МИЛЛАТ ВА МАКОН ТАНЛАМАС “ВИРУСБОЙ”

“Биласизми ҳаммаси ўткинчи….” айнан мана шу сўзлар мени ёзишга, қалам тебратишга ундаяпти. Эҳтимол, бу сўзларни ўткинчилар айтгандир. Бироқ, ҳаммаси ўткинчи эканлигини англаш учун ўтиб кетиш шарт эмас. Онгли инсон ўтмиш ортда қолиши, бугундан сўнг эрта келишини яхши билади. Ундан ҳам онглироғи эса тарихий хотирасиз келажак йўқлигини уқтиради. Нима демоқчиман? Бугунги кунда кўзимиз кўрмай, қулоғимиз эшитаётган вируснинг яқин ўтмишимизда қандай турлари бо’лган ва инсоният тақдирида қанчалик хавфга эга эди?
Ердаги энг хатарли тўққиз вирус ҳақида “Дарё” колумнисти М.Қосимовнинг маълумотларига қараганда:
1.Мрбруг вируси (1967), 2.Эбола вируси (1976), 3.Қутириш, 4.ОИТС (1980), 5.Чечак (1980), 6.Хантавирус (1993), 7.Грипп (1918), 8. Денге безаги (1950), 9.Ротавирус.
Масалан, Бутунжаҳон Соғлиқни Сақлаш ташкилотининг маълумотларига қараганда, ҳар йили дунё бўйича 500.000 бемор грипп туфайли вафот этар экан.
Бугунги кунда, (www.worldmeters.info) ма’лумоти шуни тасдиқламоқдаки, “Коронавирус  дунё бо’йлаб 193 та мамлакатга тарқалган.

Ушбу вирусга чалинганлар сони 26.03.2020  ҳолатида Ўзбекистонда (55) ва унга чегарадош мамлакатлардан Қозоғистон (60), Қирғизистон (14) ва Афғонистонда (40) тани ташкил этган бўлса, энг кўп вирус тарқалган ҳудуд — Хитойда (81.093) та қайд этилган.
Биз гоҳида “Миллат айричилиги”ни қиламиз. Миллат танлаб, миллат айирамиз. Миллат ва макон танламас “ВИРУСБОЙ” эса Биз бир заминнинг болалари эканлигимизни яхши англайди. Биз эса ҳаммаси ўткинчилигини англаган чоғимизданоқ Ватанни, ҳар миллатни, Она заминни ардоқлай бошлаймиз.
Унутманг, бошига олма тушган ҳар бир одам Нютон бўлмаганидек, ҳар бир қулоқ бурни кесилган одам Широқ эмас. Бироқ, инсоният бошига тушган синовлар эса ҳар бир инсонни тарбияласа ажабланманг. Демак, бунда ҳам танлов йўқ. Донишмандлар фикрича, бизнинг орамизда катта тафовут бор.
Яъни мен ўз ақлим, сен ўз хаёлларинг билан бахтлисан. Агар, ақлимиз ва хаёлларимиз бирлашса-чи, биз янада бахтлироқмиз!
Нима бўлганда ҳам мен сиз учун хулоса чиқармайман, ўз кундалигимга ниманидир қоралаб қўйиш бурчи билан ёзавераман.
ЎЗИНГИЗНИ ЭҲТИЁТ ҚИЛИНГ!

Дилафруз ОБЛОҚУЛОВА,
ҚДУ Қорақалпоқ филологияси ва журналистика факультети талабаси.