Қорақалпоғистонлик доцентлар Орол тубига саксовул билан бирга бошқа ўсимликни экишни таклиф этмоқда

Оролнинг қуриган майдонида олиб борилаётган ишлар, хусусан, саксовул экиш борасидаги ҳаракатлар нафақат юртимиз, балки жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини тортмоқда. Ҳудудда яшил қоплама яратиш юмушларига мамлакатимиздаги ҳар бир давлат ва жамоат ташкилоти ўз улушини қўшиш истагини билдираётгани диққатга сазовор. Қайсидир вазирлик ва ташкилот вакиллари экиш ишларида фаол қатнашаётган бўлса, яна қайсидир ташкилот ҳашарчиларга ўз ихтиёри билан озиқ-овқат маҳсулотлари жўнатаётир. Нукус давлат педагогика институти доцентлари Абдураҳмон Сапаров ва Муратбай Балтабаев ҳам бу борада ўз таклифларини билдирди. Яъни, Орол денгизининг қуриган майдонига саксовул билан […]

Батафсил

“Гулчинор”га сув келди! Етти ой аввал кўтарилган муаммо ҳал бўлди

  Избоскан туманидаги “Гулчинор” кўчасида яшовчи аҳоли кўп йиллардан бери сув муаммоси билан курашиб келади. Ҳудудда сув танқислиги боис одамлар сувни олис масофадан ташиб келишга мажбур. Тўғри, аҳолининг бу масалада тегишли ташкилотга мурожаатидан сўнг амалий ҳаракат бошланди. Бироқ бошландию… иш ярмига ҳам етмай тўхтаб қолди. Маҳаллий аҳоли вакилларининг айтишича, 2018 йилнинг август ойида ичимлик суви қувури ётқизиш учун кўчада олиб борилган қазув ишлари, мана, етти ой ўтса-да ҳамон шу ҳолатда ётибди, трубадан дарак йўқ. Ичимлик суви трубаларининг келиши эса “ана келади, […]

Батафсил

Орол денгизининг тарихига бир назар

XII-XIII асрларда Орол денгизи сатҳининг пасайиши минтақадаги ижтимоий-сиёсий аҳволга ўз таъсирини ўтказади. Мўғулларнинг бостириб келиши натижасида Хоразм пойтахти Кўҳна Урганч атрофидаги дамба ва тўғонларнинг бузилишига сабаб бўлади. Бу эса Амударё сувининг яна Сариқамиш чуқурлигига оқишига олиб келди. Сариқамиш кўли тўлиб-тошиб, ортиқча сувлар Узбой ўзани орқали Каспий денгизига тушади. Бу ҳол кўп вақт давом этмасада Орол денгизи садҳи 48-50 метр кўрсаткичга тушиб қолади.

Батафсил

ОБИҲАЁТ МАМОТ ЁҚАСИДА

Жумракни ёпиб юринглар қизлар
Сизга нима, халал беряптими?
Қаранг қанча сув увол бўлди, шундай пастга босиб қўйсангиз жумрак ёпилади, қийин эмас-ку?
Сув сизникими, давлатники. Сиздан кетаётгани йўқ, ишингиз бўлмасин.

Батафсил

СУВ ТЕКИН БЎЛИШИ КЕРАКМИ?

Республика Сув хўжалиги вазирлиги мутахассиси Нодирбек Мадибоевнинг айтишича, Ўзбекистонда ишлатиладиган сув ресурсларининг йиллик умумий миқдори 54 млрд.м3 ни ташкил этади ва 80% (43 млрд.м3) Тожикистон ва Қирғизистонда, атиги 20% (11 млрд.м3) мамлакатимизда ҳудудида шаклланади. Энг кўп улушдаги (49 млрд.м3) сув қишлоқ хўжалигига йўналтирилади, иккинчи ўринда коммунал хўжалигига 2.4 млрд.м3 (4.4%) сув етказиб берилади.

