27 -28 май кунлари, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорликда “Ўрмон ва ёшлар” лойиҳаси доирасида “ЁШЛАР ВА ЭКОТУРИЗМ” мавзусидаги илк маротаба ўтказилаётган форуми бўлиб ўтди. Унда Миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси таркибидаги 4 та Миллий табиат боғлари ва 10 та Овчилик хўжаликлари томонидан 2021-2022 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган турли лойиҳалар тақдимоти ҳам бўлди. Муҳофаза этиладиган ҳуддудар Ўзбекистонда 8 фоиздан 10-12 фоизгача кўтарилиши, ўрмон хўжаликларида доривор ўсимликлар, кўчатлар етиштирилиши кўпаяётганлиги қайд этилди. Албатта […]
БатафсилФАРҒОНАДА ТЕРАКЛАРГА ҚАРШИ “УРУШ” ДАВОМ ЭТМОҚДА
Каналимизга Фарғона вилоятининг турли ҳудудларида тераклар ёппасига кесилаётгани ҳақида машъум хабар келиб тушди. Дарахтларга қарши Фарғонада «уруш» анча илгари бошланган. 2018 йили Фарғонанинг Олтиариқ туман маркази Тинчлик шаҳридан Қапчиғай қишлоқ фуқаролар йиғинига олиб борувчи йўл бўйидаги дарахтлар – асосан терак ва толлар кесилган эди. Хаттоки Шаҳрихон тумани ҳокими Ҳ.Дадахоновнинг 2020 йил 23 апрель куни 41-Ф сонли фармойиши қабул қилинган эди. Унга кўра, тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли калифорния навли теракларни аниқлаш, хатловдан ўтказиш ва уларни […]
БатафсилЗоодўконлар, қуш бозори, оддийгина Чорсуда ҳам Қизил китобга киритилган, ҳозирги кунда йўқ бўлиб бораётган чўл тошбақалари сотилмоқда
Бизда Қизил Китобга киритилган жонивор ва қушлар билан савдо қилиш адашмасам тақиқланган. Аммо жониворлар, қушлар ва ўсимликларнинг қайси бири Қизил китобга киритилган, қайсиси эса киритилмаганлигини аҳоли билмайди. Чунки Қизил Китобнинг тарғиботи олиб борилмайди, хаттоки унинг 2019 йилдаги қайта нашрини ҳеч жойдан топиб бўлмайди, хатто интернетда ҳам лоақал пдф варианти йўқ. Экология қўмитаси redbooks.uz сайтини ишга тушириб, унга Ўзбекистон Қизил китобига киритилган ўсимлик ва жониворларни жойлаб бораётган эди. Аммо ҳозир у ҳам фаолиятини тўхтатди. Нега? Махсус хукуматнинг 19.12.2018 йилдаги 1034-сонли қарорига […]
БатафсилИҚЛИМ ЎЗГАРИШИДАН ИНСОНИЯТНИ ДАРАХТЛАР ҚУТҚАРАДИ
Сўнгги йилларда нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунёда об-ҳавонинг ўзгариши, фасллар алмашиниш чоғида қуёшли, иссиқ кунлар сонининг кўпайиши ёхуд йидиги 1 мм. ҳам ёмғир ёғмайдиган Сахройи Кабир ёхуд Атакама чўлларида қор ёғиши иқлимниг ўзгараётганидан далолатдир. Бу ҳақда иқлимшунослар бот-бот хабар беришмоқда. “Худонинг иши”да деб, тақдирга тан бериб юрган юртдошларимиз сўнгги йилларда Ўзбекистонда об-ҳавонинг инжиқ аёлга ўхшаб, ўзгариб туришидан хавотирга тушишмоқда. -2018 йил май ойидаги табиий офат, яъни тузли-қумли бўрон натижасида барча эккан ҳосилимиз нобуд бўлди, биз миллионлаб сўм зарар кўрдик, дейди […]
БатафсилКРАСНОКНИЖНЫЕ ЖИВОТНЫЕ И ПТИЦЫ УЗБЕКИСТАНА: КТО ИМ ПОМОЖЕТ?
