ОЧ ҚОРИНГА ЕЙИШ ХАВФЛИ БЎЛГАН МАҲСУЛОТЛАР

Ошқозон тирнаб турганда тановул қилиш ман этилган маҳсулотлар рўйхати:

1. Хамиртуруш
У ошқозон гази ишлаб чиқарилишига ҳисса қўшади, ошқозон шишиб кетади, биламизки, бу жуда ёқимсиз жараён. Шунинг учун, ҳар қандай хамиртурушли пишириқларни оч қоринга ейишдан сақланиш керак.

2. Йогурт
Йогурт тановулидан асосий мақсад нима? Ундаги фойдали бактериялар овқат ҳазм қилишга ёрдам беради. Агар ушбу зарур бўлган митти кўмакчилар овқатланишдан олдин танага кирса, улар шунчаки агрессив меъда шираси билан сўрилиб кетади ва бундан наф бўлмайди. Яъни, оч қоринга йогурт ейиш хавфли эмас, шунчаки бефойда. Уни фақатгина овқатдан кейин истеъмол қилиш керак.

3. Қаҳва
Кофеин ошқозон шиллиқ қаватига кирганда, уни қитиқлай бошлайди. Бунга жавобан у меъда ширасини ишлаб чиқаради ва агар у бошқа озиқ-овқат билан таъминланмаса, ғазабланади, ўзини тажовузкор тутади ва шиллиқ қаватни кемира бошлайди, шунинг учун бир мунча вақт ўтгач гастрит ривожланишини бошдан кечиришга тўғри келади. Бундан ташқари, кофеин ўт пуфагини ҳам тирнайди.

Шунингдек, қаҳванинг таъсирини сут билан юмшатиш мумкинлигига ишонганларни хафа қиладиган янгилигимиз бор. Гап шундаки, қаҳва ва чой таркибидаги бириктирувчи моддалар сут оқсилларини бирлаштиради ва буйрак тошлари билан қўшилиб кетувчи деярли эримайдиган бирикмалар ҳосил қилади.

4. Шакар
Ва ширинликлар ёки ширин мевалар каби барча маҳсулотлар, масалан банан. Шакар организм томонидан зудлик билан сўрилади ва ошқозон ости безини тирнайди. Бунга жавобан у инсулин ишлаб чиқаришни бошлайди. Қонда шакар миқдори дарҳол пасаяди, шунинг учун биз сергак ва кучли бўлиш ўрнига бепарволик ва чарчоқни бошдан кечирамиз.

5. Цитрус мевалар
Улар жуда кўп кислотага эга, бу ошқозон шиллиқ қаватини емиради. Агар сизда ошқозон билан боғлиқ муаммолар бўлмаса, нордон таъмли мева истеъмол қилганингиздан сўнг кўнгил айниши ҳолати юзага келмаса, унда маслаҳатларимизга бепарво бўлишингиз мумкин. Аммо ошқозон кислотаси юқорилиги билан кечувчи гастрит, ошқозон яраси ва ошқозон-ичак трактининг бошқа муаммоларидан азият чекувчи инсонлар цитрус ва улардан тайёрланувчи янги сиқилган шарбатлардан воз кечишлари яхшироқдир. Ҳеч бўлмаганда тўқ қоринга тановул қилиш керак.

6. Нок
Ота-боболаримиз шундай дейишган: «Нок организм учун эрталаб заҳар, кечқурун эса гулдир». Худди қовунга нисбатан айтилган иборанинг тескариси. Гап шундаки, нокда овқат ҳазм қилиш тизимининг нозик шиллиқ пардаларига шикаст етказадиган жуда қўпол тўқималар мавжуд. Жуда зич тузилишга эга нок айниқса хавфлидир.

7. Хурмо
Хурмо таркибида ошқозон ва ичакларнинг ҳаракатланишини секинлаштирадиган ҳазм бўлмайдиган толалар кўп, «ошқозон қотиб қолди» ибораси ҳам айнан шу толалар танада тўпланишига айтилади. Тахир таъмли хурмоларда уларнинг миқдори янада ошади.

https://kun.uz/