Леонардо ДиКаприо  экологик муаммоларни бартараф этиш учун курашмоқда

Голливуд актёрларининг ичида энг табиатга қайғуриб, экологик муаммоларга қарши курашадиган актёр Леонардо ДиКаприодир. У 1998 йили “Титаник” фильмида суратга тушгач, Leonardo DiCaprio Foundation жамғармасига асос солди ва экологик муаммоларни ҳал қилиш учун маблағ тўплай бошлади. 2007 йили актёр “11 соат” номли ёввойи табиат ҳақида ҳужжатли фильмни суратга олди, 2014 йили у БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича элчиси этиб сайланди. 2015 йили актёр 40 млн. евро маблағ тўплаб, уни ёввойи табиатни асрашга йўналтирди. ******** Тема окружающей среды волнует Леонардо ДиКаприо уже давно: […]

Батафсил

ҚАШҚАДАРЁДА “БИР МИЛЛИОН ДАРАХТ” АКЦИЯСИГА СУВНИ ТЕЖАШ ЭКО-МАРАФОНИ UZWATERAWARE БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА  СТАРТ БЕРИЛДИ

Қарши шаҳридаги “Ватанпарварлар” боғида ташкил этилган «Юксалиш» умуммиллий харакати ташаббуси билан амалга оширилаётган «Бир миллион дарахт»  акциясига «Сувни тежаш эко-марафони» UzWaterAware билан ҳамкорликда старт берилди. Акциянинг мақсади- ўрмонларни кесиш ва иқлим ўзгариши таъсирига  қарши курашиш,одамларни ихтиёрий равишда бирлаштириш орқали қулай атроф-муҳит яратиш, Ўзбекистонда дарахтларни кўпайтириш ва ўстириш масалаларига эътиборини жалб қилишдир. Ушбу лойиҳа  йилда икки маротаба куз ва баҳор фаслида ўтказиш режалаштирилган. -Боғимиз 8 гектар майдондан иборат бўлиб, унда  мингдан ортиқ дарахт мавжуд. Акция доирасида қрим соснаси экилди. Бизнинг кўчатлар ҳамма жойда […]

Батафсил

Ўзбекистон Республикаси давлат экология қўмитаси дам олишларсиз, куну-тун ишлайдиган ишонч телефонлари фаолиятини йўлга қўйди

Ўзбекистон Республикаси давлат экология қўмитаси дам олишларсиз, куну-тун ишлайдиган ишонч телефонлари фаолиятини йўлга қўйди. Эндиликда фуқаролар: -ноқонуний дарахт кесилиши; -белгиланмаган жойларда чиқиндиларни ташлаб кетилиши; -ноқонуний ов ва балиқ ушлаш ҳолатлари; -саноат корхоналари томонидан атроф-муҳитни ифлослантирилиши борасидаги  арз ва мурожаатларини: –  (+998) 71 236-26-66; –  (+998) 71 207-11-07 телефон рақамларига сутканинг исталган вақтида, дам олиш кунларисиз, республикамизнинг турли бурчакларида содир этилаётган экологик бузилишлар борасида хабар беришлари мумкин.  

Батафсил

САЙЛОВЛАРГА ЭКОЛОГИК ПАРТИЯ ТАЙЁРГАРЛИК КЎРМОҚДА

Жорий йилнинг  6 сентябрь куни Хоразм вилояти Дўстлик уйида Ўзбекистон Экологик партияси вилоят ташкилоти томонидан “Сайловлар: ғалаба стратегияси ва тактикаси” мавзусидаги семинар-тренингларнинг вилоят босқичи  ўтказилди. Унда  партия ташкилоти фаоллари,   туман (шаҳар) ва бошланғич партия ташкилотлари раҳбарлари ва фаоллари иштирок этди. Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, жорий йилнинг 16-24 август кунлари Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси, партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ташкилотлари ҳамда бошланғич партия ташкилотлари раҳбарлари ва фаоллари учун “Сайловлар: ғалаба стратегияси ва тактикаси” мавзусидаги семинар-тренингларнинг […]

