«Судочье» орнотологик буюртма қўриқхонасида ёнғин

Пушти фламинголар ниҳоят қайтган Судочье кўли атрофидаги қамишзорларда ёнғин содир бўлганлиги сабабли, бу ерда уя қурган минглаб қушлар ва уларнинг полапонлари, қамишзорларда истиқомат қилаётган жониворлар хавф остида. Бу ҳақида Лилия Николенко Судочье кули`ёнғин остида қолгани ҳақида Фейсбукдаги ўз постида хабар бермоқда. Судочье орнотологик буюртма қўриқхонасида 230 га яқин қуш турлари баҳор ва ёз ойларида уя қуриб, бола очади. Уларнинг 101 тури сувда сузувчи қушлардир.  Баҳор ойларида бу ерда 100 мингга яқин қушлар қўним топса. ёз ойларида уларнинг 40 мингга яқини болалаш учун қолади. Шунингдек, буюртма қўриқхона сув бўрсиғи, чиябўри, дала мушуги каби жониворларнинг маконидир. Агарда зудлик билан ёнғин ўчирилмаса, қуш ва жониворларнинг аҳволи нима бўлиши ўзингизга аён.