Батафсил

Боғда сувни тежаш сирлари

Дарахтларнинг сувга бўлган эхтиёжини аниқлаш учун парланиш, ёғингарчилик, сув шўрлигининг даражаси ва дарахтларни парваришлаш самарадорлигини билиш муҳим аҳамиятга эга. Одатда боғбонлар катта ҳудудларда суғоришнинг сифатини, миқдорини ва оралиғини назорат қила олмайдилар, шу сабабли боғ яратишдан аввал  суғориш имкониятларини ўрганиб чиқиш зарур.

Батафсил

Оролнинг Каспийга оқиб кетгани тахмин қилинаётган ҳудуд кўрсатилди

Яқинда қорақалпоғистонлик таниқли журналист, ёзувчи Ўмирбай Ўтеулиевнинг “Эркин Қарақалпақстан” газетасида “Қоратеран” — Оролнинг учинчи кўзи, тўртинчиси қаёқда? деган қизиқарли мақоласи чоп қилинди. Мақолада таъкидланишича, Орол билан Каспийнинг ўртасида боғловчи ер ости дарёси мавжуд, лекин бу далил негадир ҳамон сир тутиб келинмоқда. — Орол билан Каспийни боғлаб турган ер ости дарёлари мавжуд эканлиги ҳақида хаёлий ва илмий фаразлар, афсона-ҳикоялар мавжуд. Балиқчи боболаримиз “Оролнинг тўртта кўзи бор, биринчиси, денгизнинг қоқ марказида. У ерда сув ўтовнинг катталигидай келадиган чуқурга гирдоб бўлиб ер тагига […]

Батафсил

Орол денгизининг қуриган тубидан чучук сув топилгани ростми?

 Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманидан 200 километр, Нукусдан 400 километр олисда Возрождение оролининг Шағала деб номланувчи жойи бор. Ўша ҳудуддан – Орол денгизининг қуриган майдонидан чучук сув топилди.  Куни кеча – 26 январь куни сув кўзининг топилиши муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди. Тадбирда қатор вазирлик ва идоралар раҳбарлари, мўйноқликлар ҳамда Оролнинг қуриган майдонида меҳнат қилаётган ҳашарчилар қатнашди. Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси М.Ерниязов йиғилганларни ушбу муҳим янгилик билан қутлади. Оролнинг қуриган майдонига жорий йилда 500 минг гектар ерга саксовул экиш белгиланди […]

Батафсил

 Оролнинг қуриган майдонида чучук сув топилди 

Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманидан 200 километр, Нукусдан 400 километр олисда Возрождение оролининг Шағала деб номланувчи жойи бор. Ўша ҳудуддан – Орол денгизининг қуриган майдонидан чучук сув топилди.  26 январь куни сув кўзининг топилиши муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди. Тадбирда қатор вазирлик ва идоралар раҳбарлари, мўйноқликлар ҳамда Оролнинг қуриган майдонида меҳнат қилаётган ҳашарчилар қатнашди. Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси М.Ерниязов йиғилганларни ушбу муҳим янгилик билан қутлади. Оролнинг қуриган майдонига жорий йилда 500 минг гектар ерга саксовул экиш белгиланди ва ҳозирда республикамизнинг барча ҳудудларидан […]

Батафсил

ИЧИМЛИК СУВИ НЕГА ТАНҚИС?

Бир тонна аммиак олиш учун ишлатиладиган 1000 м.куб сув бу ўрта ҳисобда 300 000 минг кишини кундалик ичадиган сувини ёки 6000та кишини суткалик барча зарурий эҳтиёжини қоплаган бўлар эди. Шунингдек, саноат корхоналарида ишлаб чиқаришда ишлатиладиган катта миқдордаги сувни тегишли тартибда тозаламасдан дарё ва денгизларга қуйиб юборилиши аҳволни оғирлаштирмоқда.

Батафсил

ВИРТУАЛ СУВ: ҚАНДАЙ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИНАДИ?

