Ўлик кўл — Қозоғистоннинг Талдиқўрғон ҳудудидаги кичик сув ҳавзаси. Ёзнинг иссиғида ҳам кўл қуриб қолмайди ва сув совуқ бўлиб туради. Кўлда балиқ яшамайди, сув ўтлари ўсмайди.
У ерда аниқ тадқиқотлар олиб борилмаган, чунки ҳеч ким кўлнинг сувида узоқ вақт туролмайди. Олимлар айтишича, ғаввослар тўлиқ жиҳозлар билан таъминланган бўлишса ҳам, уч дақиқадан кўпроқ сувда туришга бардош бера олишмайди. Ғаввос бўғила бошлайди.
Одамлар кўпинчаЎлик кўлда чўкиб кетишади. Шуниси ажабланарлики, чўкиб кетган одамларнинг бирортаси сув юзига қалқиб чиқмайди, балки уларнинг жасадлари кўлнинг тубида шам каби тик туришади.
🍀 Каналимизга уланинг 👇.
Присоединяйтесь к нашему каналу
👇 https://t.me/ekologuz