Батафсил

Самарқандда «Шарқ тароналари» фестивали олдидан итларни оммавий қиришди

Самарқандда «Шарқ тароналари» кўплаб хорижий сайёҳлар, мўсиқашуносларни олқишига сазовор бўлган ҳолда тантанали ўтди. Биз бутун дунёга бағрикенглигимиз. Маданиятимиз юксаклиги билан мақтандик. Аммо фестиваль бошланмасидан бир ҳафта олдин Самарқанд шаҳри  тирик “чиқиндилар”, яъни нафақат қаровсиз ит, мушуклар, балки эгаси бор жониворлар, ҳаттоки қушлардан ҳам “тозаланди”. Қандай қилиб дейсизми? Кўчаларга ветеринария қўмитаси Самарқанд бўлими, “Отловка” ходимлари томонидан заҳарланган емаклар ташлаш орқали. Унда сал олдин, яъни 28 август куни йўлни кесиб ўтаётган итни атайин босиб,  ноинсофларни оқлаш мақадида Самарқанд ИИБ итни “қутирган” деб […]

Батафсил

СУВ БИЛАН БОҒЛИҚ МАРОСИМЛАР

Марказий Осиё халқлари, хусусан ўзбек, қирғиз, тожик,туркманларда сув билан боғлиқ кўплаб маросимлар мавжуд. Уларнинг асосида эса айнан ҳудудда исломгача бўлган даврда зардуштийликнинг гуллаб-яшнагани ётади. Зеро муқаддас Авесто китобида қайд этилганидек, зардуштийлар тўртта унсур олов, тўпроқ, сув ва ҳавони муқаддас деб билганлар. Қизиқ маросимлардан бири, бу янги таваллуд топган бола қирқ кунлик бўлганида, уни 40 қошиқ сувда чўмилтириш маросимидир. Уни қирғизлар «қирқини чиқарамиз» деса, қозоқ тилида «Қырқынан шығару же шiлдехана», татар, ўзбек, уйғур тилида «қирқ сув» деб аташади. Бу маросимни аёллар ўтказиб, қирқ […]

Батафсил

“БЎРИ” ДЕБ ГЎМОН ҚИЛИНГАН ИТНИ ЎЛДИРГАНЛАР ЖАРИМАГА ТОРТИЛДИ

Тошкент хокимияти қошидаги  эгасиз жониворларни тутиш бўйича механизациялашган отряднинг икки ходими 20199 йил 18 июнь куни бўри деб гумон қилинган итни ўлдирганликда айбланиб,  Яшнаобод туман маъмурий суди томонидан жаримага тортилди. Қутқарув хизматининг ходимлари Б.Шарапов ва А.Манноповлар “Авиастроитель-1” даҳасига жониворни ушлаш учун чақирилган эдилар. Жойга етиб келиб, улар итни темир арматура билан ваҳшиёна тарзда уриб, ўлдиришган. Судда гувоҳ сифатида сўзга чиққан Р.Гайфулин уларнинг итни уриб ўлдиришганини тасдиқлаган.  Айбланувчилар эса ассосиз равишда, итни “қутирган” деб айтишган. Суд Б. Шарапов ва А. Манноповларни […]

Батафсил

Осиёда яшил иқтисодиётга ўтиш мақсадида 2007 йилда «Осиё ўзгаришларини қўллаб-қувватлаш» (SWITCH-Asia) дастурининг тақдимоти бўлиб ўтди

Европа Иттифоқи барқарор истеъмол ва ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ва Осиёда яшил иқтисодиётга ўтиш мақсадида 2007 йилда «Осиё ўзгаришларини қўллаб-қувватлаш» (SWITCH-Asia) дастурини амалга оширишни бошлади; Дастур 2019 йилда Марказий Осиёда жорий этилди. Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида «Осиё ўзгаришларини қўллаб-қувватлаш» (SWITCH-Asia) дастурининг тақдимоти ўтказилади. Ушбу тадбирда Марказий Осиёда юқорида қайд этилган дастурни жорий қилиш, БИИЧ билан боғлиқ муаммолар ва мавжуд имкониятлар муҳокама қилинди, шунингдек йиғилиш қатнашчилари кейинги уч йил давомида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон учун мўлжалланган ишлар режасини белгилайдилар. Тадбир «Осиё ўзгаришларини […]

Батафсил

Ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ хавфли ишлаб чиқариш объектларини тугатиш тартиби белгиланади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган хавфли ишлаб чиқариш объектларини тугатиш ва консервациялаш ишларини олиб бориш тартиби тўғрисидаги”ги ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди. Ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган хавфли ишлаб чиқариш объектларини тугатиш ва консервациялаш ишларини олиб бориш тартиби тўғрисидаги йўриқномага кўра, у саноат хавфсизлиги, табиатни муҳофаза қилиш соҳасида Давлат назоратини амалга оширувчи органлар ва идоралар ишида ҳамда ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган хавфли ишлаб чиқариш объектларини тугатиш ва консервациялашда тоғ-кон корхоналарини лойиҳалашни, […]