В Узбекистане за последние годы увеличилось убийство краснокнижных животных и птиц. Убийство населением бурых медведей в Кашкадарьинском, Наманганском областях, белого стерха в Андижанкой области, джейранов в Бухарской области и в Каракалпакстане, лебедя-шипуна в Ташкенте, серого варана, пресмыкающихся в других регионах страны. Если пытаться посчитать общий ущерб, то убийство одних только джейранов оценивается в 68 907 000 сумов (примерно $6 761). Охотники-браконьеры, представители населения фотографируются убитыми ими животными выставляя их в социальных сетях. В сентябре текущего года в Инстаграмме появились новые […]
БатафсилМаьняклар болалигидан жониворларни қийнаб, лаззатланишган
Одамларни қийноққа солган, ўлдирган, турли хил одамлар устидан жиноятлар содир этган шахсларнинг 75% га яқини болалигида жониворларни қийнашган: Ўнлаб одамларни ўлдирган Тед Банди судда болалигида кўплаб ҳайвон ва қушларни қийнаб, ўлдирганлиги ва бундан лаззатланганлигини айтган. Кливленддаги бошланғич мактаб ўқувчиларига қарата ўт очган Бренда Спенсер, полицияда ёшлигида мушукларни устига бензин сепиб, ёқиб юбориш эрмаги бўлганлигини билдирган. Маньяк Анатолий Сливко ёшлигида ота -онаси олиб берган қуён болаларини барчасини ўлдирган. “Британиялик буғувчи” деб ном олган Альберт Де Сальво, болалигида итларни картон қутига қамаб, […]
БатафсилМУШУКЛАР УРУШДА ОДАМЛАРГА ЕГУЛИК ОЛИБ КЕЛИБ, ЎЗЛАРИ ЎЛИШГАН
Мушуклар итлар каби ўрганишга мойил, отлар каби кучли бўлмасада уруш йиллари улар ҳам одамларга қийинчиликни енгишга ёрдам беришган. Улар бомбардировкадан 20 дақиқа олдин безовталаниб, миёвлаб одамларни хавфдан огоҳ этишган Қамал қилинган Ленинградда озиқ-овқат ва машҳур Эрмитажнинг санъат асарларини каламушлардан ҳимоя қилишган. Хаттоки кўчада топган егуликни эгасига олиб келиб, ўзи очликдан ўлган мушукларгача маълум. Совуқда улар болаларни ўз таналари билан иситишган. Хаттоки одамлар уларни очан ўлмаслик учун ейишган. 1943 йили Ленинградда бирорта мушук қолмаган ва ҳамма жойни каламуш босган. Қамал тугаши […]
БатафсилИслом ХУШВAҚТОВ: Экологик аудит нима учун керак?
Aтроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳар бир давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Шу маънода, давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида ишлаб чиқариш жараёнини экологик назорат қилиш тизимини такомиллаштириш, экологик аудит ўтказиш тартибини қайта кўриб чиқиб, хусусий аудиторлик фаолиятини жонлантириш лозимлиги алоҳида таъкидлангани диққатга сазовордир. Ўзбекистонда экологик аудит ўтказишнинг хуқуқий асослари “Экологик экспертиза тўғрисида”ги, “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Экологик назорат тўғрисида”ги қонунларнинг айрим нормаларида, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 8 октябрдаги қарори билан тасдиқланган “Экологик аудит тўғрисида”ги низомида […]
БатафсилБўрон оқибатида уйи бузилган америкалик аёл самолёт сотиб олиб, уни уйга айлантирди (фото)
