Дунёда Наврўз шукуҳи кезмоқда. 2009 йили Наврўз ЮНЕСКОнинг инсониятнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилди. 2010 йил 23 февраль куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан 21 март куни Халқаро Наврўз куни, деб эълон қилинган эди. Марказий Осиё мамлакатлари, Туркия, Эронда нишонланаётган янгиланиш байрами Озарбайжонда ўзига хос нишонланади. Озарбайжонликлар томонидан Наврўз беш кун давомида байрам қилинади.
Наврўз рамзлари
Анъаналарга кўра шу кунлари мамлакатнинг тури ҳудудларида гулханлар ёқилиб, турли хил ширинликлар —шекербура, бадамбура, пахлава, гогал тайёрланади, тухумлар бўялиб, хончу, яъни патнисга ширинликлар терилиб, ясатилади. Пахлава осмондаги юлдузларнинг ердаги рамзи бўлса, унинг 9 та ёки 12 та қати Ерни ўраб турган ҳаво қатламларини англатади. Шакербура Ойнинг , гогал эса Қуёшнинг рамзидир.
Байрам дастурхонида юқорида тилга олинган ширинликлардан ташқари албатта меҳмонларга палов тортилади. Қадимда албатта дастурхонга ичи майиз ва ёнғоқ билан тўлдирилиб, пиширилган балиқ қўйилган. Анъанага кўра дастурхонда номи “с” ҳарфи билан бошланган 7 та элементни ўз ичига олган таомлар бўлиши шартдир. Булар сумах — зиравор, сюд — сут, сирке —сирка, сэмэни — ундирилган бўғдой, сабзи — кўкат ва бошқалар). Бундан ташқари дастурхонни ойна, ёқилган шамлар ва бўялган тухумлар безайди.
Наврўзда мол сўйиш, жониворларни ўлдириш йилнинг қийин келишига олиб келади
Наврўз байрами кунлари ҳамма бир-бирини ширинликлар билан сийлаб, Янги йилда бахт ва саодат тилашади. Кечқурун эса қизлар дуюн ачмаг (тугунни ечмоқ), яъни турмушга чиқиш ёки чиқмасликлари ҳақида фол кўришади. Қишлоқ хўжалигида барака бўлиши учун деҳқон ва чорвадорлар ҳўкизларнинг шохларини қизил тасма билан безашади. Наврўздайил давомида ўйда доимо тинчлик ва хотиржамлик, тўкин-сочинчилик бўлиши учун ҳайвонларни сўйиш, жониворларни ўлдириш, бировга қарз бериш мумкин эмас. Шу кунлари рақиблар ярашиб, бир биридан хафа бўлганлар, кечирим сўраб, бир дастурхон атрофида йиғилишади.
Байрам кунлари халқ хофизлари йиғилганларнинг кўнглини хушнуд этса, дарбозлар, паҳлавонлар ўз маҳоратларини томошабинларга кўрсатишади. Қишлоқ жойларида човгон ўйинлари, хуроз уриштиришлар ўтказилади. Айнан ана шундай шукуҳли кунларда одамлар бир бирларига Новруз пайи, яъни Наврўз насибасини беришади. Хонча, яъни байрам патниси қўшнилар, яқинлар, қариндошларга етказилади. Агарада уйда узатилиш арафасидаги қиз бўлса. Куёв томонидан унга ўзига хос хонча ва турли хил совға-саломлар тақдим этилади.
Илахыр чершенбе
Ҳар йили байрам олдидан қишнинг тўртта чоршанбаси, яъни сув, олов, ҳаво ва ернинг рамзи бўлган кунлар нишонланади ва илахыр чершенбе деб, номланади.
Байрамни нишонлаш сешанба куни кечқурундан бошланади. Турли хил халқ ўйинлари. Ашула ва рақслар шу кунга кўрк бағишлайди. Болалар ўз бош кийимларини эшик тагида, ун қолдиришади. Эшикни тақиллатиб, ўзлари яширинишади. Уй эгалари эса бош кийимни турли хил ширинликлар билан тўлдириб, қайтаришади. Кечқурун кўчаларда гулханлар ёқилиб, яқинлар, дўстлар қўл ушлашган ҳолда ундан сакрашади. Айтишларича, олов барча ёмонликлар ва касалликларни ўзи билан олиб қолар экан. Анъанага кўра, Наврўзни ҳар ким ўз оиласи даврасида нишонлашади. Шу куни барча хафагарчиликлар унитилиб, яраш оши ейилади ва уришганлар бир бирларидан кечириб сўрашади.
Ўқ узиб, Наврўзни нишонлаш
“Кавказорти Россия ҳудудлари шарҳи”да 1836 йили озарбайжонликлар Наврўзни қандай ишонлашлари ҳақида қайдномалар мавжуд. Унда Янги йилни нишонлаш, асосан қуроллардан ўқ отиш билан бошланади, дейилади. 1637 йилда немис саёҳатчиси Адам Олеарий ўз кундалигида Новрузун топу атылды («Наврўз тўплари отилди») одатини тасвирлайди ва унинг ёзишича, мунажжим Қуёшнинг кўтарилишини кутади. У тун ва кун тенглиги нуқтасига етганида, мунажжим ишора беради, шунда мамлакатдаги барча тўплардан ўқ узилиб, Янги йил кириб келганидан аҳоли хабардор қилинган. Тўп отиш бир томонидан қиш тугаганини билдирса, иккинчи томонидан дала ишларини бошлаш кераклиги ҳақиа ўзига хос белги бўлган.
Албатта Наврўз байрами турли мамлакатларда ўзига хос равишда нишонлансада, унинг асосида бир нарса- тинчлик, тотувлик а бирдамликка интилиш ётади. Наврўз муборак, азизлар!
Наргис Қосимова.