Мазкур мавзудаги семинар Тошкент шаҳрида йирик эколог-мутахассисларни бир дарага жамлади ва 2018-йил июнь ойида Марказий Осиё атроф-муҳит муҳофазаси бўйича халқаро форуми доирасида ўтказилган биринчи субрегионал семинарнинг мантиқий давоми бўлиб, атроф-муҳитга таъсирни трансчегаравий баҳолаш, хусусан, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш (АМТБ) замонавий тизимини жорий этиш ва бошқа Марказий Осиё мамлакатлари билан бир қаторда Ўзбекистонда амалга ошириш зарурияти бағишланди.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси томонидан Марказий Осиё минтақавий экологик марказининг Ўзбекистондаги филиали, БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси билан ҳамкорликда, Германия Атроф-муҳит, табиатни муҳофаза қилиш ва ядро хавфсизлиги бўйича федерал вазирлигининг молиявий кўмаги билан ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Вазирлар Маҳкамаси, тегишли вазирлик ва идораларнинг вакиллари семинарда иштирок этдилар.
Семинарни Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Ўктам Утаев ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европа иқтисодий комиссияси (УНECЭ) атроф-муҳит бўйича минтақавий маслаҳатчиси Сарангоо Раднааргчаа очиб бердилар.
— Бугунги кунда минтақада экологик хавфсизликни таъминлаш ва иқтисодий ривожланиш ўзаро ажралмас муносабатда эканлигини барчамиз яхши биламиз. Охирги йилллар давомида дунёда содир боʼлаётган табиий оʼзгаришлар бугун бизни нафақат атроф-муҳитни асраш учун, балки барқарор иқтисодий оʼсишни таъминлаш учун табиат муҳофазасига улкан миқдорда маблағ сарфлашга ундайди, — деди Ўктам Утаев. — Ўзбекистон яшил иқтисодиёт йўлида, айни пайтда атроф-муҳитни бошқариш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш билан бирга иқтисодий ва ижтимоий ривожланишини тезлаштириш бўйича вазифаларни бажаришга интилмоқда.
Экология қўмитаси раисининг ўринбосари таъкидлаганидек, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонуни 2000 йил 25 май куни қабул қилинган (73-ИИ-сон). Давлат экологик экспертизасини баҳолашда 18 йил давомида ушбу қонунга унинг ижобий ва салбий томонларини тан олган ҳолда таянилди. Бироқ, иқтисодиётни ривожлантириш бўйича мамлакатда амалга оширилаётган сиёсатни инобатга олган ҳолда, халқаро, замонавий талабларга мослаштириш ва миллий экологик экспертизанинг салоҳиятини ошириш мақсадида ушбу қонунни такомиллаштириш зарурияти юзага келди.
Сарангоо Раднаарагчаа ўз нутқида 2018 йилда стратегик экологик баҳолашнинг (СEБ) замонавий тизимларини ва АМТБни жорий этиш мақсадида янги ҳуқуқий асосларни ишлаб чиқишга Ўзбекистон томонидан катта қизиқиш билдирилгани ва янги миллий қонунчиликни Эспо Конвенцияси ҳамда ва СEБ бўйича Протокол қоидаларига мувофиқлаштиришда кўмак учун БМТ Европа иқтисодий комиссиясига (БМТ ЙИК) мурожаат қилинганини таъкидлаб ўтди.
— БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси ҳамда Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси томонидан, Швейтсария ва Германия ҳукуматлари молиявий кўмаги билан Эспоо конвенцияси қоидалари ва СEБ протоколига мувофиқлаштириш учун Ўзбекистоннинг АМТБ соҳасидаги қонунчилигини таҳлил қилиш бўйича қўшма лойиҳа бошланди, — дея таъкидлади БМТ ЙИК Экология бўйича минтақавий маслаҳатчиси. — 2018 йил август ойида бўлиб ўтган муваффақиятли семинар ва 2018 йил октябр ойида Олий Мажлис аъзолари ҳамда қўмита вакиллари иштирокидаги самарали муҳокамалар натижалари бўйича «Атроф-муҳитни баҳолаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш лойиҳасини ишлаб чиқишда тегишли кўмак олиш мақсадида Ўзбекистон БМТ ЙИКга мурожаат қилди. Якуний семинарда Эспоо конвенцияси ва СEБ тўғрисидаги протокол таҳлили натижаларига эътиборингизни қаратамиз.
Семинарнинг асосий маърузачиси ҳуқуқшунослик соҳасидаги халқаро маслаҳатчи Андрей Андрусевич бўлди. Тадбир давомида у атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳитни стратегик баҳолаш тизими, шунингдек «Давлат экологик экспертизаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси бўйича тақриз тақдим этди.
— Тақризда аниқ хулосалар мавжуд ва асосий хулосалардан бири шундаки, Ўзбекистон Республикасида режалаштирилган иқтисодий фаолиятнинг атроф-муҳитни баҳолаш тизими етарли даражада самаралидир, — деб таъкидлади эксперт. — У оʼзига хос, хаттоки ноёб деб айта оламан. Ва у атроф-муҳит юзасидан ўз вазифаларини бажаради. Бироқ, агар халқаро стандартлар, инвесторлар, ривожланиш банклари ва бошқалар нуқтаи назаридан қаралса, у албатта халқаро даражадан катта фарқ қилади. Айни пайтда, бу собиқ совет давлатларидаги АМТБ экспертизаси тизимидир, ташқи инвесторлар уни тушунишмайди. Шунинг учун биз бир неча боʼшлиқларни бартараф этишни таклиф қиляпмиз. Хусусан, иккита асосий камчилик мавжуд: шаффофлик ва жамоатчилик иштироки, шунингдек, қонун ҳужжатларида ноаниқликлар. Амалда, инвесторларга тақдим этиладиган талаблар қонуний асосга эга эмас, қонунлар йэтарли даражада батафсил ва аниқ бўлиши керак. Ташқи инвесторлар учун қонунчилик талабларининг амалиётга мос келиши ниҳоятда муҳимдир. Бу тизим ташқи инвесторлар учун янада тушунарлироқ бўлиши учун модернизация қилиниши керак.
Спикер қонунчиликни ислоҳ қилишнинг қўшимча элементлари, хусусан, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш тизимининг ўрни ва қонуности ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича ўз фикрларини билдирди. «Экологик баҳолаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасининг тақдимотида Андрей Андрусевич семинар иштирокчиларини етти асосий бўлимдан иборат ҳужжат таркиби билан таништирди.
Семинар якунида Ўзбекистонда СEБ замонавий тизимини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича кейинги тадбирлар муҳокамаси бўлиб ўтди ва натижалар сарҳисоб қилинди.
Экологик баҳолаш — режалаштирилган фаолиятнинг атроф-муҳитга таъсирини тизимли таҳлил қилиш ва баҳолаш, манфаатдор томонлар билан маслаҳатлашиш, шунингдек ушбу таҳлил ва консултациялар натижаларини фаолиятни режалаштириш, лойиҳалаш, тасдиқлаш ва амалга оширишда ҳисобга олиш жараёни.