунда ҳар бир иштирокчи дарахтларни ҳоҳлаган миқдорда сотиб олиб Марказ қошидаги «Мўйноқ» илмий-ишлаб чиқариш участкасидан ажратилган жойга экиши мумкин. Боғ доимий қўриқланади, дарахтларга, ҳар бир экилган кўчатни парвариш қилиш, суғориш ва ўғитлаш ишларига масъуллар мавжд
Сайёҳлар ва фуқаролар томонидан хизматларни тўлаш қулайлиги учун марказда Uzcard, Viza, Mastercard тўлов терминаллари ўрнатилди. Марказда сайёҳларнинг умумий электрон маълумотлар базаси яратилди. Умумий маълумотлар базасига сайёҳлар тўғрисида маълумот (исм, фамилия, мамлакати, кўчатлар номи, туғилган сана, электрон почта манзили) киритилади. Лойиҳа иштирокчиларига кўчатлар бўйича молиявий, фото ва видео ҳисоботлар электрон кўринишда доимий равишда тақдим этилади. Бир йил ўтгач, марказга ташриф буюрадиган сайёҳлар ўз кўчатларини Орол денгизи ҳудудига кўчириб ўтказишлари мумкин, агар ташриф буюришнинг иложи бўлмаса, марказга кўчатларни Орол денгизининг қуриган тубига трансплатация қилишлари мумкинлиги ҳақида хабар юборишади. Чўл ўсимлигининг 1 кўчатини экишга атиги 1 доллар сарф қилинади, манзарали дарахтни экиш учун эса 5 доллардан 20 долларгача харажат қилиниши мумкин.
Лойиҳага ҳамма хоҳловчилар иштирок этиши мумкин, агар бу ерга келиб дарахт экиш имконияти бўлмаса 1 доллар (ёки 10 минг сўм) эҳсон қилса ҳам бўлади. Ҳозирда эҳсон учун www.aralforest.org платформаси ишга тушди.
Марказ 2020 йилда 100 минг дарахт экишни мўлжалламоқда. Дарахтларни экишда сувни тежайдиган технологиялар қўлланилади.
Наргис Қосимова
🍀 Каналимизга уланинг. 👇
https://t.me/ekologuz