АҚШнинг Миссисипи штатида косметолог аёл самолётни уйга айлантирди ҳамда интернетда машҳур бўлиб кетди, деб ёзади The Sun. Жо Анн Уссери танишининг маслаҳати билан эксплуатациядан чиқарилган Boeing 727 самолётини икки минг долларга сотиб олди. Қайд этилишича, аёлнинг уйи бўрон оқибатида вайрон бўлган эди. Шунинг учун у самолётни турар жойга айлантирди. Аёл Тоday телешоусига берган интервьюсида самолётни таъмирлаш, сув, электр ўтказиш учун 30 минг доллар сарфлаганини айтган. Қайд этилишича, уйнинг ваннахонаси самолётнинг ҳожатхонасига жойлаштирилган. Багаж ортиладиган бўлмадан эса омборхона сифатида фойдаланилган. Бундан […]
БатафсилОлимлар 13 йилдан бери коалаларнинг қандай сув ичишини аниқлай олмаётган эди. Биргина видео ушбу сирни ошкор қилди (видео)
Австралиянинг Сидней университети қошидаги атроф-муҳит ва ҳаёт ҳақидаги фанлар мактаби биологлари коалалар қандай сув ичишини 13 йил ўрганди. Узоқ вақт улар коалаларга кўп сув керак эмас, деган фикрда эди. Бироқ май ойининг бошида ҳолатга оид янги тафсилотлар маълум бўлди, деб ёзади Independent. Узоқ йиллик ўрганишлардан сўнг олимлар коалалар ўзига зарур бўлган сув миқдорини эвкалипт баргларидан олади, деган хулосага келган эди. Чунки жониворларнинг сув ҳавзаси ёнида турганини аввал ҳеч ким кўрмаган. Тадқиқотчилар жониворларнинг питомникларга ўрнатилган махсус ҳавзалардан сув ичаётганини кўрган, бироқ буни […]
БатафсилОлимлар дарё қундузлари нима сабабдан тош ўйнашини аниқлади
Британиялик бир гуруҳ олимлар ҳайвонот боғида яшовчи дарё қундузларининг нима сабабдан кўпинча тош ўйнашини аниқлашга киришди, деб хабар беради Esquire. Дарё қундузлари кўпинча осмонга қараб ётиб олиб, майда тошларни ҳавода ўйнатаётганини кўриш мумкин. Экспертлар жониворларнинг шу тариқа ўзига озуқа топишга уринишини тахмин қилган эди. Кузатувлар жониворларнинг овқатланиш олдидан кўпроқ тош ўйнашини кўрсатди. Тахмин қилинишича, дарё қундузлари оч қолганда тош ўйнашни бошлайди. «Ҳайвонот боғига келувчилар дарё қундузларининг ўйинқароқлигидан завқланади. Бизнинг тадқиқотимиз ушбу ажойиб ҳаракатлар нимани англатишини тушунишга ёрдам беради. Тахминимизча бундай […]
БатафсилЭКОЛОГИЯ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ЁЗЁВОН ТАБИАТ ЁДГОРЛИГИГА ҚАРШИМИ?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2020 йил 7 мартда “Фарғ она вилоятида қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўтказилган йиғилиш баён и”нинг 29-бандида Фарғона вилоятидаги сув омбори қурилишини жори й йилда якунлаш мақсадида Ёзёвон туманидаги 5 сонли қум карьеридан фойдаланиш масаласини ҳал этиш юзасидан Вазирлар маҳкамасига таклиф киритиш ва Ёзёвон ўрмон бўлимидан қум олиш сўралган. ВМнинг 2020 йил 12 март даги 03/1-2086 хатига жавобан Ўрмон давлат хўжалиги Фарғона давлат ўрмон хўжалигининг Ёзёвон ўрмон бўлимидан қум олиш сўралган ҳудуд ноёб, ўрнини тўлдириб бўлмайдиган, экологик, […]
БатафсилБўрида каромат кўп
Бўри закот қилмаган кишининг молини ейди, деган гап бор халқимизда. Болалигимда гувоҳ бўлган битта воқеа бўрининг яна бир кароматини кўрсатган эди. Бу воқеа анча йиллар олдин Қизилқумнинг олис яйловларининг бирида юз берган. Ўрозбой исмли чўпон бир куни эрталаб яйловга юбориб қўйган қўйларини олиб қайтиш учун отига миниб қўнғироқнинг овозини мўлжаллаб келаётади. Бир пайтда оти бир нимадан қўққисдан ҳўркиб кетади. Қараса, нарироқ жойда, тошларнинг орасида нимадир қимирлаётган экан. Отдан тушиб, секин бориб кўрса – 4та бўри боласи. Биттаси индан чиқиб кетган […]
