Мушуклар итлар каби ўрганишга мойил, отлар каби кучли бўлмасада уруш йиллари улар ҳам одамларга қийинчиликни енгишга ёрдам беришган. Улар бомбардировкадан 20 дақиқа олдин безовталаниб, миёвлаб одамларни хавфдан огоҳ этишган
Қамал қилинган Ленинградда озиқ-овқат ва машҳур Эрмитажнинг санъат асарларини каламушлардан ҳимоя қилишган.
Хаттоки кўчада топган егуликни эгасига олиб келиб, ўзи очликдан ўлган мушукларгача маълум. Совуқда улар болаларни ўз таналари билан иситишган. Хаттоки одамлар уларни очан ўлмаслик учун ейишган.
1943 йили Ленинградда бирорта мушук қолмаган ва ҳамма жойни каламуш босган. Қамал тугаши билан шаҳарга озиқ-овқат билан биргаликда 5000 дона мушукларни ҳам олиб келишган.
Солдатлар ҳам ертулаларда мушукларни жон деб боқишган, улар нафақат одамларга стрессни йўқотишда, балки каламуш ва сичқонлар орқали тарқатиладиган инфекцияларнинг олдини олишда ҳам ёрдам беришган.
2008 йили Тюменда уруш пайти одамларга ёрдам берга “Сибир мушуклари хиёбони” очилиб, унда мушуклар хотирасига 12 та хайкал ўрнатилди.