Батафсил

ТОШДАН ҚОҒОЗ ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИ

Фарғона шаҳридаги “Сайқал” масъулияти чекланган жамияти ва Хитойнинг “Henan GX-Mach environmental Technoloji Co.LTD” компанияси ўртасида 7 млн долларлик тошдан қоғоз ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича тарихий шартнома имзоланди. Келишувга асосан,“Fergana stone paper company” Хитой –Ўзбекистон қўшма корхонаси таъсис этилди. 2019 йилнинг 25-27 апрель кунлари Хитой Халқ Республикасида бўлиб ўтган “Бир макон-бир йўл” 2-Халқаро форумида  Фарғона вилояти ҳокими Ш. Ғаниев иштирок этиб, Ning Bo Stone Paper Environmental Materials Co., Ltd компанияси директорлар кенгаши раиси Томас Хоу билан учрашган эди. Бу лойиҳа Хитой делегациясининг Фарғона шаҳрига ташрифи чоғида ҳам муҳокама қилинган эди. Бугунги кунда […]

Батафсил

Фарғонада “Гуллар ва қушлар” байрами

Ўқувчи-ёшлар ўртасида атроф муҳитга, табиатга ва ҳайвонот оламига меҳр-муҳаббат туйғуларини уйғотиш, табиат ва ҳайвонот дунёси, хусусан, гуллар ҳамда қушларга оид билимларини намойиш этишга имконият яратиш ва улар ўртасида соғлом рақобатни шакллантириш, иқтидорли ва истеъдодли ўқувчиларни аниқлаш ва уларга ҳар томонлама кўмак бериб, истеъдодларини намоён этишларига шароит яратиш мақсадида Фарғона вилоят ҳокимлиги, Фарғона вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, вилоят Адлия бошқармаси, “Ёшлар иттифоқи” вилоят Кенгаши ҳамкорлигида,  2019 йил 1 июнь куни, 5-июнь- Бутунжахон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни муносабати билан […]

Батафсил

Ҳайвонот боғига экскурсия

Педагогика соҳасида ўзининг салмоғли ўрнига эга бўлган Я.А.Коменскийнинг барча педагогик асарларида. “Тўғри йўлга қўйилган тарбия ишлари ҳар бир нарсада албатта табиат билан мувофиқлаштирилиши зарурлиги” ҳақидаги фикри  келтирилади.

Батафсил

Ўзбекистонда энергияни тежовчи уйлар қуришда янги усуллар тақдим этилди

«Ўзбекистонда энергия тежамкор уйлар қуришда янги усуллар» мавзуида тақдимот ва матбуот анжумани 24 апрель куни пойтахтимиздаги «International Hotel Tashkent» меҳмонхонасида бўлиб ўтди. «ЭКОКЛИМАТ» корхонаси, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирда замонавий қурилиш соҳасида арзон уйларни барпо этишда энергия самадорлигига эришиш, янги тежамкор энергия манбаси ҳисобланган қурилиш молларини ишлаб чиқариш ҳақида сўз борди. Маълумки, сўнгги йилларда бутун дунё қурилиш саноатида жадал ривожланиш ҳаракатлари […]

Батафсил

Ер ресурсларига бағишланган конференция доирасида дала куни ўтказилди

Конференция доирасида “Тупроқ унумдорлигини оширишда экологик соф ресурс тежамкор технологиялар” кўргазмаси ташкил этилиб, “Энг яхши илмий иш” номинациялар бўйича танлов натижалари эълон қилинди. Конференциянинг иккинчи кунида Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида “Арид ҳудудининг вертикал зоналлик минтақаси тупроқлари” мавзусидаги дала куни ўтказилиб, ушбу тадбирда анжуман иштирокчилари тоғ олди ва тоғ тупроқларини тупроқ хосил қилиш шароитлари ва тупроқларни хосса хусусиятлари билан батафсил танишдилар. Шунингдек, ҳудудларда экологик туризмни ривожлантириш, соҳага инвестициялар жалб этиш, кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш мақсадида “Ҳудудларни ривожлантиришда экотуризмнинг аҳамияти: халқаро ва миллий тажриба” мавзуидага […]

Батафсил

ЕР РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ ВА УЛАРНИ БАҲОЛАШНИНГ ЯНГИ ЁНДАШУВЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Тошкентда “Ер ресурсларини бошқариш ва уларни баҳолаш: янги ёндашувлар ва иновацион ечимлар” мавзуидаги илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Конференция Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси, Ўзбекистон Экологик партияси, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон Миллий университети, Ўзбекистон экологик ҳаракати ва бошқа қатор вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар мутахассислари, экспертлар, шунингдек, М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети, К.А.Тимирязев […]

