СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИГА БЕҒАРАЗ ЁРДАМ

2019 йил 5 июль куни Европа Иттифоқи ҳамда Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида сув ресурсларини барқарор бошқариш”дастурининг биринчи “Сув хўжалиги ва ресурсларини бошқаришнинг миллий доиравий концепцияси” компоненти доирасида Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлигига махсус техника берилди.

Хусусан, Наманган, Андижон, Фарғона, Қашқадарё, Сурхондарё ва Сирдарё Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларини техник имкониятларини яхшилаш мақсадида 6 дона кичик трактор, 6 дона дизель электрогенератор ва 6 дона насос агрегатор топширилди. Мазкур маросимида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Ирригация тизимлари хавза бошқармаси рахбарлари ва GIZ Халқаро ҳамкорлик жамияти вакиллари иштирок этишди.

Маълумот ўрнида, 2018 йилнинг октябрь ойида сув хўжалик вазирлигига 6 дона экскватор ва 6 дона самосвал берилган.

Таъкидлаш жоизки, дастурнинг 2016 – 2020 йиллардаги мақсади қишлоқ хўжалигини ривожлантиришдан иборат. Асосан, мамлакатимизда мазкур секторнинг иқлим ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда, барқарор ва кўламли ўсишга қаратилиб, табиий ресурслар ҳамда экотизимларни барқарор бошқаришга ёрдам бермоқда.

Лаура Жуманиязова