2019 йилнинг 5 июль куни ўтказилган таҳлилий тадқиқотлар натижасида атмосфера ҳавосига 4 та ингредиентлар (олтингугурт икки оксиди), азот диоксиди, аммиак, олтингугуртли водород) «Аммофос-Максам» АЖ яқин ҳудудларда рухсат этилган меъёрдан олтингугуртли водород 2,6 баробар, аммиак 1,07 баробар, азот диоксиди бўйича эса 8,8 баробар кўп эканлиги аниқланди.
БатафсилЮнусободда чинорлар кесилди, зарар 163,6 млн сўмга баҳоланмоқда
Тошкентнинг Юнусобод туманида ноқонуний равишда 5 туп чинор кесилди, яна 11 туп чинор қисман шикастланди. Умумий зарар 163,6 млн сўмга баҳоланмоқда. Тошкент Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси экологик назорат инспекторлари пойтахтнинг Юнусобод тумани 4-мавзесида дарахтларнинг ноқонуний равишда кесилаётгани ҳолатини аниқлади, дея хабар берди Ўзбекистон Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати. Дарахтларнинг кесилаётгани ҳақидаги хабар 4 июль куни @EcoControl_bot Telegram-боти орқали юборилди. Дарахтларни кесиш Metin Kommunal Servis компанияси раҳбари томонидан ташкил этилган, бунинг учун М. Набиев ва Ж. Илтанов ёллангани маълум бўлди. Атроф-муҳит ва ўсимлик дунёсига етказилган […]
Батафсил«Судочье» орнотологик буюртма қўриқхонасида ёнғин
Пушти фламинголар ниҳоят қайтган Судочье кўли атрофидаги қамишзорларда ёнғин содир бўлганлиги сабабли, бу ерда уя қурган минглаб қушлар ва уларнинг полапонлари, қамишзорларда истиқомат қилаётган жониворлар хавф остида. Бу ҳақида Лилия Николенко Судочье кули`ёнғин остида қолгани ҳақида Фейсбукдаги ўз постида хабар бермоқда. Судочье орнотологик буюртма қўриқхонасида 230 га яқин қуш турлари баҳор ва ёз ойларида уя қуриб, бола очади. Уларнинг 101 тури сувда сузувчи қушлардир. Баҳор ойларида бу ерда 100 мингга яқин қушлар қўним топса. ёз ойларида уларнинг 40 мингга яқини […]
БатафсилЎзбекистонда атом электр станцияси қурилишини 70% аҳоли қўллаб-қувватлаган
“Ўзатом” агентлигининг бош директори, Энергетика вазирлиги вазирининг биринчи ўринбосари Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг айтишича, “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан ўтказилган сўровнома натижалари бўйича 70% респондентлар республикада атом электр станциясининг қурилишига ижобий фикр билдиришган, бу ҳақида kun.uz сайти хабар бермоқда. Савол тўғилади, сўровномада нечта одам қатнашган? Чунки 100 та респондентнинг 70 таси ижобий фикр билдирса ҳам 70% бўлади. Ўзбекистонда биринчи АЭС иккита «3+» авлоддаги ВВЭР-1200 энергоблокдан иборат бўлиб, ҳар бири 1 200 МВт қувватга эга. “Росатом” корпорацияси томонидан яратилади. АЭС Жиззах […]
БатафсилЛАЙЛАКЛАРНИНГ НОЛАСИ
Бу йил ғалла мўл бўлди, деярли барча фермерлар ғалла режасини ортиғи билан бажаришди. Мўл ҳосилдан барча хурсанд. Эндиликда ерни иккинчи экинга тайёрлаш учун фермерларнинг аксарияти жуда осон йўлдан боришмоқда, ғалладан бўшаган майдонларни ёқишмоқда. Афсуски, ана шу ўйламай қилинган иш оқибатида бир гектар майдондаги бошоқли дон пояси, сомони ёқилса, ундан ҳавога ярим килограмм азот, уч килограмм кул, қарийб йигирма килограмм газ ва углерод оксиди каби зарарли моддалар тарқалади. Қолаверса, сомон ёқилиши оқибатида ернинг унумдор қатлами куяди, тупроқ ҳосилдорлиги пасайиб кетади. Нафақат […]
БатафсилРИШТОНДА ЧИНОРЛАР НЕГА КЕСИЛМОҚДА?