БатафсилМИЛЛАТ ВА МАКОН ТАНЛАМАС “ВИРУСБОЙ”
“Биласизми ҳаммаси ўткинчи….” айнан мана шу сўзлар мени ёзишга, қалам тебратишга ундаяпти. Эҳтимол, бу сўзларни ўткинчилар айтгандир. Бироқ, ҳаммаси ўткинчи эканлигини англаш учун ўтиб кетиш шарт эмас. Онгли инсон ўтмиш ортда қолиши, бугундан сўнг эрта келишини яхши билади. Ундан ҳам онглироғи эса тарихий хотирасиз келажак йўқлигини уқтиради. Нима демоқчиман? Бугунги кунда кўзимиз кўрмай, қулоғимиз эшитаётган вируснинг яқин ўтмишимизда қандай турлари бо’лган ва инсоният тақдирида қанчалик хавфга эга эди? Ердаги энг хатарли тўққиз вирус ҳақида “Дарё” колумнисти М.Қосимовнинг маълумотларига қараганда: 1.Мрбруг […]
БатафсилНехватку воды испытывают более 40 процентов населения земли, и ожидается, что этот тревожный показатель увеличится в результате повышения температуры на всей планете и изменения климата. Несмотря на то, что начиная с 1991 года, доступ к более качественной воде и системе санитарии получили 2,1 миллиарда человек, истощение запасов безопасной питьевой воды является одной из наиболее актуальных проблем на каждом континенте земли: . Факты и цифры С 1990 года 2,6 миллиарда человек получили доступ к улучшенным источникам питьевой воды, однако 663 миллиона человека по-прежнему лишены такого […]
Батафсил“Шерзодхон Қудратхўжаевга етказинг! Қорақалпоғистонга 1000 туп тут кўчати юбораман”
— Бир неча ой аввал халқаро пресс-клубда Шерзодхон Қудратхўжаевнинг орол минтақасидаги вазият ва у ерда саксовул экиш ишлари ҳақидаги фикрларини кузатдим. Мунозара давомида у мамлакатимизда Қорақалпоғистон учун саховатпеша инсонларимиз борми мазмунидаги ташаббус қилди, — дейди меҳнат фахрийси Ж.Солиев. — Рости обдон ўйлаб қолдим. Боболаримиз эккан мевали кўчатлардан оталаримиз фойдаланишди. Оталаримиз ўтқазган нав-ниҳоллардан биз баҳра оляпмиз. Биз қачон экамиз, биз қачон болаларимиз учун сил-силани давом эттирамиз?! Шу саволлар гирдобида Қорақалпоғистон учун ўзим етиштираётган иссиққа ва табиатнинг турли шароитларига чидамли тут кўчатларини хайрия қилишни ният […]
БатафсилОқсоқ мушукча
Кичкина бир дўкон эшигига “Мушукчалар сотилади” деган эълон ёпиштирилди. Бу ёрлиқ бирпасда болаларнинг эътиборини тортди. Кўп ўтмай дўконга бир болакай кириб келди. У дўкончи билан саломлашгач, журъатсиз бир шаклда мушукчаларнинг нархини сўради. – 30 сўмдан 50 сўмгача, – деб жавоб берди сотувчи. Бола чўнтагидан ҳамёнини олиб, тангаларини санай бошлади. – Ҳозир икки сўмгина пулим бор экан, холос, – деди хўрсиниб. Сўнг: – Ҳеч бўлмаса, мушукчаларни кўришга рухсат беринг, – деб илтимос қилди. Дўкончи жилмайди ва катта қутидан мушукчаларни чиқарди. Эркинликни […]
Батафсил“Фаол эколог-2020” танлови Ўзбекистон Миллий университети биология факультети экология йўналишидаги талабалар ўртасида бўлиб ўтди
Ёшлар юртимизда экология ва атроф-муҳитга нисбатан инсонларнинг бешавқат ҳатти- харакатлари акс этаётган қисқа метражли видео роликлари, шу билан биргаликда талаба ёшлар ўзлари чизган она заминимиз, табиатимиз акс этган расмларини йиғилганларга намойиш этишди. Айниқса Экология йўналишида таҳсил олаётган Комилова Соҳибанинг Эко-мода йўналишида маиший чиқиндилардан тўғри фойдаланган ҳолатда турли туман кийимлар ясагани барчада ўзгача таассурот уйғотди. Тадбир сўнггида ғолиб гуруҳларга Экология ва атроф-мухит муҳофазаси Давлат қумитаси томонидан эсдалик совға ва дипломлар топширилиб, келажакда Қўмита билан янада ҳамкорликни кучайтириш, Орол ва Орол бўйи […]
