Фарғонада “Гуллар ва қушлар” байрами

Ўқувчи-ёшлар ўртасида атроф муҳитга, табиатга ва ҳайвонот оламига меҳр-муҳаббат туйғуларини уйғотиш, табиат ва ҳайвонот дунёси, хусусан, гуллар ҳамда қушларга оид билимларини намойиш этишга имконият яратиш ва улар ўртасида соғлом рақобатни шакллантириш, иқтидорли ва истеъдодли ўқувчиларни аниқлаш ва уларга ҳар томонлама кўмак бериб, истеъдодларини намоён этишларига шароит яратиш мақсадида Фарғона вилоят ҳокимлиги, Фарғона вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, вилоят Адлия бошқармаси, “Ёшлар иттифоқи” вилоят Кенгаши ҳамкорлигида,  2019 йил 1 июнь куни, 5-июнь- Бутунжахон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни муносабати билан […]

Батафсил

Табиатдан фойдаланиш тартибини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

Ҳеч кимга сир эмаски сўнгги йилларда фуқароларимиз томонидан ҳайвонот ва ўсимлик дунёсидан фойдаланиш жараёнида қўпол қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйилмоқда. Энг ачинарлиси бу кўрсаткичлар йилдан йилга ошиб бормоқда. Биргина мисол, электр қармоқ, заҳарли кимёвий воситалар ёки портлатиш орқали табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш мақсадида сувда яшовчи барча яъни, балиқлар, бақалар, бўғимоёқлилар, молюскалар ва жамики бир ҳужайрали жонзотларни қирилиб кетишига олиб келади. Ҳаттоки қорамолларни нобуд бўлиши каби ҳодисаларни барчамиз эшитганмиз. Бунда броконьерлар нафақат ҳайвонот оламини балки инсонлар ҳаётини ҳам хавфга қўйиб […]

Батафсил

Более 1 млрд человек не имеет доступа к безопасной питьевой воде

Согласно официальной статистике, в мире 2,4 миллиарда человек не имеет доступа к соответствующей санитарии, что связано с водными ресурсами. Более 1 миллиарда человек не имеет доступа к безопасной питьевой воде и это, в свою очередь, ведет по меньшей мере к 250 млн случаев заболеваний, от 2,2 до 5 миллионов случаев смертельных исходов. Кроме этого, 20 процентов орошаемых земель ухудшается, засоляется и выходит из оборота.

Батафсил

ҚЎНҒИР АЙИҚНИ ЎЛДИРИБ, ЖАСАДИНИ МАЗАХ ҚИЛГАН ФУҚАРОЛАР ЖАЗОГА ТОРТИЛАДИМИ?

Келаётган 5 июнь -Халқаро атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни. Аммо биз табиатни қанчалик муҳофаза қилаяпмиз? Келгуси авлодга нима қолдираяпмиз? Куни кеча ижтимоий тармоқларда  Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида бир туда оломоннинг отилган, аммо маълум бўлишича, чалажон қўнғир айиқни қийнашаётгани, улардан бири эса  айиқни қучоқлаб тургани,  ҳайвоннинг эса бош қисмидан қон оқиб, ночор аҳволда тургани акс этган видеосуратлари тарқалди. Ушбу воқеа 2019 йил 28 май куни  Чироқчи тумани Лангар МФЙ Тутли қишлоғида содир бўлган.  Номаълум сабабларга кўра айиқ қишлоққа келиб қолган. xabar.uz  сайтида […]

Батафсил

Ҳайвонот боғига экскурсия

Педагогика соҳасида ўзининг салмоғли ўрнига эга бўлган Я.А.Коменскийнинг барча педагогик асарларида. “Тўғри йўлга қўйилган тарбия ишлари ҳар бир нарсада албатта табиат билан мувофиқлаштирилиши зарурлиги” ҳақидаги фикри  келтирилади.

