Сувнинг мунтазам етишмаслиги (бир йилда бир ойдан кам бўлмаган муддат) сабабли жиддий муаммоларга сайёрамиз жами аҳолисининг учдан икки қисми, яъни 4 млрд га яқин одам дуч келади. Аввал олимлар, сувнинг етишмаслигидан 1,7-3,1 млрд одам азият чекишини тахмин қилишганди.
Олимлар ўз тадқиқотларида компьютер моделидан фойдаланишди. Унда сайёрамизнинг одамлар яшайдиган ҳудуди 3,1 минг квадрат километрдан каттароқ қисмларга бўлиб чиқилди. Олимлар ҳар бир қисмдаги ҳар ойги сувга эҳтиёжни таҳлил қилдилар ва у ердаги сув захираларига баҳо бердилар.
Ичимлик суви танқислигини сезаётган одамларнинг ярми Ҳиндистон ва Хитойда, қолганлари эса Австралия, Бангладеш, Покистон, Нигерия, Мексика ва АҚШнинг жануби-ғарбида (Калифорния, Техас ва Флорида штатлари) яшайди. Россия, Бразилия, Канада, Марказий ва Шарқий Европа ичимлик суви танқислиги муаммосига эга эмас.