АНДИЖОНДА ТУЛКИ СОТУВЧИСИ ЖАРИМАГА ТОРТИЛДИ

Каналамизга Асака шаҳрида тулки болаларини сотаётган шахс ҳақида пост қўйгандик.

Андижон вилояти Экология ва атроф мухитни муҳофаза қилиш бошкармаси ахборот хизмати  мазкур ҳолат бўйича қуйидаги хабарни берди:

“Андижон вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспкторлари томонидан жорий йилнинг 1 май куни ижтимоий тармоқ орқали “Тулки сотаман” деб чиққан ҳолат бўйича тадбир ўтказилди.

Ўрганиш кунида  Тулки болаларини Андижон вилояти Асака шаҳар Гулшан МФЙ, Адиробод кўчаси 19 уйда истиқомат қилувчи фуқаро А.С томонидан жорий йилнинг апрель ойида Асака туманидаги адирлик худудидан ушлаб олиб, ушбу тулки болаларини пуллаш мақсадида “@IT_OLDI_SOTTISI” телеграм каналига эълон бериб, сотмоқчи бўлганлиги аниқланди.

Ўрганиш давомида Тулки болалари хабардаги фотолавҳада 2 дона кўрсатилганлиги, жойига бориб ўрганилганда эса, тулки болаларидан 1 донаси қочиб кетганлиги маълум бўлди.

Бу хақда фуқаро А.Сдан сўралганда тулки боласи қочиб кетганлиги, қачон ва қай ҳолатда қочганлигини билмаслигини ёзма равишда тушунтириш бериб ўтди.

Ушбу фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг  92-моддаси билан маъмурий иш кўзғатилиб, белгиланган тартибда чора кўрилди.

1 дона тулки боласи давлат муҳофазасига олиниб, тулки боласи ёш бўлганлиги, табиий эркинликда яшаш кўникмасига ва ўзи озуқа топиб ейиш даражасида эмаслиги сабабли Андижон вилояти Хўжаобод туманида жойлашган “Ҳайвонот боғи”га вақтинчалик топширилди.

Келгусида ушбу тулки боласи катта бўлганида очиқ табиатга қўйиб юбориш чораси кўрилиши бўйича боғ маъмурияти билан келишиб олинди”.

🍀 Каналимизга уланинг. 👇

https://t.me/ekologuz