Батафсил

ЖЕСТОКОЕ ОБРАЩЕНИЕ С ЖИВОТНЫМИ КАРАЕТСЯ ПО ЗАКОНУ

Большинство людей считают домашнее животное своим имуществом, и считают, что вольны поступать с ним как вздумается. Организации по защите животных во всем мире, включая Узбекистан, не считают поведение каждого человека по отношению к животным приемлемым. А что говорит национальное законодательство? В этой статье мы рассмотрим меры ответственности и поговорим о том, нужно ли их усиливать. В европейских странах никто не подумал бы о том, чтобы пнуть кошку или собаку, бросить камень и нанести ему более серьезный вред. Напротив, их кормят, […]

Батафсил

Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳаси: муаммо ва ечим

   Сўнгги икки йилда мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилишни таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, шунингдек, ҳудудларнинг санитария ва экологик ҳолатини яхшилаш соҳасида изчил сиёсат амалга оширилмоқда. Биргина 2017-2018 йилларда қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимининг инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилди, 13 та санитария жиҳатидан тозалаш давлат унитар корхоналари ҳамда уларнинг туман ва шаҳарлардаги 172 та филиали, шунингдек, 9 та маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни комплекс амалга ошириш кластерлари ташкил этилди. Кўрилган чора-тадбирлар аҳолининг деярли ярмини […]

Батафсил

БИОЭТИКА ТАМОЙИЛЛАРИ ЁХУД ЁРДАМГА МУҲТОЖ ЖОНИВОРЛАР НОЛАСИ

Ҳали оғзида она сути қуримаган мушукча зорланиб миёвлаганича овқатланиб ўтирган одамлардан нажот истаб оёқларига суркалар, аммо меҳр ўрнига ҳар гал тепки ерди. Бўш столга келиб ўтирган қиз билан йигит оёқлари остида ўралашаётган мушукчага ижарғаниб қараб, қараб қўйишди. У кетавермагач, йигит  жониворнинг бошини мўлжаллаб зарб билан тепди. Салкам бир метр нарига учиб тушган мушукча ғалати овоз чиқарди-да, туришга ҳам холи келмай сўнгги бор у томонга қараб, кулаётган одамларга умид билан талпинди. Оғзининг четидан сизиб оққан қон унинг юрак уриши билан бирга […]

Батафсил

«Сувтекин»​. Сув текин бўлиши керакми?

Нега бутун дунёда тақчил ресурсга айланиб бораётган, яқин келажакда нефтдан ҳам қимматроққа баҳоланиши башорат этилган неъматнинг қадрига етолмаяпмиз? Сувтекин, дея атрофда кўп учрайдиган, қадри ва қиммати паст ашёларни атаб, сувни ҳам текин қилиб қўйдикми? «Ўзбекистонда сув кўп. Ариқлардан шалдираб сув оқади. Амударё ва Сирдарё оралиғида жойлашган сўлим, бетакрор маконда яшаймиз»​, деган пафосли гаплар қисман ўтмишда қолиб кетди. Биз ҳақиқий вазиятдан бехабар қолиб кетяпмиз. Сирдарё ва Амударё каби трансчегаравий дарёларнинг Орол денгизига сувни тошқин олиб келмаётганига анча йиллар бўлди. Қорақалпоғистон ва […]

Батафсил

ЕР РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ ВА УЛАРНИ БАҲОЛАШНИНГ ЯНГИ ЁНДАШУВЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Тошкентда “Ер ресурсларини бошқариш ва уларни баҳолаш: янги ёндашувлар ва иновацион ечимлар” мавзуидаги илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Конференция Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси, Ўзбекистон Экологик партияси, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон Миллий университети, Ўзбекистон экологик ҳаракати ва бошқа қатор вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар мутахассислари, экспертлар, шунингдек, М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети, К.А.Тимирязев […]

Батафсил

Ер ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан самарали фойдаланиш иқтисодий барқарорлик асоси

