ЖУРНАЛИСТЛАР ВА БЛОГЕРЛАР ЎРТАСИДА ТАНЛОВ

Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази  Марказий Осиё ҳудудий экологик маркази кўмагида  томонидан  Европа Иттифоқининг  “Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида сув ресурсларини барқарор бошқариш” лойиҳасининг бир қисми бўлган “Ўзбекистонда сув ва атроф-муҳит масалалари бўйича  саводхонликни ошириш ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш (UzWaterAware)” лойиҳаси доирасида  “ЎЗБЕКИСТОНДА СУВДАН ФОЙДАЛАНИШ МАСАЛАЛАРИНИНГ ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИДА ЭНГ ЯХШИ  ЁРИТИЛИШИ” лойиҳаси доирасида журналистлар ва блогерлар ўртасида танлов эълон қилади.

Танловда Ўзбекистонда  босма электрон ОАВ да фаолият юритаётган журналистлар, блогерлар  қатнашишлари мумкин. Танлов материалларининг тили: ўзбек. рус  ва қорақалпоқ тилларидир. Ариза беришнинг энг охирги муддати: 2019 йил 30 декабрь соат 17:00 (GMT+6) гача. Танловнинг мукофотлар жамғармаси қуйидагича тақсимланган:

  • 1 ўрин –нетбук
  • 2 ўрин – планшет
  • 3 ўрин –уяли алоқа телефони.

Танловда қатнашиш шартлари:

  • Танловда Ўзбекистон ОАВида 2018 йил 30 декабрдан 2019 йил 30 декабргача чоп этилган журналистик материаллар қатнашиши мумкин.
  • Битта муаллиф ёки ҳаммуалифликда 5 тагача  журналистик материалларини топширишлари мумкин.
  • Агарда танловга ҳаммуаллифликда тайёрланган материал топширилса, қолган муаллифлар бу ҳақида  ариза топширишдан олдин огоҳлантирилишлари лозим.

Танлов материаллари  электрон тарзда онлайн шакл  орқали юбрилиши зарур. Барча материаллар  ОАВда эълон қилинганлиги ҳақидаги асосномага эга бўлиши лозим (газета/ журнал саҳифасининг нусҳаси, Интернет-ресурс скриншоти, ТВ/радиоэфирда материалнинг кетганлик санаси кўрсатилган ҳолда  маълумотнома). Аудио/видео  ишлар албатта файл алмашиниш ускуналарига юкланган бўлиб, у ердан материалларни кўчириб олиш ёки эшитиш/кўриш имкони мавжуд бўлиши керак, ҳаволалари эса аризада аниқ кўрсатилган бўлиши лозим.

Материалларни 2019 йил 30 декабрь кунига қадар uzbekmedıa19@gmaıl.com электрон почтасига жўнатиш мумкин. Танловга материаллар  қатнашчининг фамилия исм шарифи, ОАВ номи, лавозими, телефон ва электрон почтасини кўрсатган ҳолда қабул қилинади.    Қўшимча маълумот  www.ekolog.uz сайтида

Саволлар туғилган тақдирда Сиз  Журналистларни қайта тайёрлаш маркази  uzjournal@mail.ru, n.qosimova2012@yandex.com ёки +998935342634 телефон рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин.