*Туяқуш бир қадам ташлаганда, камида 5-6 метр масофани босиб ўтади.
*Туяқуш дунёдаги энг йирик қуш ҳисобланади.
*Туяқушнинг бўйи икки ярим метр, вазни 150 килограммгача етади.
*Туяқуш эртак-афсоналарда айтилганидек, хавфни сезса, бошини қум остига яшириб ўтирмайди. У кучли оёқлари ёрдамида манаман деган маҳлуқни бирёқли қилиб қўя олади.
*Гепард туяқушни фақат қисқа масофага югуриш натижасида тутиши мумкин. Лекин туяқуш соатига 100 км тезликда югуриши қолиб, жуда узоқ вақт тўхтовсиз чопа олади. Гепард эса ярим йўлда тили осилганча қолиб кетади.
*Туяқуш вегетариан эмас. У қумурсқадан тортиб майда жониворларгача тутиб ейди.
*Туяқуш гоҳида тош ва қум ютиб туради. Улар овқат ҳазм қилишда ёрдам беради.
*Бу қуш тури ўртача 40-50 йил умр кўради.
*Туяқуш тухумининг вазни 1, 5 кило вазнга эга.
*Бошқа қушлардан фарқли жиҳати шундаки, туяқушнинг патлари ёмғирда тез намиқади. Чунки туяқушнинг организмида темир моддаси умуман йўқ.
*Туяқушнинг кўзлари филникидан каттароқ. Диаметри беш сантиметрга тенг бу кўзлар туяқушнинг юрагидан икки ҳисса катта.
*Туяқуш тез-тез қумга думалаб, шу йўл билан танасидаги зарарли паразитлардан халос бўлади.
*Унинг оёқларида атиги иккитадан бармоғи бор.
*Туяқуш қанотларидан фақат никоҳ мавсумида ижро этиладиган рақслар жараёнида фойдаланади.