Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси 1-декабрь куни барча экологияга бефарқ бўлмаган юртдошларимиз учун “Очиқ эшиклар” кунини ўтказди. Айтиш жоизки ниҳоят Қўмита замонавий услубда таъмирланган ўз биносига эга бўлди (Манзили: Тошкент ш. Бунёдкор кўчаси, 7-а уй. Шундоққина Новза масжиди ёнида). Соҳа вакиллари Очиқ эшиклар кунида Қўмита фаолияти билан таништириш билан биргаликда, журналист ва блогерлар, ташриф буюрган депутат ва бошқа соҳа вакилларининг барча саволларига жавоб беришга ҳаракат қилишди. “Очиқ эшиклар куни” ни Қўмитаси раиси ўринбосари (Раис лавозими ҳали ҳам […]
БатафсилУчтут қишлоғидаги бир неча юз йил ёшдаги уч туп тут дарахти давлат муҳофазасига олинди
Навоий вилояти Экология бошқармаси Ахборот хизматининг хабарига кўра, Навоий вилояти Навбаҳор туманидаги Учтут қишлоғида узоқ йиллик уч туп тут дарахти бўлиб, қишлоқ номининг келиб чиқиши ҳам эски йўл бўйидаги ушбу забардаст қадимги тут дарахтлари билан боғлиқ экан. Ривоятларга кўра, ўтмишда 3 та тут дарахти ниҳоллари султонлар авлодидан бўлмиш Зиннатбиби томонидан ўтқазилган экан. Бу дарахтлар ҳозирги кунда ҳам бор. Маҳаллий аҳоли ҳамда қўшни вилоятлардан сайёҳлар ушбу азим дарахтни кўриш, қадимий қишлоқни зиёрат қилиш учун тез-тез ташриф буюради .Навбаҳор тумани Экология инспекцияси […]
Батафсил«Тоза шаҳар» акцияси ёшлар ташаббуси!
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрь кунги Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш, шунингдек, аҳолининг, айниқса ёшларнинг экологик маданиятини орттириш, атроф муҳитга бўлган эътиборини кучайтириш, она табиатни келажак авлод учун асраб-авайлаш, экологик вазиятни яхшилаш ва атроф муҳитга салбий омилларнинг олдини олиш мақсадида «Янги Ўзбекистонда эркин ва обод яшайлик!» шиори остида қорақалпоғистонлик ёшлар ташаббуси билан «Тоза шаҳар» оммавий ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, мазкур ёшлар ташаббуси Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан […]
БатафсилЁшларнинг ушбу ташаббуси қутлуғ Рамазон ойида қилинадиган савобли амаллардандир
Халқмизнинг, асосан ёшларнинг экологик маданиятини ошириш, атроф-муҳитга нисбатан эътиборни янада кучайтириш, она табиатни келажак авлодлар учун асраб-авайлаш ҳамда экологик оламга етказиладиган ножўя таъсирларнинг олдини олиш мақсадида. “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида «Тоза шаҳар» Қорақалпоқ ёшлари ташаббуси лойиҳаси Ёшлар ишлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши хамда Нукус шаҳри ҳокимлиги билан ҳамкорликда жорий йилнинг 17 апрель куни Нукус шаҳрида оммавий ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ўз ичига олувчи тадбир ўтказилмоқда. Ушбу ободонлаштириш акциясида Қорақалпоқ давлат […]
БатафсилГИГАНТ ЛEГО САКУРА ЯПОНИЯДА «ГУЛЛАДИ»