Батафсил

Ўзбекистонда экологик партия ташкил этилди

2019 йил 24 январда Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Экологик партияси давлат рўйхатидан ўтказилди. Янги партиянинг асосий мақсади барқарор ривожланишга, экологик хавфсизликка эришиш, ҳозирги ва келажак авлод учун табиий ресурсларни сақлаш ва қулай атроф муҳитни яратишга йўналтирилган давлат сиёсатини рўёбга чиқаришни таъминлаш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурсларни сақлаш давлат, жамият ва мамлакат ҳар бир фуқаросининг вазифаси бўлишига эришишга кўмаклашишга қаратилган. Айтиш жоизки,  дунёда экология йўналишидаги қарийб 100 та сиёсий партия фаолият юритади. Одатда “яшиллар” номи билан юритилувчи бу партиялар, […]

Батафсил

Ўзбекистонда атроф-муҳитни стратегик баҳолашнинг замонавий тизими йўлида

Сарангоо Раднаарагчаа ўз нутқида 2018 йилда стратегик экологик баҳолашнинг (СEБ) замонавий тизимларини ва АМТБни жорий этиш мақсадида янги ҳуқуқий асосларни ишлаб чиқишга Ўзбекистон томонидан катта қизиқиш билдирилгани ва янги миллий қонунчиликни Эспо Конвенцияси ҳамда ва СEБ бўйича Протокол қоидаларига мувофиқлаштиришда кўмак учун БМТ Европа иқтисодий комиссиясига (БМТ ЙИК) мурожаат қилинганини таъкидлаб ўтд

Батафсил

“Маданий меросни асраб-авайлаш — Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини ривожлантириш ва мустаҳкамлашига муҳим ҳисса”

Мавзусидаги халқаро семинар Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) томонидан Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш қўмитаси, Маданият вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорлигида бўлиб ўтди.

Батафсил

Вақт машинаси ёрдамида ернинг ҳимоя пардасини ёшлар асрайди

Қандай қилиб дейсизми? Албатта озон қатлами  ҳақидаги саволларга жавоб бериш ва шу орқали ўз билимларини ошириб, ўйинда ғолиб бўлиш орқали. Бевосита болалар, ёшлар ва катталарнинг озон муаммосига эътиборини қаратиш ва уни муҳофаза қилиш масаалалрига бағишланган  “Вақт машинаси: саргузашт” янги мобил интелектуал илованинг тақдимоти 2018 йил 14 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва БМТ Тараққиёт дастури томонидан “Бутунжаҳон озон қатламини муҳофаза қилиш кун”и доирасида бўлиб ўтди. Ўйин муаллифи Акбар Султоновнинг фикрига кўра, воқеа-ҳодисалар узоқ 2150 […]

Батафсил

“Ахборот хизматлари ва ОАВ: сувдан оқилона ва самарали фойдаланиш мавзусини ёритишдаги ҳамкорлик”

Мавзусида  12-13 сентябрь кунлари Тошкент  ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизацилаш институтида  Марказий Осиё минтақавий экологик маркази томонидан ташкил этилган Инновация ва илмий тадқиқотлар кластерида Европа Иттифоқининг  «Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида сув ресурсларини барқарор бошқариш» лойиҳасининг бир қисми бўлган «Ўзбекистонда сув ва атроф-муҳит масалалари бўйича  саводхонликни ошириш ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш (UzWaterAware) » йўналишида семинар-тренинг  бўлиб ўтди. Асосий мақсад- бугунги кундаги долзарб  бўлган чучук сувни тежаш ва ундан оқилона фойдаланиш масалалари борасидаги ахборотни тарқатишда мувофиқ ташкилотлар ахборот хизматлари ва журналистлар ўртасида ҳамкорликни ўрнатишдан иборат. […]

Батафсил

Ҳар ойнинг учинчи жумасида “Автомобилсиз кун” акцияси ўтказилади

Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида “Автомобилсиз кун” акцияси доирасида амалга оширилаётган тадбирлар бўйича ўтказилган матбуот анжуманида хабар берилди.

Батафсил

Об –ҳаётни тежаб сарфлашда аждодларимиз тажрибаси

 Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази томонидан Қарши “Афсона” меҳмонхонасида “Ўзбекистон ОАВ ва ННТ вакилларининг сув ресурслари ва сувдан оқилона фойдаланиш масалалари бўйича хабардорлигини ошириш” мавзуида семинар- тренинг бўлиб ўтди.

Батафсил