“Ўзатом” агентлигининг бош директори, Энергетика вазирлиги вазирининг биринчи ўринбосари Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг айтишича, “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан ўтказилган сўровнома натижалари бўйича 70% респондентлар республикада атом электр станциясининг қурилишига ижобий фикр билдиришган, бу ҳақида kun.uz сайти хабар бермоқда. Савол тўғилади, сўровномада нечта одам қатнашган? Чунки 100 та респондентнинг 70 таси ижобий фикр билдирса ҳам 70% бўлади.
Ўзбекистонда биринчи АЭС иккита «3+» авлоддаги ВВЭР-1200 энергоблокдан иборат бўлиб, ҳар бири 1 200 МВт қувватга эга. “Росатом” корпорацияси томонидан яратилади. АЭС Жиззах вилояти Айдар-Арнасой кўллар тизимидаги Тузкон кўли яқинига қурилиб, 2028 йилда эксплуатацияга топширилади. Кейинчалик Тузкон кўлининг флора ва фаунаси зарарланмайдими?
Наргис Қосимова