Леголанд компанияси Япония боғида 800 минг донадан зиёд лего конструкторлари ёрдамида гилос дарахтини ясаган. ЛEГО компанияси яқинда ўзининг гилос дарахти учун Гиннеснинг рекордлар китобига кирди. У таниқли дизайнер томонидан ясалган. 881 470 қисмидан иборат бўлиб, уни йиғиш учун 6,5 минг соатдан кўпроқ вақт сарфланган. Дарахтнинг вазни 3333 килограм, баландлиги 1,3 метрни ташкил қилади. Дарахт яшил майсазор, новдалар, минглаб гуллар билан тож ва тунда ёниб турадиган чироқлардан иборат. Улкан Лего дарахт Японияда ҳақиқий, жонли гилос гуллари гуллаб-яшнаши билан бир вақтда барпо […]
БатафсилЎзбекистонда дайди жониворларни заҳарлаш давом этмоқда. Бу сафар Зарафшонда мушук ва итлар заҳарлаб ўлдирилди
Зарафшон шаҳрида мушук ва итларнинг заҳарлаб, отиб ўлдирилаётгани ҳақида каналимизга мурожаат келиб тушди. Мурожаатда айтилишича, заҳарланган ҳайвонлар беш дақиқада ҳалок бўлишмоқда. «Бир гуруҳ фуқаролар Ички ишлар вазирлигига фото, видео каби далиллар билан мурожаат қилди. Лекин ҳеч қандай натижа йўқ», — деб ёзган исми ошкор этилишини истамаган мурожаатчи. Жониворларга нисбатан шафқатсизликдан норози бўлган аҳоли https://teznews.uz сайтига ҳам мурожаат қилишган. Хатда айтилишича, Зарафшон шаҳар ҳокимлигининг Ободонлаштириш бошқармаси «Tez News» мухбири билан бўлган суҳбатда шаҳарда мушук ва итлар заҳарлаб, отиб ўлдирилаётгани ҳақида тарқалган […]
БатафсилЖасадлар кўлнинг тубида шам каби тик туришади
Ўлик кўл — Қозоғистоннинг Талдиқўрғон ҳудудидаги кичик сув ҳавзаси. Ёзнинг иссиғида ҳам кўл қуриб қолмайди ва сув совуқ бўлиб туради. Кўлда балиқ яшамайди, сув ўтлари ўсмайди. У ерда аниқ тадқиқотлар олиб борилмаган, чунки ҳеч ким кўлнинг сувида узоқ вақт туролмайди. Олимлар айтишича, ғаввослар тўлиқ жиҳозлар билан таъминланган бўлишса ҳам, уч дақиқадан кўпроқ сувда туришга бардош бера олишмайди. Ғаввос бўғила бошлайди. Одамлар кўпинчаЎлик кўлда чўкиб кетишади. Шуниси ажабланарлики, чўкиб кетган одамларнинг бирортаси сув юзига қалқиб чиқмайди, балки уларнинг жасадлари кўлнинг тубида […]
БатафсилФинляндияда дарахтларни қучоқлаш бўйича биринчи жаҳон чемпионати бўлиб ўтади
Финляндия шимолидаги Лапландиянинг Леви шаҳарчасида дарахтларни қучоқлаш бўйича биринчи жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар берди. Турли қитъаларнинг тўққиз мамлакатидан келган иштирокчилар дарахтларни тез, самимий ва кўтаринки руҳ билан қучоқлашда ўзаро беллашади. Чемпионатда Финляндия, АҚШ, Эстония, Германия, Италия, Шотландия, Россия, Малайзия ва Австралия фуқаролари иштирок этади. Қатнашчилар уч босқичда беллашади. Дастлаб улар дарахтни тезликда қучоқлайди. Ким 8 дақиқа давомида кўпроқ дарахтни «бўғиб» қучоқласа, ўша ғолиб бўлади. Бунда ҳар бир дарахтга камида 5 секунд ажратиш керак. Сўнгра ҳакамлар қучоқнинг […]
БатафсилАҚШда одамлар билан қучоқлашишни яхши кўрадиган ретривер яшайди. Унинг Instagram’да 190 минг фолловери бор (фото)