Виртуал сувни истеъмол қилиб бўладими деяётгандирсиз. Кўз ўнгингизга компьютер ўйинларида мавжланаётган кўл ва денгизлар келган бўлишиям мумкин. Аслида виртуал сув нима? Виртуал сув деганда биз ҳар куни истеъмол қилаётган озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш учун сарфланган сув ҳамжи тушунилади.

Батафсил

ИНСОНИЯТГА СУВ ТАНҚИСЛИГИ ТАҲДИД СОЛМОҚДА

Жаҳон бўйича кейинги юз йилда дунёда сув истеъмоли 7 фоизга ошиб, ҳар бир инсон учун ажратилиши мумкин бўлган сув ҳажми 60 фоизга қисқарган. Келгуси 25 йил ичида сув захиралари яна икки маротабага камайиш эҳтимоли мавжуд.  Амазонка, Миссисипи, Дунай, Волга, Днепр, Сирдарё ва Амударё каби дарёларнинг экотизими аянчли аҳволда. Агар глобал исиш жараёнлари давом этиб, инсоният экологияга бўлган муносабатини ўзгартирмаса, яқин йиллар ичида тоза сув танқислиги глобал муаммога айланади. Марказий Осиё минтақасидаги Экология марказининг мамлакатимиздаги филиали республика “Сувчи” бирлашмаси билан биргаликда […]

Батафсил

2018 ЙИЛДА ҚАШҚАДАРЁДА 6,41 МИЛЛИОН КУБОМЕТР СУВ ТЕЖАЛДИ

1875 гектар майдонга томчилатиб, 13020 гектар майдонга кўчма эгилувчан қувурлар, билан суғориш ташкил этиб, 19,53 миллион кубометр сув 1603 гектар майдондаги эгатларга плёнка тўшаб суғориш жорий қилинди. Натижада 6,41 миллион  кубометр об-ҳаётни  иқтисод қилишга эришилди.

Батафсил

  Қашқадарёда сув ресурсларини бошқариш  яхшиланадими?

 Озон қатламининг емирилиши туфайли биосферанинг, қуёшнинг ультрабинафша нурлари билан зарарланиши, глобал исиш, одамларнинг турли хасталиклар билан касалланишининг ортиши ёғингарчиликнинг кам бўлиши айниқса, иқлим ўзгариши билан боғлиқ салбий ҳодисалар туфайли ер юзида сув ресурслари танқислиги кузатилмоқда. Шу сабабли сув ресурсларидан нафақат оқилона фойдаланиш, балки уни тежаб — тергаб ишлатиш бўйича зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш муҳим аҳамият касб этмоқда. Бунда халқаро тажриба ва андозалар ҳам қўл келиши амалда синалган. Мамлакатимизда икки йилдирки Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган “Ўзбекистоннинг қишлоқ […]

Батафсил

Сув — олтиндан қиммат

Наманган шаҳридаги «Сайҳун» меҳмонхонаси конференциялар залида ўтказилган семинар-тренинг 1-кунида сув билан боғлиқ жуда қизиқарли маълумотларга эга бўлдик. Машғулотларни тажрибали тренер ва таниқли журналист Наргис Қосимова олиб борди.* Айниқса, «виртуал сув» ҳақидаги мавзу ажойиб экан. Яъни бу атама бирор маҳсулот учун сарфланадиган умумий сув миқдори, суммасига нисбатан ишлатилади. Мисол учун, 1 кг. ошга (ҳамма масаллиқларини ҳисоблаганда) тахминан 1 миллион сўмлик сув ишлатарканмиз. Чунки бу харажатларнинг ичида 1 кг. гуруч, гўшт, ёғ ва бошқаларни етиштиришга, ишчи меҳнатига кетадиган сув ҳисоби ҳам қўшилган!.. […]

Батафсил

Номга ярашмаган муаммо: Андижон туман “Бахт” маҳалласидаги “Шодлик” кўчасида  ичимлик суви, газ йўқ

