«Тоза шаҳар» акцияси ёшлар ташаббуси!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрь кунги Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш, шунингдек, аҳолининг, айниқса ёшларнинг экологик маданиятини орттириш, атроф муҳитга бўлган эътиборини кучайтириш, она табиатни келажак авлод учун асраб-авайлаш, экологик вазиятни яхшилаш ва атроф муҳитга салбий омилларнинг олдини олиш мақсадида «Янги Ўзбекистонда эркин ва обод яшайлик!» шиори остида қорақалпоғистонлик ёшлар ташаббуси билан «Тоза шаҳар» оммавий ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, мазкур ёшлар ташаббуси Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан қўллаб-қувватланиб, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг 2021 йил 12 апрель кунги 7-сонли баённомасига асосан ўтказилиши белгиланди.

Жорий йил 17 апрель күни Нукус шаҳри “Ёшлар маркази” биноси олдида ёшлар ташаббусининг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Маросимда лойиҳага “старт” берилиб, Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси байроғи, Ёшлар ишлари агентлиги ва “Тоза шаҳар” лойиҳаси логотипи тасвирланган байроқлари билан “Дўстлик” каналида ҳаракат оммавий тарзда бошланди.

“Дўстлик” канали бўйида лойиҳада қатнашувчи вазирлик, корхона ва ташкилотлар тўпланиб, белгиланган ҳудудларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди.

Лойиҳа доирасида «Қорақалпоғистон» кўчаси бўйлаб ёшлар томонидан “Эко патруль” аксияси ташкил этилиб, тозалик ишлари олиб борилди. “Ёшлар маркази” атрофида “Каръера” ёш кадрларни тайёрлаш клуби аъзолари томонидан гуллар боғини яратиш ишлари бошлаб юборилди.

«Эко марафон» аксияси доирасида «Дўстлик» канали бўйида тозалик ишлари қизғин давом этди. Шунингдек, «Кўнгилли патронаж ёшлар» отрядлари томонидан уруш ва меҳнат ветеранлари, бақувчисидан айрилган, ногиранлиги бор, ёлғиз бошли фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди.

Божхона бошқармаси томонидан бақувчисидан айрилган оилаларнинг уй ишларига амалий ёрдам кўрсатилди.

Шимолий-ғарбий ҳарбий округи ҳарбий аскарлари томонидан «Шорша бобо» ва «Салмен ата» зиёратгоҳларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди.

«Фидоий ёшлар» томонидан бақувчисидан айрилган, ногиронлиги бўлган, шунингдек, ёлғиз бошли фуқораларнинг (жами 21 оила) уй ишларига амалий ёрдам кўрсатилиб, улар яшаётган уй атрофларида ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

Нукус шаҳрини тоза ҳудуд ва яшил белбоғли шаҳарга айлантириш, ёшлар онгида экологик маданиятини янада ошириш, юртимизда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ўзгаришларда ёшларнинг фидоийлигини орттириш ва уларда ватанпарварлик ҳисларини яна да кучайтириш мақсадида Нукус шаҳри ҳудудидаги ободонлаштирилиши зарур бўлган 61 та ҳудудда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди.

Ташаббусда Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ишлаб чиқилган www.ncity.uz сайти орқали ободонлаштирилиши зарур бўлган 61 та ҳудуд Нукус шаҳри харитасига жойлаштирилди. Эътиборлиси, мазкур ободонлаштириш тақозо этиладиган жойлар қизил рангдаги нишон (байроқча) билан белгиланди.

Лойиҳада юртимизга таниқли, муваффақиятга эришган турли соҳа ёшларидан ташкил топган “Кўнгилли ёшлар” тарғибот-ташвиқот гуруҳлари ташкил этилди ва Нукус шаҳрининг барча ҳудудларида лойиҳани тарғибот-ташвиқот чораларида иштирок этишди.

Унда қатнашган ҳар битта ёш 18260 туб декоратив ва мева кўчатларини экишди. 7000 га яқин кўнгилли ёшлардан иборат 61 отряд томонидан тегишли ҳудудларда, вазирлик, корхона ва ташкилотларда ишлайдиган жами 2000 дан ортиқ ёшлар томонидан оммавий кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди. Ташаббус давомида вазирлик, корхона ва ташкилотлар, кўнгилли ёшлар томонидан 95000 гектарга яқин майдон обод қилинди.

Тозаланган ҳудудларга 4250 мингга яқин мева, 18260 та декоратив ва 750 дона гул ниҳоллари экилди.

Лойиҳа якунида, Қорақалпоғистон Республикаси И.В.Савицкий номидаги давлат санъат музейи олдида санъат арбоблари ва таниқли эстрада юлдузлари иштирокида гала-концерт ташкил этилиб, тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси бошлиғи М.Камалов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши бошлиғи Қ.Сариев, Нукус шаҳар ҳокими У.Панаев, Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи А. Данияровлар қатнашди.

Кун давомида акцияда фаол қатнашган вазирлик, ташкилот, корхона ва маҳалла фуқаролар йиғинлари, шунингдек, кўнгилли ёшлар “Энг фаол иттифоқ”, “Энг фаол ёш”, “Энг фаол отряд”, “Акцияни ёритишда фаоллиги учун”(ОАВ), “Энг фаол ташкиллаштирувчи”, “Энг фаол маҳалла”, “Энг фаол нуроний” ҳамда “Энг фаол биргаликда ишлашувчи ташкилот” номинациялари бўйича тақдирланишди. Гала-концертда эстрада юлдузларининг куй-қушиқлари ёшларни кайфиятини кутариш билан бирга, уларни руҳландирди.

Нукус шаҳридаги ободонлаштирилиши зарур жойларда ободонлаштириш ва кўкламзорлаштириш чоралари амалга оширилгандан сўнг www.ncity.uz сайтидаги қизил рангдаги нишон (байроқча,) билан белгиланган жойлар яшил рангга ўзгартирилиб, Нукус шаҳри “Яшил белбоғли шаҳар”га айлантирилди.

Ёшлар ташаббуси билан амалга оширилган мазур лойиҳа халқимизга ҳос меҳр-муҳаббат, бағрикенглик, эзгулик фазилатларини намоён этди.

Мухтор Умбетов

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети талабаси

Акция қатнашувчиси