Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2020 йил 7 мартда “Фарғ
она вилоятида қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўтказилган йиғилиш баён
и”нинг 29-бандида Фарғона вилоятидаги сув омбори қурилишини жори
й йилда якунлаш мақсадида Ёзёвон туманидаги 5 сонли қум карьеридан фойдаланиш масаласини ҳал этиш юзасидан Вазирлар маҳкамасига таклиф киритиш ва Ёзёвон ўрмон бўлимидан қум олиш сўралган. ВМнинг 2020 йил 12 март
даги 03/1-2086 хатига жавобан Ўрмон давлат хўжалиги Фарғона давлат ўрмон хўжалигининг Ёзёвон ўрмон бўлимидан қум олиш сўралган ҳудуд ноёб, ўрнини тўлдириб бўлмайдиган, экологик, илмий, маданий ва эстетик жиҳатдан қимматли табиат ёдгорлиги эканлиги қайд этилиб, Экология вав атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасидан розилик олинган тақдирдагина Ўрмон хўжалиги давлат
қўмитаси эътироз билдирмаслигини маълум қилган.
Ўз навбатида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Вазирлар Маҳкамасига 27 апрелдаги 02-02/3-278 сонли хатида “…сув омбори қурилишини якунлаш муҳим давлат ва жамият аҳамиятига эга масала эканлигини инобатга олиб, “Марказий-Фарғона” конининг 5-участкасида қум заҳирасидан ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига зарар етказмаган холда фойдаланиш мумкин” дея табиат ёдгорлиги ҳудудидан қум олишга рухсат берган. Бу дегани табиат ёдгорлигига жиддий зарар етказилиб, унинг ҳудудида яшовчи ноёб ҳайвонот ва ўсимлик дунёсининг қисман йўқолишига олиб келади.
Ёзёвон табиат ёдгорлиги Ўрмон Хўжалиги давлат қўмитаси тассарруфидадир. Бундан ташқари Ўз.Р.нинг “Муҳофаза этиладиган табиий ҳуддулар тўғрисида”ги қонунда “давлат табиат ёдгорликлари ҳудуди асралишига хавф соладиган ҳар қандай фаолият тақиқланиши белгилаб қўйилган. Ўрмон Хўжалиги давлат қўмитаси бу борада иккиланмоқда? Қатъий туриб, ноёб Ёзёвон табиат ёдгорлиги ҳудудини ҳимоя қилмаяпти?
Мутахассис-экологларнинг фикрича, Фарғона водийси қадимий, ўзига хос табиий ҳудуд бўлиб, унинг ноёб ўсимлик ва ҳайвонот дунёси мавжуд. Фарғона водийсида аҳоли жуда зич жойлашган. 1946 минг гектар (водийнинг Ўзбекистон ҳудуди) ерда 6867,2 нафардан ортиқ аҳоли яшайди. Ҳар бир квадрат метрга 352,9 нафар киши тўғри келади. Илгари водийда яхлит қумли ҳудуд бор эди. Ҳозир у 13 қисмга бўлиниб, 0,46 кв. км. дан 58.66 кв.км.гача майдонга эга. Умумий майдони эса 175.71 кв.км. Қумли жойларнинг аксарияти ишланган ерларга қўшиб олиниши натижасида қисқараётир. Ўтган йилларда мазкур ҳудудда ҳукумат томонидан балиқчилик ривожлантириш қўллаб-қувватланиши оқибатида қумли ҳудуднинг аксарият қисми балиқ хўжаликларига берилди. Ҳозирда далалар орасида сақлаб қолган ва бир биридан узилган қум барханлари бузилган популяция алоқаларини ўзида акс этади. Бундан ташқари далаларни сўғорилиши ва кўплаб балиқ хўдаликларнинг барпо этилиши ҳам гидрологик режимни бузилишига олиб келиб, шўрхок майдонларнинг пайдо бўлиши ва қумликларнинг йўқолишига сабаб бўлмоқда. .
“Хавфли ҳудуд”га 5 та эндемик судралиб юрувчилар кирган. Бу Штрауха юмолоқбоши (Phrynocephalus strauchi Nikolsky, 1899), Саидалиев тақир юмалоқбоши (Phrynocephalus helioscopus saidalievi Sattorov, 1981) Фарғона қум калтакесаги (Eremias scripta pherganensis Szczerbak et Washetko, 1973), зирҳли геккон (Alsophylax loricatus Strauch, 1887) ва Рустамовнинг сцинксимон гекконидир (Teratoscincus rustamowii Szczerbak, 1979) . Ушбу калтакесак турлари дунёнинг бошқа бирор жойида учрамайди. Бундан ташқари бу ерда ноёб ҳашаротлар, кулранг эчкиэмар, илонларнинг бир нечта турлари мавжуд. Шунга қарамай Фарғона водийсида Ёзёвон табиий ёдгорлигидан ташқари бирорта ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза этадиган қўриқхона ёки унинг муқобили йўқ.
Агарда Фарғона сув омбори қурилишига Ёзёвонан қум олина бошланса, Фарғона водийсидаги кичик, аммо бебаҳо, камёб ўсимлик ва ҳайвонларнинг тулари мавжуд табиат ёдгорлигидан айриламиз. Кейин бармоқни тишламаслик учун, ҳозирдан ҳар қандай табиат ёдгорлигини йўқ қилишга қаратилган ҳаракатга қатъий “Йўқ” деб жавоб бериш керакдир?!
Наргис Қосимова