Олот туманида ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш талаблари бузилиш ҳолати аниқланди.

Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 4 январ куни Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассислари томонидан ўтказилган тезкор рейд тадбири давомида Олот туманинг “Ўртачўл” массивида жойлашган табиий кўл ҳудуди атрофида қонунбузилиш ҳолати аниқланди.

Хусусан мазкур ҳудуддан Бухоро вилояти Олот туманида рўйхатда турадиган 3 нафар фуқаро ўзининг шахсий ов қуроллари ва 1 дона қайиқ ёрдамида 4 дона қашқалдоқ ҳамда 2 дона ёввойи қуёнларни ов  қилиш тартиб қоидаларига амал қилмаган ҳолда овлаганликлари маълум бўлди.

Ушбу ҳолат юзасидан фуқароларга нисбатан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 90-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жавобгарлик белгиланди.

🍀Каналимизга уланинг👇👇👇

htttps//t.me.ekologuz