Бир пайтлар туманларда “Сувоқава” ташкилоти тизимли равишда иш олиб борар, ҳар бир маҳалладаги аҳолига марказлашган ҳолда сув етказиб бериш иншоотларининг аниқ эгаси ва масъул ходимлари бўлган. Ўтган йиллар давомида мана шу тизимда хўжасизлик кузатилди. Андижоннинг жуда кўп қишлоқларидаги хонадонлар ўзларига ҳовлисидан қудуқ (качалка) кавлаб олиб фойдаланмоқда. Сувнинг таркиби, инсон саломатлигига хавф солиши назорат қилинмаяпти

Батафсил

Ҳаёт-мамот масаласи

Мамлакатимизда истеъмол қилинадиган сувнинг 20 фоизи ўзимизда шаклланади. Зарурий эҳтиёжнинг 80 фоизи трансчегаравий дарёлар сувларидан олинади. 2017 йили юртимизда 56 миллиард м3 сув истеъмол қилинганининг ўзи ҳам бу масала ҳаётимизда нечоғли муҳим аҳамиятга эга эканлигидан далолат беради.

Батафсил

Минтақавий экологик муаммолар ва миллий устуворлик

Ўзбекистонда иқтисодий ўсишнинг барқарор суръати таъминланаётгани дунё ҳамжамиятида иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг «ўзбек модели» сифатида тан олинган йўл тўғри эканининг исботидир. Ўтган давр натижаларига кўра, мамлакатимиз нафақат глобал инқироз таҳдидларига қарши тура олди, балки иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг барқарор суръати ва халқ фаровонлигини таъминлади. Ўзбекистон бозор иқтисодиёти асосида ҳуқуқий демократик давлатни шакллантириш жараёнида табиатга маданиятли муносабатда бўлишга оид норматив ҳужжатларни ҳам қабул қилди. Бу кўпгина экологик муаммоларни бартараф этиш ёки таъсирини юмшатиш имконини берди. Марказий Осиёдаги сув муаммолари ҳақида гапирадиган […]

Батафсил

Оролбўйидаги балиқчилик қандай тикланмоқда?

Орол денгизи бир вақтлар дунёнинг энг йирик ёпиқ сув ҳавзаларидан бири бўлган, аммо сўнгги 30 йил ичида бутунлай йўқолиб кетган. Унинг қуриган қисми 4 миллион гектарни ташкил қилади. Ушбу ҳудуднинг 1,3 миллион гектаридан ортиғи Ўзбекистон ҳудудида жойлашган бўлиб, бу ерлар Жанубий Орол ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудига тегишли. Орол экологик фожиаси бу ерда яшовчи аҳолига, экотизимга ва биологик хилма-хилликка катта миқёсда, қайта тиклаб бўлмайдиган зарар етказиб келмоқда. Анварбек Матмуратов. Фото: CABAR.asia Анварбек Матмуратов беш йил давомида балиқ овлаш билан шуғулланади. У бу йили […]

Батафсил

Австралиялик марафончи Орол денгизига пиёда бормоқда

18 ноябрь куни эрталаб австралиялик марафончи хоним Гули Емма Серафина Линдсей (Guli Mina) Нукус шаҳридан Орол денгизи сари югуриб кетди. Бутун дунё бўйлаб 100 кун ичида 100 та марафонни амалга ошираётган австралиялик хонимнинг мақсади – дунё ҳамжамияти эътиборини сув муаммосига қаратишдир. — Мен амалга ошираётган тадбир “Юз марафон, Юз кун, Битта сабаб: Сув” деб номланади. Қорақалпоғистонга ташрифимдан мақсад бу Орол атрофида муаммони кўрсатиш эмас, балки ушбу муаммони бартараф қилишда одамларнинг бирлашаётганини кўрсатиш ҳамда бутун дунё ҳамжамиятининг шунга эътиборини жалб қилишдир, […]