Бугун эрталабдан Фарғона водийси, аниқроғи Риштон туманидан хавотирли хабар келди. Риштон туманининг марказий кўчасидаги чинорлар ўзи кенг бўлган йўлни «кенгайтириш баҳонасида» кесилмоқда. Аҳоли норози, аммо бу норозилигини фақатгина уйдан чиқмай билдиришмоқда. Мазкур дарахт кесилишлари қанчалик қонуний? Наҳотки, ободонлаштириш ва қурилиш ишларини дарахтларни нобуд қил масдан амалга ошириш мумкин бўлмаса? Уларнинг ўрнига кейинчалик экиладиган кўчатлар 50-80 йиллик чиноралардек бўлганича бир инсон умри ўтади (агар ўрнига яна арча эмас, чинор экилса албатта?!). Бунга туман ҳокими Таваккал Раҳимов, Фарғона вилояти ва ва туман […]
БатафсилТабиатдан фойдаланиш тартибини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилди
Ҳеч кимга сир эмаски сўнгги йилларда фуқароларимиз томонидан ҳайвонот ва ўсимлик дунёсидан фойдаланиш жараёнида қўпол қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйилмоқда. Энг ачинарлиси бу кўрсаткичлар йилдан йилга ошиб бормоқда. Биргина мисол, электр қармоқ, заҳарли кимёвий воситалар ёки портлатиш орқали табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш мақсадида сувда яшовчи барча яъни, балиқлар, бақалар, бўғимоёқлилар, молюскалар ва жамики бир ҳужайрали жонзотларни қирилиб кетишига олиб келади. Ҳаттоки қорамолларни нобуд бўлиши каби ҳодисаларни барчамиз эшитганмиз. Бунда броконьерлар нафақат ҳайвонот оламини балки инсонлар ҳаётини ҳам хавфга қўйиб […]
БатафсилҚЎНҒИР АЙИҚНИ ЎЛДИРИБ, ЖАСАДИНИ МАЗАХ ҚИЛГАН ФУҚАРОЛАР ЖАЗОГА ТОРТИЛАДИМИ?
Келаётган 5 июнь -Халқаро атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни. Аммо биз табиатни қанчалик муҳофаза қилаяпмиз? Келгуси авлодга нима қолдираяпмиз? Куни кеча ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида бир туда оломоннинг отилган, аммо маълум бўлишича, чалажон қўнғир айиқни қийнашаётгани, улардан бири эса айиқни қучоқлаб тургани, ҳайвоннинг эса бош қисмидан қон оқиб, ночор аҳволда тургани акс этган видеосуратлари тарқалди. Ушбу воқеа 2019 йил 28 май куни Чироқчи тумани Лангар МФЙ Тутли қишлоғида содир бўлган. Номаълум сабабларга кўра айиқ қишлоққа келиб қолган. xabar.uz сайтида […]
БатафсилЖЕСТОКОЕ ОБРАЩЕНИЕ С ЖИВОТНЫМИ КАРАЕТСЯ ПО ЗАКОНУ
Большинство людей считают домашнее животное своим имуществом, и считают, что вольны поступать с ним как вздумается. Организации по защите животных во всем мире, включая Узбекистан, не считают поведение каждого человека по отношению к животным приемлемым. А что говорит национальное законодательство? В этой статье мы рассмотрим меры ответственности и поговорим о том, нужно ли их усиливать. В европейских странах никто не подумал бы о том, чтобы пнуть кошку или собаку, бросить камень и нанести ему более серьезный вред. Напротив, их кормят, […]
БатафсилПариж халқаро келишуви доирасидаги Ўзбекистоннинг мажбуриятлари ва манфатлар
Иқлим ўзгариши натижасида етган зарар далиллари тақдим этилган ҳолатларда иқлим ўзгаришининг ноқулай таъсири оқибатлари донорлар томонидан бартараф этилади.
