Сув тежовчи технологияларни қўллаган ҳолда Қўқон шаҳрида (Фарғона вилояти) ўтказилган биринчи UzWaterАware эко-марафони доирасида бирваракайига бир нечта тадбир ўтказилди, суғориш харжларини 50 % камайтиришга имкон берувчи “гидрогель”дан фойдаланган ҳолда 2000 та кўчат ўтказиш бўйича маҳорат дарслари шулар жумласидан бўлди. Нукус шаҳрида эса эко-марафон Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг амалиётчи журналистлари ҳамда Бердах номидаги Қорақалпоқ давлат университети журналистика бўлими талаблари учун сув-экология мавзусини ёритиш бўйича тренинг тариқасида бўлиб ўтди. Тадбир Марказий Осиё минтақавий экология маркази томонидан Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган UzWaterAware лойиҳаси доирасида Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда ЎзР Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси кўмаги остида ташкил этилди.
— Қўқон ва Нукус шаҳарларида ўтказилган лойиҳада экологик ташаббусларга бўлган эътибори, шунингдек тадбирларга жалб этилган ННТлар билан самарали ҳамкорлиги учун давлат идоралари ва маҳаллий ҳокимиятларга миннатдорчилик билдириб ўтишни истар эдим, – таъкидлади МОМЭМнинг Ўзбекистондаги филиали директори Шаҳноза Умарова. – Масалан, Қўқон шаҳрида бизнинг эко-марафонни ЎзР Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, шаҳар ҳокими Маъруф Усмонов бошчилигида шаҳар ҳокимиялиги ҳамда Фарғона вилоятининг энг фаол нодавлат ташкилотларидан бири “Саломатли Плюс Экология” каби ташкилотлар қўллаб-қувватлади. Бундай ўзаро кўмак UzWaterAware кичик жамоасига уч кун ичида гидрогельни қўллаган ҳолда икки мингта кўчат ўтказишга имкон берди, чунки жараёнга шаҳарни ободонлаштириш бўйича хизматларнинг мутахассислари ҳам жалб этилган эди. Эко-марафоннинг биринчи кунида «Obodonlashtirish boshqarmasi» ҳамда «Коммунхизмат» агентлиги ходимлари гидрогель ёрдамида дарахт экиш бўйича маҳорат дарсларида иштирок этишди, иккинчи ва учинчи кунларда эса улар юзлаб ёш кўнгиллиларга сувни тежаш тамойили асосида дарахт экишга кўмаклашишни бошлашди. ЎзР Сув хўжалиги вазирлиги ва ЎзР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги кўмаги остида сув тежаш бўйича маҳорат дарсларимизда Фарғона водийсининг бир нечта аграр туманларидан фермерлар ҳам қатнашишди. Фермерларнинг қизиқиш даражасига кўра, гидрогель ёрдамида сувни тежаш имкониятлари бўйича олинган маълумотлар улар учун амалий аҳамиятга эга бўлди.
Нукус шаҳрида ўтказилган ОАВ учун махсус тренинг доирасидаги кўрсатилган кўмак учун Шаҳноза Умарова Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бердах номидаги Қорақалпоқ давлат университети ректорати, шунингдек Ёшлар Иттифоқи ҳамда Болалар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш уюшмасининг Қорақалпоғистондаги бўлимларига миннатдорчилик билдирди.
Нукусда ўтказилган UzWaterAware сув тежаш эко-марафони Қорақалпоғистон ҳамда қўшни Хоразм ОАВ вакилларини, шунингдек тренинглар бўлиб ўтган Бердах номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг журналистика бўлими талабаларини қамраб олди. Лойиҳада сув-экология, “журналистика маълумотлари”, сув тежаш соҳасидаги муаммолар ва уларнинг ечимларини тўғри етказиб бериш каби мавзуларни ёритишга алоҳида эътибор қаратилди.
Замонавий журналистик малакаларни ривожлантириш бўйича тренинглар амалий журналистика ҳамда ЎзР Миллий университети ҳамда ЎзДЖТУ журналистика факультетларида дарс бериш бўйича салмоқли тажрибага эга бўлган Саида Сулайманова ва Дарья Османова томонидан UzWaterAware лойиҳаси жамоаси мутахассислари Резида Эрдман ҳамда Екатерина Устиненко иштирокида ўтказилди. Натижаларга кўра тренинг иштирокчилари журналистнинг замонавий инструментлари, веб-дастурлар ва кенг аудиторияни сув-экология мавзусига жалб этиш бўйича материалларни етказишнинг янги имкониятлари ҳақида кўплаб маълумотларга эга бўлганликларини таъкидлашди.