Ер муаммоларига инсониятнинг эътиборини қаратиш мақсадида 1970 йилдан бошлаб, ҳар йили 22 апрель куни жаҳондаги барча мамлакатларда турли тадбирлар ва акциялар ўтказилади. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош ассамблеяси қарорига асосан 22 апрель куни Ҳалқаро Ер куни сифатида нишонланмоқда. Бугунги кунда ер ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш халқаро ҳамжамиятнинг ҳамда дунёдаги барча давлатларнинг олидида турган ўта муҳим долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Ер юзасида кечаётган глобал экологик зиддиятли жараёнлар, масалан иқлим ўзгариши, чўлланиш жараёнлари, биологик хилма хилликнинг қисқариб бориши, атмосфера ҳавоси […]

Батафсил

CУВ – ҲАЁТ МАНБАИ ундан самарали фойдаланиш давр талаби

Сув – тириклик кафолати. Уни беҳуда сарфлаш келажакка нисбатан қилинган хиёнат ва эътиборсизлик билан баробардир. Шу боис халқимиз азалдан ушбу бебаҳо неъматни юксак қадрлаб, “Сувга тупурма”, “Қудуққа тош ташлама”, “Ариққа супринди ташлама” каби  ўгитларни бежиз айтишмаган.   Маълумки, дунё миқёсида ушбу бебаҳо неъматни асраш, ундан оқилона фойдаланишга алоҳида эътибор берилади. Хусусан, сув ресурслари билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш, уларни асраш ва тиклаш учун аниқ чоралар кўрилмоқда. Аммо оби ҳаётдан оқилона фойдаланиш, оқова сувларнинг ифлосланиши каби ҳолатларнинг учраб туриши ачинарлидир, албатта. Масалан, Германияда оқова сувларнинг ярмидан кўпи, АҚШда эса учдан бир қисми тўлиқ тозаланмай дарё ва кўлларга қуйилмоқда. Франция, Англия, Бельгия, Голландия, Япония […]

Батафсил

ИСЛОМДА ИТ НЕГА ҚАДРЛАНАДИ?

Исломда ит ўн битта хусусияти учун қадрланади: Ит доимо оч юради, бу эса ҳақиқий мусулмонга хос хусусиятидир. Зеро, нафсни тийиш фарздир. Ит жуда ҳам кам ухлайди, бу эса тунда ҳам намоз ўқийдиганларга хос хусусиятдир. Минг маротаба ҳам итни уйдан қувишса, у ўз эгасини ташлаб кетмайди, бу эса вафодор инсонларга хос хусусиятдир. Ит ўлганида бу дунёда мерос қолдирмайди, бу эса бойликни золимлик деб билганларга хос хусусиятдир. Ит ҳар қандай шароитга кўникиб яшайди, бу эса шукроналикнинг хос белгисидир. Ит одамларга умид билан […]

Батафсил

Қўқон ва Нукус шаҳарларида сувни тежаш бўйича эко-марафонлар бўлиб ўтди

Сув тежовчи технологияларни қўллаган ҳолда Қўқон шаҳрида (Фарғона вилояти) ўтказилган биринчи UzWaterАware эко-марафони доирасида бирваракайига бир нечта тадбир ўтказилди, суғориш харжларини 50 % камайтиришга имкон берувчи “гидрогель”дан фойдаланган ҳолда 2000 та кўчат ўтказиш бўйича маҳорат дарслари шулар жумласидан бўлди. Нукус шаҳрида эса эко-марафон Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг амалиётчи журналистлари ҳамда Бердах номидаги Қорақалпоқ давлат университети журналистика бўлими талаблари учун сув-экология мавзусини ёритиш бўйича тренинг тариқасида бўлиб ўтди. Тадбир Марказий Осиё минтақавий экология маркази томонидан Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган UzWaterAware […]

Батафсил

ОЗАРБАЙЖОНДА НАВРЎЗ ҚАНДАЙ НИШОНЛАНАДИ?

Анъаналарга кўра шу кунлари мамлакатнинг тури ҳудудларида гулханлар ёқилиб, турли хил ширинликлар -шекербура, бадамбура, пахлава, гогал тайёрланади, тухумлар бўялиб,  хончу, яъни патнисга ширинликлар терилиб, ясатилади. Пахлава осмондаги юлдузларнинг ердаги рамзи бўлса, унинг 9 та ёки 12 та қати Ерни ўраб турган ҳаво қатламларини англатади.  Шакербура Ойнинг , гогал эса Қуёшнинг рамзидир.