БатафсилИсроилда илк маротаба кўчага ҳайвонларни чиқариб ташлаган фуқаролар судланди
2019 йил декабрь ойининг ўрталарида уй ҳайвонларини рўйхатга олиш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоялаш ваколатига эга бўлган Қишлоқ хўжалиги вазирлиги итларини кўчага чиқариб ташлаган учта фуқарони судга берди. Улар “Ҳайвонларни ҳимоялаш тўғрисидаги қонунни бузганликда айбланмоқда. Биринчиси Эйлат шаҳридан 40 ва 50 ёшли эр-хотин бўлиб, улар ўз итларидан қутилиш учун уни уйларидан узоқда бўлган ёнилғи шахобчаси олдига олиб бориб ташлашган. Итни ёқилғи шаҳобчаси ходими асраб олиб, Ҳайвонларни ҳимоялаш ассоциациясига топширган. Иккинчи судланувчи мэрия ходими бўлиб, у ўзига ишониб топширилган ярадор итни Петах-Тикведаги […]
БатафсилАвстралияда бўлаётган даҳшатли ўрмон ёнғинлари ҳақиқий экологик фожеа бўлди
Фожеа оқибатини билдираётган рақамли қўрқинчли даражада: ёнғинлар оқибатида 6 млн гектардан кўпроқ майдон ёниб кетди, ёнғинлар 25 нафар инсоннинг ўлимига, 500 млндан кўпроқ жонзотнинг нобуд бўлишига сабаб бўлди. Айтишларича, бу мамлакатда содир бўлган ёнғинлар тутуни Тинч океанидан ўтиб, Жанубий Америкагача, жумладан Чили, Аргентина ва Бразилиягача етиб борди. Ўрмон ёнғинлари ўтган йилнинг октябрь ойидан бери давом этиб келмоқда, лекин бу дунёвий фалокат гўёки биргина мамлакатнинг фожеасидек қараляпти. Даҳшатлиси, инсонлар шунчаки ёниб кул бўлган 500 млн жонзот учун бир дона жонзотнинг нобуд […]
БатафсилОлот туманида ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш талаблари бузилиш ҳолати аниқланди.
Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 4 январ куни Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассислари томонидан ўтказилган тезкор рейд тадбири давомида Олот туманинг “Ўртачўл” массивида жойлашган табиий кўл ҳудуди атрофида қонунбузилиш ҳолати аниқланди. Хусусан мазкур ҳудуддан Бухоро вилояти Олот туманида рўйхатда турадиган 3 нафар фуқаро ўзининг шахсий ов қуроллари ва 1 дона қайиқ ёрдамида 4 дона қашқалдоқ ҳамда 2 дона ёввойи қуёнларни ов қилиш тартиб қоидаларига амал қилмаган ҳолда […]
БатафсилТУЯҚУШ ҲАҚИДА НИМА БИЛАСИЗ?
*Туяқуш бир қадам ташлаганда, камида 5-6 метр масофани босиб ўтади. *Туяқуш дунёдаги энг йирик қуш ҳисобланади. *Туяқушнинг бўйи икки ярим метр, вазни 150 килограммгача етади. *Туяқуш эртак-афсоналарда айтилганидек, хавфни сезса, бошини қум остига яшириб ўтирмайди. У кучли оёқлари ёрдамида манаман деган маҳлуқни бирёқли қилиб қўя олади. *Гепард туяқушни фақат қисқа масофага югуриш натижасида тутиши мумкин. Лекин туяқуш соатига 100 км тезликда югуриши қолиб, жуда узоқ вақт тўхтовсиз чопа олади. Гепард эса ярим йўлда тили осилганча қолиб кетади. *Туяқуш вегетариан эмас. […]
БатафсилОЧ ҚОРИНГА ЕЙИШ ХАВФЛИ БЎЛГАН МАҲСУЛОТЛАР
