Учтут қишлоғидаги бир неча юз йил ёшдаги уч туп тут дарахти давлат муҳофазасига олинди

Навоий вилояти Экология бошқармаси Ахборот хизматининг хабарига кўра, Навоий вилояти Навбаҳор туманидаги Учтут қишлоғида узоқ йиллик уч туп тут дарахти бўлиб, қишлоқ номининг келиб чиқиши ҳам эски йўл бўйидаги ушбу забардаст қадимги тут дарахтлари билан боғлиқ экан.

Ривоятларга кўра, ўтмишда 3 та тут дарахти ниҳоллари султонлар авлодидан бўлмиш Зиннатбиби томонидан ўтқазилган экан. Бу дарахтлар ҳозирги кунда ҳам бор.

Маҳаллий аҳоли ҳамда қўшни вилоятлардан сайёҳлар ушбу азим дарахтни кўриш, қадимий қишлоқни зиёрат қилиш учун тез-тез ташриф буюради .Навбаҳор тумани Экология инспекцияси давлат инспекторлари Учтут қишлоғига бориб ушбу кўп йиллик тут дарахтларни давлат муҳофазасига олди.

☘️Каналимизга уланинг 👇
Присоединяйтесь к нашему каналу
👇 https://t.me/ekologuz