Батафсил

АБАДИЙ СЕВГИ МАДҲИЯСИ

Туркиянинг “Муҳташам юз йил” сериалидан сўнг Султон Сулаймоннинг суюкли хотини Хуррам султоннинг ҳаёти билан қизиқмаган одам қолмади, ҳисоб. Усмонийлар империясининг буюк султони қалбини забт этган, ўз ақли, ҳусни билан нафақат саройнинг ўзида, мамлакатдаги бошқарув тизимни ўз қўлига олишга муваффақ бўлган мазкур аёлнинг мангу қўним топган қароргоҳи Истамбулнинг қоқ юрагида жойлашган.

Батафсил

СУВ МУАММОЛАРИНИ ЁРИТИШДА ГЕРМАНИЯ ТАЖРИБАСИ ҚЎЛ КЕЛАДИ

Марказий Осиё минтақавий экология маркази (МОМЭМ) томонидан Германининг BORDA уюшмаси билан ҳамкорликда Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган “Ўзбекистонда сув ва экологиянинг барқарор тараққиёти йўлида саводхонликни ошириш ва ҳамкорлик, Таркиб 3” (UzWaterAware) лойиҳаси доирасида ташкил этилган давлат ташкилотларининг матбуот хизматлари ва мамлакатимиздаги ОАВ вакиллари учун самарали кампаниялар ташкил этиш ҳамда маҳаллий ва миллий даражада сув ва экология муаммоларини ёритишда турли инструментларни қўллаш бўйича тренинг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди. Тренингнинг асосий мақсади Европа тажрибаси асосидаги энг яхши амалиётларни, конструктив журналистика, янгиликларни баён этиш, турли мақсадли […]

Батафсил

ОБИҲАЁТ МАМОТ ЁҚАСИДА

Жумракни ёпиб юринглар қизлар
Сизга нима, халал беряптими?
Қаранг қанча сув увол бўлди, шундай пастга босиб қўйсангиз жумрак ёпилади, қийин эмас-ку?
Сув сизникими, давлатники. Сиздан кетаётгани йўқ, ишингиз бўлмасин.

Батафсил

Оролнинг Каспийга оқиб кетгани тахмин қилинаётган ҳудуд кўрсатилди

Яқинда қорақалпоғистонлик таниқли журналист, ёзувчи Ўмирбай Ўтеулиевнинг “Эркин Қарақалпақстан” газетасида “Қоратеран” — Оролнинг учинчи кўзи, тўртинчиси қаёқда? деган қизиқарли мақоласи чоп қилинди. Мақолада таъкидланишича, Орол билан Каспийнинг ўртасида боғловчи ер ости дарёси мавжуд, лекин бу далил негадир ҳамон сир тутиб келинмоқда. — Орол билан Каспийни боғлаб турган ер ости дарёлари мавжуд эканлиги ҳақида хаёлий ва илмий фаразлар, афсона-ҳикоялар мавжуд. Балиқчи боболаримиз “Оролнинг тўртта кўзи бор, биринчиси, денгизнинг қоқ марказида. У ерда сув ўтовнинг катталигидай келадиган чуқурга гирдоб бўлиб ер тагига […]

Батафсил

Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилди

 Кейинги йилларда Юртимизда кенг кўламли ислоҳатлар олиб борилмоқда, бинобарин бу қонунчиликда ҳам ўз аксини топмоқда. Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти «Атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан, шу жумладан ичимлик сувидан оқилона фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни имзолангани ҳам бежиз эмас. Мазкур Қонуннинг асосий мақсади – атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан, шу жумладан ичимлик сувидан оқилона фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, уларни олдини олиш, аниқлаш ва […]

Батафсил

ВИРТУАЛ СУВ: ҚАНДАЙ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИНАДИ?

Виртуал сувни истеъмол қилиб бўладими деяётгандирсиз. Кўз ўнгингизга компьютер ўйинларида мавжланаётган кўл ва денгизлар келган бўлишиям мумкин. Аслида виртуал сув нима? Виртуал сув деганда биз ҳар куни истеъмол қилаётган озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш учун сарфланган сув ҳамжи тушунилади.