Батафсил

25 йилдан бери тоза ичимлик суви танқислигидан азият чекаётган маҳалла

 Маълумки, сув — ҳаёт манбаи. Инсоният учун кундалик бирламчи эҳтиёж ҳисобланган тоза ичимлик суви дунё ҳамжамияти олдидаги глобал муаммодир. Мамлакатимизда ҳам мазкур муаммо долзарблигича қолмоқда. Фақат бизда айрим мутасаддиларнинг маъсулиятсизлиги, ўз вазифасига совуққонлиги сабабли.  Гап шундаки, Бекобод тумани 6-бўлим Теракзор маҳалласи аҳолиси мана неча йилдирки, сув муаммоси билан курашиб келади. Аслида, муаммонинг ечими маҳаллада фойдаланилмай келаётган сув минорасини ишга тушириш билан ҳал этилади. Аммо ечимга қадар бир қанча тўсиқлар бор. «Маҳалламизда 25 йилдан бери тоза ичимлик суви танқислиги бор. Бошқа, […]

Батафсил

ШАҲРИМИЗДА СУВ ТАНҚИСЛИГИ МУАММОСИ МАВЖУД(МИ?)

Бир киши умри давомида ўртача 75 тонна сув истеъмол қилади. Катта ёшдаги киши жисмининг 82 фоизини, олти ҳафталик эмбрионнинг 97.5 фоизини, янги туғилган чақалоқнинг ҳам организмининг асосий қисмини сув ташкил этади. Катта ёшдаги киши бир кеча-кундузда 2.5 литр сув истеъмол қилади, ундан 1,2 литри ичимлик сувига тўғри келади, 1 литри турли озиқ-овқат маҳсулотлари, мева-сабзавотлар таркибидаги сув орқали истеъмол қилинади, 0,3 литри организмда модда алмашинуви жараёнида пайдо бўлади. Инсоният тарихида  сув танқислиги билан боғлиқ муаммолар ҳеч қачон  бугунгидек долзарб бўлмаган.  Жумладан, […]

Батафсил

Олимлар сув танқислиги кучли бўлган мамлакатларни аниқлашди

Сувнинг мунтазам етишмаслиги (бир йилда бир ойдан кам бўлмаган муддат) сабабли жиддий муаммоларга сайёрамиз жами аҳолисининг учдан икки қисми, яъни 4 млрд га яқин одам дуч келади. Аввал олимлар, сувнинг етишмаслигидан 1,7-3,1 млрд одам азият чекишини тахмин қилишганди. Олимлар ўз тадқиқотларида компьютер моделидан фойдаланишди. Унда сайёрамизнинг одамлар яшайдиган ҳудуди 3,1 минг квадрат километрдан каттароқ қисмларга бўлиб чиқилди. Олимлар ҳар бир қисмдаги ҳар ойги сувга эҳтиёжни таҳлил қилдилар ва у ердаги сув захираларига баҳо бердилар. Ичимлик суви танқислигини сезаётган одамларнинг ярми Ҳиндистон […]

Батафсил

Фарғона: Сув учун икки километрга аравада

 Бекободликлар 2007 йилдан бери туман ҳокимиятидан бу муаммони ечишда ёрдам сўраб келади. Вилоят “Сувоқава” Давлат унитар корхонаси бундан жуда яхши хабардор. Туман депутатларининг эшигига бир неча бор бош урилган. Уч ой бурун сенат вакили ҳам қишлоққа қадамранжида қилиб аҳвол билан танишди, дастурга киритиш ваъдасини берди. Бироқ иш силжий демаяпти.

Батафсил

Бу ёқда сув исроф бўлса кимни мукофотлаймиз?

Менда ичимлик сувидан самарали фойдаланиш борасида таклиф бор. Қизиқ, сув хўжалиги раҳбарлари ҳам шуни ўйлашаяптимикан?! Ўзбекистон ҳукумати сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида қарор чиқарди. Қарор билан вазирлик низоми, «Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги аълочиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низом ва вазирлик фаолиятини тартибга солувчи бошқа ҳужжатлар тасдиқланди. «Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги аълочиси» кўкрак нишони билан сув хўжалиги вазирлиги марказий аппарати, унинг ҳудудий ва таркибий бўлинмалари раҳбарлари, ходимлари, шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий ҳокимият органлари ходимлари […]

Батафсил