Қўқонда ўтказилган эко-марафоннинг асосий мақсади ўсимликларни суғоришда сув харжларини камайтирувчи технологияни яққол кўрсатиш бўлди. Қарағай, павловния, катальпа, сирень сингари 2000 дан ортиқ кўчатларни ўтказишда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандисларни институти (ТИҚХММИ) тавсиясига кўра, гидрогель – маҳаллий илмий лабораториялар базасида бизга мослаштирилган илмий ишланмадан фойдаланилди.
Агроном, “Ал Бухорий” илмий жамоаси раҳбари Алишер Турдиматовнинг сўзларига кўра, гидрогель полимер бўлиб, сув ва фойдали қўшимчаларни ўзига тортиш, тўплаш ва дарахтлар ҳамда бошқа ўсимликларнинг илдиз тизими ёнида уларни ушлаб туриш хусусиятига эга, шунингдек ер устида сув буғланишини минималлаштиради. Гидрогель 3-5 йил мобайнида ўз хусусиятларини йўқотмайди ҳамда экология ва ер ҳолатига салбий таъсир кўрсатмайди. Қишлоқ хўжалигига мослаштирилган гидрогель таркибига ўсимликларни турли касалликлардан асровчи, уларнинг ўсиши ҳамда ривожланишига ҳисса қўшувчи минерал ўғитлар ва микроэлементлар киради. Тадқиқотларга кўра, турли экинларнинг ҳосилдорлиги 20-50 % ошгани кузатилган. Агроном, шунингдек маҳсулот зарур сертификатлашдан ўтганини ҳам таъкидлади.
Қўқондаги уч кунлик тадбир жамоатчиликнинг турли вакилларини экологик барқарорликни сақлаб қолиш, шунингдек табиий ресурсларга самарали ва тежаб ёндошиш ғоялари атрофида бирлаштирди.
Қўқон шаҳрининг бир неча кўчалари ва ижтимоий объектлари қамраб олинди. Фурқат номидаги боғда фермерлар ҳамда “Obodonlashtirish boshqarmasi” ва “Коммунхизмат” агентлиги ходимлари учун қурғоқчил иқлим шароитида сув харжини камайтириш мақсадида дарахтлар ва бошқа ўсимликларни экишда сув тежовчи гидрогельни қўллаш бўйича махсус очиқ маҳорат дарслари бўлиб ўтди. Худди шундай тадбирлар “Нуроний” жамғармасида ва бир қанча марказий кўчаларда Қўқон давлат педагогика институти талабалари, Ёшлар иттифоки фаоллари ва маҳалий ҚВЗ жамоалари иштирокида ўтказилди. Гидрогельни қўллаган ҳолда дарахтларни экиш жараёнида «Obodonlashtirish boshqarmasi» ва «Коммунхизмат» агентлиги мутахассислари амалий кўмак, йўл-йўриқ кўрсатишди, бир кун муқаддам уларнинг ўзи UzWaterAware эко-марафони доирасида сув тежовчи технологияларни қўллаш бўйича маҳорат дарсларида иштирок этишган эди. Шунингдек, UzWaterAware эко-марафони доирасида Қўқон шаҳридаги туҳруқхона ҳамда 3-ўрта мактаб ҳудудида сув ресурслари мавзусига бағишланган “очиқ эко суҳбат” бўлиб ўтди. Педагоглар учун махсус ўйин тарзидаги ўқув тренинги ўтказилди ва кундалик ҳаётда ва қишлоқ хўжалигида сувдан тўғри фойдаланишнинг аҳамиятига бағишланган ёрқин иллюстрацияли ахборот буклетлари тарқатилди. Бундан кўзланган мақсад келгусида ўқитувчилар эко-дарслар доирасида ўқувчилар орасида сувдан тежаб фойдаланиш зарурати ҳақидаги маълумотларни тарқатишлари эди.
“UzWaterAware маҳорат дарсларида ташкилотчилар илтимосига кўра Қўқон шаҳрининг 40 та мактабидан табиатни муҳофаза қилиш, биология ва кимё бўйича ўқитувчилар таклиф этилган эди. – дейди Қўқон шаҳридаги 3-мактаб директори Залиха Солиева. – Ҳақиқатан ҳам, табиий ресурсларни истеъмол қилиш маданиятини фарзандларга катталар орқали сингдириш керак. Биз бугун суҳбатлашган гидрогель эса барча педагоглар орасида катта қизиқиш уйғотди, чунки бундай технологиялар болаларимиз келажаги учун сув харжини қисқартиришга имконият беради. Семинар иштирокчилари ўз ҳамкасблари, мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари орасида очиқ дарслар мобайнида маълумотларни тарқатишни ваъда беришди. Чунки булар бизнинг барчасиз учун муҳим ҳисобланади”.
UzWaterAware сув тежаш эко-марафонлари турли форматлардаги тадбирлар билан Тошкент шаҳри ва Республикамиз вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 2019 йил мобайнида давом этади.