Сардоба сув омбори тўғонининг ёрилиши натижасида юзага келган сув тошқини 31 мингдан ортиқ уй ҳайвони йўқолишига сабаб бўлган. Бу ҳақда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра 31 719 та уй ҳайвони йўқолганлиги аниқланган (13 685 та йирик ва майда шохли қорамол, от, 17 752 та парранда ва 282 та бошқалар).
Таъкидланишича, ҳозирга қадар 5 859 та ҳайвон ўлик ҳолда топилган ва зарарсизлантирилган. Жумладан:
- 4 178 та йирик ва майда шохли қорамол, от;
- 1 442 та парранда;
- 239 та бошқа ҳайвон.
Шунингдек, 5 160 та йирик ва майда шохли қорамол, 5 143 та от тирик ҳолда топилган бўлиб, улар ўз эгаларига қайтарилган.
Аввалроқ Сирдарёдаги тошқинлар оқибатида йўқолган 4 мингдан ортиқ уй ҳайвони ўз эгаларига қайтарилгани ҳақида хабар берилганди.
🍀 Каналимизга уланинг: https://t.me/ekologuz