1. Ит, бўри ва чиябўрилар тулкиларнинг қариндошлари ҳисобланади.
2. Ёши улуғ тулкининг вазни одатда 7 килограммгача бўлади.
3. Тулкилар ҳеч қачон тўда-тўда бўлиб яшамайди. Улар ёлғиз умр кечиришни маъқул кўради.
4. Тирноқлари ўткирлиги учун тулки дарахтга сира қийналмасдан чиқа олади.
5. Тулки кундузига нисбатан кечаси яхши кўради. Шунинг учун фақат тунда овга чиқади.
6. Худди қушлар каби тулки ҳам ердаги магнит майдони бўйича манзилини қидириб топа олади.
7. Шимолда яшовчи тулкилар ёз ойларида никоҳ мавсумини бошдан кечиради.
8. Тулкини қафасга солиб қўйсангиз, 25 йил яшаши мумкин. Ёввойи табиат қўйнида эса нари борса 7 йил яшайди.
9. Кино ихлосмандларининг севимли персонажи Зоррони ҳам бизда тулки деб аташган бўларди. Чунки испанчадан таржима қилинганда, «Зорро» сўзи «Тулки» маъносини беради.
10. Тулки ухлаганда думи билан совуқдан сақланади. Шунинг учун тулкиларнинг думи қалин ва йўғон бўлади.
11. Тулки соатига 50 км тезликда югара олади.
12. Тулкининг асосий овқати сичқон, каламушлар ҳисобланади.
13. Қорни очлигида тулки бир метр қор остидаги ўлжасининг ҳидини сезиш хусусиятига эга.
14. Тулки ўлжисини қувиш жараёнида керак бўлса, тун бўйи тўхтовсиз югура олади.
15. Ёвуз маҳлуқлар бўлмиш шер, йўлбарс, леопард, айиқлар тулкини ғажиб ташлаши, ўлдириш мумкин. Аммо уларнинг ҳеч бири негадир тулкини емайди.