Кучуклар қайси хусусиятга кўра дўст танлаши инсонларга номаълум. Аммо улар кимнидир ёқтириб қолса, бу туйғунинг кучини яширишнинг сира ҳам иложи йўқ. Барчани дўстидек қабул қилувчи Лубутен (яқинлари учун шунчаки Луби) деярли ҳар бир йўловчига мулойим муносабатда бўлади, уларга меҳр кўрсатади. Унинг эгаси Цезарь Фернандез-Чавезнинг сўзларига кўра, ҳар куни кечки пайт кучуги Лубининг меҳрибонлиги туфайли соатлаб сайр қилади. Луби бегона одамларни кўрганда ҳам қучоқлашиш учун югуриб боради ва худди инсонлар каби қўлларини занжирдек ўтказиб қучоқлайди. Унинг ажойиб хатти-ҳаракати туфайли Луби ушбу […]
БатафсилҲиндистонда фил боласи 8 метрлик қудуққа тушиб кетди. Одамлар уни қутқариш чорасини топди (видео)
Ҳиндистоннинг Жарҳанд шаҳрида фил боласи чуқурлиги 8 метр бўлган қудуққа тушиб кетди, деб хабар беради «Домашний очаг». Қудуққа тушган фил боласини маҳаллий аҳолидан бири кўриб қолган. Чорасиз қолган фил оёқлари билан деворга ёпишиб олишга ҳаракат қилиб айланарди. У ҳолдан тойган, аммо таслим бўлмасди. Аҳоли жониворни қалин арқон билан тортиб олишга қайта-қайта уриниб кўрди, аммо бирон натижа бўлмади. Шу пайт кимдир қудуқни сув билан тўлдириш ва бу фил боласини сув юзасига кўтарилишига ёрдам беришини айтди. Тезда шлангни чуқурга тортишди ва икки соатда […]
БатафсилКАК СТРАНЫ МИРА ВЫХОДЯТ ИЗ КАРАНТИНА?
Каким образом Узбекистан смягчает последствия карантина? В Узбекистане введенные Специальной республиканской комиссией до 10 мая ограничительные меры (карантин), а также усиленный порядок по противодействию распространению коронавирусной инфекции продлены до 1 июня. При этом с 18 мая в Узбекистане частично восстанавливается авиа- и железнодорожное сообщение внутри страны. В частности, возобновляются авиарейсы из Ташкента в Нукус, Ургенч, Термез и обратно. С этого дня начали курсировать поезда Afrosiyob из Ташкента в Навои, Бухару и Карши, а также движение скоростных поездов в Ферганскую долину (Ферганская, Андижанская и Наманганская области) и обратно. При организации воздушных и железнодорожных перевозок необходимо соблюдать все карантинные правила, в том числе ограничение числа пассажиров, дезинфекцию и другие […]
БатафсилФото: Ит ва мушуклар ўртасида дўстлик борлигини исботловчи суратлар
Рэйлан лақабли ит мушуклар билан дўстлашиш мумкинлигини исботлаб келмоқда, деб ёзади Esquire. Ит ҳайвонлар бошпанасига олиб келинган мушукчаларга ғамхўрлик қилиб, уларга ўз фарзандига қарагандек қарайди. Рэйлан мушукчаларни ялаб-юлқайди, уларни қучоқлаб ухлайди, мушукчалар ўзини ёмон тутса, уларни «тартибга чақиради». Рэйланнинг Instagram’да шахсий аккаунти бор, уни 20 минг киши кузатади. 🍀 Каналимизга уланинг: https://t.me/ekologuz
БатафсилАҚШ пляжларида ноёб мовий денгиз аждарлари пайдо бўлди (фото)
Американинг Техас штатидаги Падре Айленд миллий пляжида ноёб мовий денгиз аждарлари кўриниш берди, деб ёзади The Independent. Қайд этилишича, экзотик денгиз жониворлари кам учрайдиган моллюскалар ҳисобланади. Ноодатий денгиз мавжудотлари моллюскаларнинг бир тури бўлиб, уларнинг узунлиги уч сантиметргача етади. Мовий аждарлар медуза ва унга ўхшаш мавжудотларни егани учун ёрқин кўк рангга эга. Аждарлар одамни қаттиқ тишлаши мумкин. Боғ вакили Жейми Кеннедининг айтишича, бундай аждарлар пляжда бир неча маротаба кўзга ташланган. 🍀 Каналимизга уланинг: https://t.me/ekologuz