БатафсилБИОЭТИКА ТАМОЙИЛЛАРИ ЁХУД ЁРДАМГА МУҲТОЖ ЖОНИВОРЛАР НОЛАСИ
Ҳали оғзида она сути қуримаган мушукча зорланиб миёвлаганича овқатланиб ўтирган одамлардан нажот истаб оёқларига суркалар, аммо меҳр ўрнига ҳар гал тепки ерди. Бўш столга келиб ўтирган қиз билан йигит оёқлари остида ўралашаётган мушукчага ижарғаниб қараб, қараб қўйишди. У кетавермагач, йигит жониворнинг бошини мўлжаллаб зарб билан тепди. Салкам бир метр нарига учиб тушган мушукча ғалати овоз чиқарди-да, туришга ҳам холи келмай сўнгги бор у томонга қараб, кулаётган одамларга умид билан талпинди. Оғзининг четидан сизиб оққан қон унинг юрак уриши билан бирга […]
БатафсилЕР РЕСУРУСЛАРИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳузуридаги давлат геодезия назорати инспекцияси тўғрисидаги, ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати тўғрисидаги, давлат кадастрлари ягона тизимини яратиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 66-сон қарорига мувофиқ “Ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати тўғрисида НИЗОМ” қабул қилинди.
БатафсилCУВ – ҲАЁТ МАНБАИ ундан самарали фойдаланиш давр талаби
Сув – тириклик кафолати. Уни беҳуда сарфлаш келажакка нисбатан қилинган хиёнат ва эътиборсизлик билан баробардир. Шу боис халқимиз азалдан ушбу бебаҳо неъматни юксак қадрлаб, “Сувга тупурма”, “Қудуққа тош ташлама”, “Ариққа супринди ташлама” каби ўгитларни бежиз айтишмаган. Маълумки, дунё миқёсида ушбу бебаҳо неъматни асраш, ундан оқилона фойдаланишга алоҳида эътибор берилади. Хусусан, сув ресурслари билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш, уларни асраш ва тиклаш учун аниқ чоралар кўрилмоқда. Аммо оби ҳаётдан оқилона фойдаланиш, оқова сувларнинг ифлосланиши каби ҳолатларнинг учраб туриши ачинарлидир, албатта. Масалан, Германияда оқова сувларнинг ярмидан кўпи, АҚШда эса учдан бир қисми тўлиқ тозаланмай дарё ва кўлларга қуйилмоқда. Франция, Англия, Бельгия, Голландия, Япония […]
БатафсилСаҳрога айланаётган Қоракўл
Саҳрога айланаётган Қоракўл Неча йилдирки Бухоронинг Қандим массиви аҳолиси газни қайта ишлаш заводидан тарқалаётган ёқимсиз ҳид билан нафас олади. “Заҳар” ютаётган аҳоли газ ҳидини билса-да, газнинг ўзидан “бехабар”. Аҳолига деярли газ етказиб берилмайди. Шу сабабли одамлар саксовулларни кесиб ўтин қилишади, шу тариқа қишда жон сақлайдилар. “Заҳар заққумини ютамиз-у, ўзидан наф кўрмаймиз”, дейди туман аҳолиси. Қоракўл тумани аҳолиси ҳам бута ва саксовулларни ёқиб қиш ўтказмоқда. Аммо, саксовул ва буталар бирини узсанг орқасидан ўнтаси ўсиб чиқадиган печак ўт эмас. Кесилган дарахтлар ўрнига […]
Батафсил“Тупроқ саломатлигига сармоя қилинг”
“Бугун 800 млн.дан зиёд инсонлар очарчиликдан азият чекмоқда. Аҳоли сонининг ўсиб бориши эса озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини тахминан 60 фоизга ошириш зарурлигини кўрсатмоқда. Бу эса кўп тарафдан ерга боғлиқ, шунинг учун ҳам ерларнинг соғлом ва яроқли бўлишга алоҳида эътибор қаратмоқ зарур. Минг афсуски, ҳозирга келиб глобал ер ресурсларининг 33 фоизи таназзулга учраган, инсонларнинг ерга таъсири эса шу қадар кенгайиб бормоқдаки, натижада ер ўзининг муҳим функсияларини бажаришдан тўхтаяпти.” Жозе Грациану да Силва (ФАОнинг бош директори) Халқаро Ер куни муносабати билан […]
БатафсилИсломда табиатга муносабат
Ҳеч шак-шубҳа йўқки, ҳозирги кунда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш асримизнинг энг муҳим муаммоларидан бири бўлиб турибди. Бу муаммо ўзининг инсониятга келтириши мумкин бўлган ёмон оқибатлари бўйича ядро ҳалокатидан кам эмас.
БатафсилОролга турналар қайтармикин?…
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиатни асраш дунё миқёсидаги долзарб масалалардан бири. Зеро, экологик муаммолар чегара билмайди.
Батафсил