Ошқозон тирнаб турганда тановул қилиш ман этилган маҳсулотлар рўйхати: 1. Хамиртуруш У ошқозон гази ишлаб чиқарилишига ҳисса қўшади, ошқозон шишиб кетади, биламизки, бу жуда ёқимсиз жараён. Шунинг учун, ҳар қандай хамиртурушли пишириқларни оч қоринга ейишдан сақланиш керак. 2. Йогурт Йогурт тановулидан асосий мақсад нима? Ундаги фойдали бактериялар овқат ҳазм қилишга ёрдам беради. Агар ушбу зарур бўлган митти кўмакчилар овқатланишдан олдин танага кирса, улар шунчаки агрессив меъда шираси билан сўрилиб кетади ва бундан наф бўлмайди. Яъни, оч қоринга йогурт ейиш хавфли эмас, […]
БатафсилТУЛКИ ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР…
1. Ит, бўри ва чиябўрилар тулкиларнинг қариндошлари ҳисобланади. 2. Ёши улуғ тулкининг вазни одатда 7 килограммгача бўлади. 3. Тулкилар ҳеч қачон тўда-тўда бўлиб яшамайди. Улар ёлғиз умр кечиришни маъқул кўради. 4. Тирноқлари ўткирлиги учун тулки дарахтга сира қийналмасдан чиқа олади. 5. Тулки кундузига нисбатан кечаси яхши кўради. Шунинг учун фақат тунда овга чиқади. 6. Худди қушлар каби тулки ҳам ердаги магнит майдони бўйича манзилини қидириб топа олади. 7. Шимолда яшовчи тулкилар ёз ойларида никоҳ мавсумини бошдан кечиради. 8. Тулкини қафасга солиб қўйсангиз, 25 йил яшаши мумкин. Ёввойи табиат […]
БатафсилСиз қаттиқ сувдан фойдаланасизми ёки юмшоқ?
Ҳозирги кунда сув танқислиги масаласи долзарб мавзулардан бири ҳисобланади. БМТнинг таъкидлашича, 2030 йилга келиб 700 миллион киши тоза сув етишмаслиги туфайли қочоқ бўлишлари мумкин экан. Буни келиб чиқиши сабаби, инсониятни табиий бойликдан унумли равишда фойдалана олмаётганлигидир. Ўзбекистоннинг айрим вилоятлари, масалан Хоразм ва Қорақалпоғистон Республикасида тоза ичимлик суви танқислигини яққол кузатишимиз мумкин. Нима учун Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси суви қаттиқ, яъни шўр? Қандай уни зарарли томонлари бор? Қаттиқ сув зарарлими? Сувнинг кўп миқдори кальций, магний ва сульфатлардан иборат бўлса қаттиқ […]
Батафсил360 соатда чирийдиган пакетлар
Амалдаги полителин пакетлар ўрнига биологик парчаланадиган пакетлардан фойдаланиш бўйича Ўзбекистон Экологик партиясининг таклифи Ўзбекистон Экологик партияси қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш билан боғлиқ вазиятни ўрганиб чиқди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.05.2018 йилдаги 3730-сонли “Маиший чиқиндиларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси худудида қалинлиги 40 микрондан кам полимер плёнкали пакетлар (экспорт учун ишлаб чиқарилган, тутқичсиз ишлаб чиқарилган ва ички фойдаланиш учун рулонларда сотиладиган товарларнинг ажралмас қисми бўлган полимер плёнкали пакетлар, шунингдек, биологик парчаланадиган полимер материаллар бундан мустасно)ни ишлаб […]
БатафсилДАНИЯДА ЙИЛИГА 950 ТА ДЕЛЬФИН ЎЛДИРИЛАДИ
Инсон ваҳшийлигининг чегараси йўқ. Ҳиндистонда дельфинлар “шахс сифатида ҳуқуқлари тан олинган” бир пайтда Данияга тегишли бўлган Фарера оролларида ҳар йили “қадимги анъана” сифатида 950 та дельфин ўлдирилади. Даҳшати билан инсон ақлини шоширадиган мазкур қатлиом ўсмирлар ўзларини эркакдек ҳис қилишлари учун амалга оширилади. Аввалига дельфинларнинг йўли кесилиб, улар қирғоққа ҳайдалади, сўнг катталар ёрдамида ёшлар ўта ваҳшийлик билан жуда ҳам меҳрибон ва инсонга дўстона бўлган бу жониворларни ўлдиришга киришишади. Оналари эса “улғаяётган” ўғилларини қирғоқдан туриб қўллаб-қувватлашади. Дельфинларнинг Қора Гринда деб аталмиш бу […]
Батафсил