“Фаол эколог-2020” танлови Ўзбекистон Миллий университети биология факультети экология  йўналишидаги  талабалар ўртасида бўлиб ўтди

Ёшлар юртимизда экология  ва атроф-муҳитга нисбатан инсонларнинг бешавқат ҳатти- харакатлари акс этаётган қисқа метражли видео роликлари,  шу билан биргаликда талаба ёшлар ўзлари чизган она заминимиз, табиатимиз акс этган расмларини йиғилганларга намойиш этишди.  Айниқса Экология йўналишида таҳсил олаётган Комилова Соҳибанинг Эко-мода йўналишида маиший чиқиндилардан тўғри фойдаланган ҳолатда турли туман кийимлар ясагани барчада ўзгача таассурот уйғотди. Тадбир сўнггида ғолиб гуруҳларга Экология ва атроф-мухит муҳофазаси Давлат қумитаси томонидан эсдалик совға ва дипломлар топширилиб, келажакда    Қўмита билан янада ҳамкорликни кучайтириш, Орол ва Орол бўйи ҳудудига экспедиция ташкил этиши, Республикада Ўзбекистон Миллий университети эндиликда экология соҳаси бўйича етакчи университетга айлантириш борасида келишув амалга оширилди.

Нодиржон Хуррамов