27 -28 май кунлари, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорликда “Ўрмон ва ёшлар” лойиҳаси доирасида “ЁШЛАР ВА ЭКОТУРИЗМ” мавзусидаги илк маротаба ўтказилаётган форуми бўлиб ўтди. Унда Миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси таркибидаги 4 та Миллий табиат боғлари ва 10 та Овчилик хўжаликлари томонидан 2021-2022 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган турли лойиҳалар тақдимоти ҳам бўлди. Муҳофаза этиладиган ҳуддудар Ўзбекистонда 8 фоиздан 10-12 фоизгача кўтарилиши, ўрмон хўжаликларида доривор ўсимликлар, кўчатлар етиштирилиши кўпаяётганлиги қайд этилди.
Албатта ёшлар иштирокидаги бундай форумларни тез-тез ўтказиб туриш керак. Зеро, асосий бойликларимиздан бири бўлган ўрмон ва ов хўжаликларининг фаолиятларини такомиллаштириш зарур. Шу ўринда бир қанча саволлар туғилади. Нега қўриқхоналар Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси таркибидан олиб ташланган? Нега Қўмита тасарруфига киритилган Зарафшон миллий табиат боғининг мақоми пасайтирилган? Натижада у ерда аҳолининг кўпгина эътирозларига сабаб бўлаётган, “экотуризмни ривожлантириш” мақсадида қурилиш ишларига йўл қўйиб берилаяпти.
Аксарият ўрмонлар хокимиятлар балансида бўлиб, улар бу ерларни тадбиркорларга бериб юборишмоқда. Натижада табиатга зарар келтириладигана тадбиркорлк фаолияти авж олмоқда. . Биргина Ёзёвон табиат ёдгорлиги бунга мисол бўла олади. У ерда яшаётган Ўзбекистон ва Халқаро Қизил китобга киритилган 5 та судралиб юрувчи турлар умуман йўқолиб кетиш арафасида. Бундан ташқари ов хўжаликлари фаолиятларини буткул қайтадан кўриб чиқиб, қатъий назоратга олиниши, буни “Балиқсаноат” билан ҳамкорликда амалга ошириш зарур. Зеро, аксарият ов хўжаликларидан кесиб ўтувчи сув ҳавзалари тадбиркорларга берилиб, у ерда балиқларни кўпайтириш эмас, фақатгина қириш билан шуғулланаётганларга қатъий чора кўрилиши лозим. Форумда айнан ана шу ва бошқа муаммолар кўтарилиши зарур, бу борада ёш ўрмончилар, ўрмонни асраш, браконьерларга қарши курашиш, ўрмон хўжаликлари ҳудудларини маҳаллий аҳоли томонидан яйловларга айлантириб юбормасликка йўл қўймаслик борасида аниқ-чора, таклифлар ишлаб чиқарилиши керак эди. Ўйлаймизки, келгусидаги форумларда фақатгина амалга оширилаётган ишлар эмас. Мавжуд ЖУДА КЎП муаммолар ҳам кўриб чиқилади.
Наргис Қосимова
☘️Каналимизга уланинг 👇
Присоединяйтесь к нашему каналу
👇 https://t.me/ekologuz