БатафсилКанададаги ҳайвонот боғи бамбук етишмаётгани туфайли иккита пандани Хитойга қайтармоқда
Канаданинг Калгари провинциясидаги ҳайвонот боғи бамбук етишмовчилиги сабаб иккита пандани Хитойга белгиланган ижара муддатидан аввал қайтариб юборади. Бу ҳақда CBC News хабар қилган. Ҳайвонлар 2023 йилга қадар ижарага олинганди. Ҳайвонот боғи ишчилари Эр Шуна ва Да Мао исмли пандаларни боқиш учун бамбук импорт қилишга уринди, бироқ уларнинг ҳаракатлари бесамар кетди. «Бу жамоа ва бу ердаги ҳайвонлар учун оғир вазият. Бир неча кун давомида бамбуксиз қолишни ўзингиз тасаввур қилиб кўринг» — деган ҳайвонот боғи бош директори Клеман Лантьер. Янги бамбук панда диетасининг […]
БатафсилАҚШда ит билан Zoom орқали танишиб, уни боқиб олиш имкони яратилди
Карантин туфайли ҳаракатланиш чекланди, бунинг ортидан турли учрашувлар онлайн ўтказила бошланди. Сўнгги пайтда Zoom видеоконференциялар дастури оммалашди, деб ёзади Esquire. Бироқ АҚШда ушбу дастурдан нафақат ҳамкасблар ва қариндошлар, балки жониворлар билан кўришиш учун ҳам фойдаланишмоқда. Ит боқиб олмоқчи бўлганлар сервис ёрдамида уларнинг бошпанаси ходимлари билан боғланиб, жонивор билан танишиш имкониятига эга бўлмоқда. Талабгорлар жонивор ҳақидаги барча саволларга жавоб олиши, уни кўриб, яқиндан танишиши мумкин. Бундай имкониятни итлар учун озуқа ишлаб чиқарадиган Pedigree компанияси ва жониворларни ҳимоя қилиш бўйича Nashville Humane Association […]
БатафсилСардобадаги фалокат оқибатида 32 мингга яқин уй ҳайвони йўқолган
Сардоба сув омбори тўғонининг ёрилиши натижасида юзага келган сув тошқини 31 мингдан ортиқ уй ҳайвони йўқолишига сабаб бўлган. Бу ҳақда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати хабар берди. Дастлабки маълумотларга кўра 31 719 та уй ҳайвони йўқолганлиги аниқланган (13 685 та йирик ва майда шохли қорамол, от, 17 752 та парранда ва 282 та бошқалар). Таъкидланишича, ҳозирга қадар 5 859 та ҳайвон ўлик ҳолда топилган ва зарарсизлантирилган. Жумладан: 4 178 та йирик ва майда шохли қорамол, от; 1 442 та парранда; 239 та бошқа ҳайвон. […]
БатафсилГурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли уй ҳайвонлари учун меҳмонхона очди, ўзи эса итлардан бирига атаб шеър ёзди
Туркманистоннинг Аҳал вилоятининг Анау шаҳрида 7 май куни уй ҳайвонларини сақлаш мажмуаси (зоомеҳмонхона) ва ветеринария клиникаси очилди, деб хабар бермоқда «Хроника Туркменистана». Очилиш маросими саноат ва қурилиш вазири бўлган, шунингдек, 1 май куни «Туркман алабай итлари» ассоциацияси раиси этиб сайланган Сердар Бердимуҳамедов иштирокида бўлиб ўтган. Туркманистоннинг ТDH давлат ахборот агентлигининг хабар беришича, ушбу мажмуа уй ҳайвонлари: мушуклар, итлар, қушларни сақлаш учун мўлжалланган, шунингдек, балиқлар учун аквариум ҳам бор. Қайд этилишича, меҳмонхона бир неча қисмларга бўлинган. Улардан бири қушлар учун, иккинчиси […]