Батафсил

Ўзбекистон Давлат табиат музейининг фондидда 350 мингга яқин энтомология коллекцияси сақланмоқда

  Маълумот учун қайд этиш жоизки, Энтомология-ҳашаротларни ўрганадиган фандир. Ҳашаротларга қизиқиш қадим замонлардан бошланган. Улар дастлаб озуқа маҳсулоти сифатида қабул қилинган бўлса, кейинчалик чорвачилик, деҳқончилик йўналишлари йўлга қўйилгач, зараркунандалар сифатида ўрганила бошланди. Шунда улар орасида фойдали ҳашаротлар ҳам борлиги маълум бўлди. Натижада ипакчилик, асаларичилик каби энтомологиянинг йўналишлари пайдо бўлди. Аммо ҳашаротларни илмий асосда ўрганиш VII асрдан бошланди. Италиялик олим И.Мальпиги (1628-1694) ҳашаротларда тадқиқот  ўтказди. Ҳозирги пайтда дунё бўйича бир миллиондан ортиқ турдаги ҳашаротлар мавжуд. Шуни алоҳида  қайд этиш жоизки, ҳашаротларнинг мўйловчаси […]

Батафсил

Номга ярашмаган муаммо: Андижон туман “Бахт” маҳалласидаги “Шодлик” кўчасида  ичимлик суви, газ йўқ

Бир пайтлар туманларда “Сувоқава” ташкилоти тизимли равишда иш олиб борар, ҳар бир маҳалладаги аҳолига марказлашган ҳолда сув етказиб бериш иншоотларининг аниқ эгаси ва масъул ходимлари бўлган. Ўтган йиллар давомида мана шу тизимда хўжасизлик кузатилди. Андижоннинг жуда кўп қишлоқларидаги хонадонлар ўзларига ҳовлисидан қудуқ (качалка) кавлаб олиб фойдаланмоқда. Сувнинг таркиби, инсон саломатлигига хавф солиши назорат қилинмаяпти

Батафсил

Минтақавий экологик муаммолар ва миллий устуворлик

Ўзбекистонда иқтисодий ўсишнинг барқарор суръати таъминланаётгани дунё ҳамжамиятида иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг «ўзбек модели» сифатида тан олинган йўл тўғри эканининг исботидир. Ўтган давр натижаларига кўра, мамлакатимиз нафақат глобал инқироз таҳдидларига қарши тура олди, балки иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг барқарор суръати ва халқ фаровонлигини таъминлади. Ўзбекистон бозор иқтисодиёти асосида ҳуқуқий демократик давлатни шакллантириш жараёнида табиатга маданиятли муносабатда бўлишга оид норматив ҳужжатларни ҳам қабул қилди. Бу кўпгина экологик муаммоларни бартараф этиш ёки таъсирини юмшатиш имконини берди. Марказий Осиёдаги сув муаммолари ҳақида гапирадиган […]

Батафсил

ШАҲРИМИЗДА СУВ ТАНҚИСЛИГИ МУАММОСИ МАВЖУД(МИ?)

Бир киши умри давомида ўртача 75 тонна сув истеъмол қилади. Катта ёшдаги киши жисмининг 82 фоизини, олти ҳафталик эмбрионнинг 97.5 фоизини, янги туғилган чақалоқнинг ҳам организмининг асосий қисмини сув ташкил этади. Катта ёшдаги киши бир кеча-кундузда 2.5 литр сув истеъмол қилади, ундан 1,2 литри ичимлик сувига тўғри келади, 1 литри турли озиқ-овқат маҳсулотлари, мева-сабзавотлар таркибидаги сув орқали истеъмол қилинади, 0,3 литри организмда модда алмашинуви жараёнида пайдо бўлади. Инсоният тарихида  сув танқислиги билан боғлиқ муаммолар ҳеч қачон  бугунгидек долзарб бўлмаган.  Жумладан, […]

Батафсил