БатафсилЖиззахда юзлаб тут дарахтларини ноқонуний кесиб, 250 млн сўмдан ортиқ зарар келтирган икки фермерга жиноят иши қўзғатилди
Жиззах вилоятида юзлаб тут дарахтларини ноқонуний кесган икки фермерга нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди. Маълум бўлишича, вилоятнинг Зарбдор туманидаги «Зафарбек Жавлонбек даласи» фермер хўжалиги раиси, 1993 йилда туғилган Ф.М. касалланди, деб ўз хўжалигидаги 402 туп тутни нобуд қилган. Туман экология бўлими маълумотларига кўра, нобуд қилинган дарахтларнинг 260 тупи ҳеч қандай касалликка чалинмаган. Мутахассисларнинг билдиришича, ўсимлик дунёсига 106 миллион 415 минг 600 сўмлик зарар етказилган. Шунингдек, тумандаги «Руслан Нодирбек даласи» фермер хўжалиги раиси, 1995 […]
БатафсилТаъсирли видео: Италияда ит эгасини 56 кунлик карантиндан кейин қарши олмоқда
4 майдан Италияда жорий этилган карантин секин-аста юмшатила бошланди. Одамларга спорт билан шуғулланиш, сайр қилиш ва бир ҳудудда яшайдиган қариндошлариникига боришга рухсат берилди. Италиялик Жессика Кристофолини 56 кун деганда қаллиғи Фабрицио Боттамединикига келди. Қиз уй дарвозасидан кириши билан йигитнинг Али лақабли ити уни қувонч билан қарши олди. Ит Жессиканинг атрофида тинмай сакрарди. Телеграм каналимизга уланинг. https://t.me/ekologuz
БатафсилШотландияда ноёб оқ рангли олмахон суратга олинди
Шотландиянинг Данкелд шаҳри Перт-энд-Кинросс округида яшовчи фотограф ноёб оқ рангли олмахонни суратга олди. Daily Mail нашри ноодатий жониворнинг суратларига эътибор қилди. Крис Эддингтон уйи яқинида сайр қилиб юрганида лейкизмга учраган олмахонни кўриб қолган. Суратларда оқ рангли олмахоннинг дарахт тагида ўтирганини кўриш мумкин. «Мен аввал ҳеч қачон бунақа олмахонни кўрмагандим», — дейди фотограф. Эддингтоннинг олган расмлари Эдинбургда жойлашган олмахонларни ҳимоя қилиш бўйича ташкилотда ҳам қизиқиш уйғотган. Ташкилот вакили АннМари МакМастер Эддингтоннинг суратлари ажойиб эканлигини таъкидлаган. Лейкизм — жониворларнинг устки қоплами рангининг […]
БатафсилТадқиқот: Итлар автомобилни интизомлироқ бошқаришга мажбур қилади
Автомобиль салонида итнинг бўлиши рулдаги стрессни камайтиради ва хавфсиз машина бошқаришга ёрдам беради, деб ёзади Motor. Испаниянинг Seat маркаси томонидан ўтказилган тадқиқотда ит боқадиган ҳайдовчиларнинг 54 фоизи жонивор салонда бўлган пайти эҳтиёткорлик билан машина ҳайдашини билдирган. Бу, айниқса, ёш ҳайдовчилар учун аҳамиятли: 18-24 ёшли ҳайдовчиларнинг 69 фоизи итлар рулда интизомли бўлишга ундашини айтган. Ёши каттароқ ҳайдовчилар учун эса вазият аксинча тус олди. 55 ёшдан катта ҳайдовчиларнинг фақат 42 фоизигина салонида ит бўлганида машинани эҳтиёткорлик билан ҳайдайди. Бундан ташқари, автомобилда итнинг […]
БатафсилИслом ХУШВAҚТОВ: Экологик аудит нима учун керак?
Aтроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳар бир давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Шу маънода, давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида ишлаб чиқариш жараёнини экологик назорат қилиш тизимини такомиллаштириш, экологик аудит ўтказиш тартибини қайта кўриб чиқиб, хусусий аудиторлик фаолиятини жонлантириш лозимлиги алоҳида таъкидлангани диққатга сазовордир. Ўзбекистонда экологик аудит ўтказишнинг хуқуқий асослари “Экологик экспертиза тўғрисида”ги, “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Экологик назорат тўғрисида”ги қонунларнинг айрим нормаларида, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 8 октябрдаги қарори билан тасдиқланган “Экологик аудит тўғрисида”ги низомида […]
БатафсилОлимлар 13 йилдан бери коалаларнинг қандай сув ичишини аниқлай олмаётган эди. Биргина видео ушбу сирни ошкор қилди (видео)
Австралиянинг Сидней университети қошидаги атроф-муҳит ва ҳаёт ҳақидаги фанлар мактаби биологлари коалалар қандай сув ичишини 13 йил ўрганди. Узоқ вақт улар коалаларга кўп сув керак эмас, деган фикрда эди. Бироқ май ойининг бошида ҳолатга оид янги тафсилотлар маълум бўлди, деб ёзади Independent. Узоқ йиллик ўрганишлардан сўнг олимлар коалалар ўзига зарур бўлган сув миқдорини эвкалипт баргларидан олади, деган хулосага келган эди. Чунки жониворларнинг сув ҳавзаси ёнида турганини аввал ҳеч ким кўрмаган. Тадқиқотчилар жониворларнинг питомникларга ўрнатилган махсус ҳавзалардан сув ичаётганини кўрган, бироқ буни […]
БатафсилАнгор эчкиси — эчкининг қимматли сержун зоти ҳисобланади
Ангор эчкиси — эчкининг қимматли сержун зоти ҳисобланади. У 1936 йилда АҚШнинг Техас ва Нью-Мексика штатларидан Наманган вилояти, Поп туманига келтирилиши натижасида Ўзбекистонда Ангор эчкилигига асос солинган. 1962 йилда Ангор эчкисини жайдари эчкилар билан чатиштириб сержун эчки зоти яратилган. Ангор эчкиси Ўзбекистонда, асосан Наманган, Андижон вилоятларида боқилади. Наманганда бир пайтлар бундай эчкиларни юз минглаб суруви бўлган. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Попда Ангор эчкичилигини қайта жонлантириш борасида катта ташаббусни бошлаб берди. Эчкичилик соҳасини янада ривожлантириш мақсадида Туркиядан 10 минг бош ангор […]
БатафсилИчимлик суви таъминоти тизими такомиллаштирилади – Президент қарори лойиҳаси
Ўзбекистонда ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизмати тизимларини янада такомиллаштиришда долзарб чора-тадбирлар амалга оширилади. Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизмати тизимларини янада такомиллаштиришдаги долзарб чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди. Ҳужжатда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва Ҳисоб палатасининг мутахассислари билан биргаликда 2017-2019 йилларда республиканинг оқова сув тизимлари фаолиятини танқидий таҳлил қилиш натижаларига кўра, истеъмолчиларни марказлаштирилган ичимлик сув ва оқова сув хизматлари билан қамраб олиш ҳамда оқова сувларни тозалаш бўйича аниқланган муҳим муаммо […]
БатафсилЎзбекистонда сувни чучуклаштиришнинг янги усулига патент берилди
Шўр сув ёпиқ шиша куб ичида қуёш нурлари остида исиб боради, бундан сўнг сув буғлари шиша юзасининг ташқи юзасида тўпланиб, чучук сув кўринишида пастдаги идишга сизиб тушади. Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигининг маълум қилишича, Андижон машинасозлик институтига маиший ва дала шароитида шўр сувни чучуклаштириш усули учун патент берилди. Ушбу усулда шўр сув ёпиқ шиша куб ичида қуёш нурлари остида исиб боради, бундан сўнг сув буғлари шиша юзасининг ташқи юзасида тўпланиб, чучук сув кўринишида пастдаги идишга сизиб тушади. Усулнинг янгилиги […]
БатафсилТошбақа ЛEГО конструктори ёрдамида тузатилди
Мериленд ҳайвонот боғида Хато лақабли Тошбақа ЛEГО конструктори ёрдамида тузатилди. Ҳайвонот боғи ходими Тошбақани яраланган ҳолда танасида бир нечта ёриқлар билан топган. Тошбақа топиб олинганида у жараоҳатлари сабабли юра олмаган. Тошбақани ҳайвонот боғига олиб боришган ва у эрда жарроҳлик амалиётини ўташган, шундан сўнг улар индивидуал аравани йиғишга келишишган ва Тошбақа Хатога ЛEГО конструктори ёрдамида ҳаракатланиши учун аравача ясаб беришган. Айтишлари Хато ўз соғлиғини тиклаб олгунига қадар ҳайвонот боғидаги ходимлар назоратида бўлади. Тошбақа ўзи эркин юришни бошлаган ва биринчи марта бетоб […]
Батафсил