Нукус шаҳар прокуратураси шу йилнинг 20 июль куни Нукус шаҳрининг чекка қисмида жойлашган “Қоскол-4” “Жангабазар» МФЙда бўлиб аҳолининг муаммоларини ўрганди. Ўрганиш давомида “Жангабазар» МФЙда истиқомат қилувчи Турсунова Гулбаҳор бу ердаги муаммоларга айтиб ўтди: — “Жангабазар» МФЙга кўчиб келганмизга анча бўлди. Бу ерда 2007 йилдан бери сув муаммоси бизни қийнайди. 800 метр олисдан невараларимиз ёзнинг жазирамасида сув ташишади. Ўзингиз кўриб турган мана шу иссиқда улар ҳам ҳолдан тойиб, тез-тез касал бўлиб қолишаётганди. Одамлар уйларига бозордан нон кўтариб келишса, биз сув кўтариб […]
БатафсилҲаёт манбаимиз исрофи ёхуд оби ҳаёт ҳақида ўйлар
Ўзбекистонда бир одам соқол олишга ўртача 20 литр сув сарфлайди. Бу ҳақда 2000 йил Олий Мажлисда бўлиб ўтган йиғилишда айтилган эди. Ўтган ўн саккиз йил мобайнида қанчадан қанча йигитларимизнинг соқоли чиқди-ю, аммо ўша сарфланаётган 20 литр сув 21 литрга чиқса чиққандир, аммо 19 литрга тушгани йўқ. Европаликлар эса соқол олишга 200 грамм сув сарфлайди. Бунинг сабаби бизнинг соқолимиз европаликларнинг соқолидан 100 баробар кўплигида эмас, биз шунчаки сув жўмрагини очиб қўйиб 100 баробар кўп сувни оқизиб юборишимизда, холос. Лекин бунинг акси […]
БатафсилМўйноқ ҳокимияти ичимлик суви танқислиги билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди
Аввалроқ Ўзбекистондаги айрим ОАВ Мўйноқда атиги бир йил аввал янги сув қувури ишга туширилган бўлса ҳам ичимлик суви йўқлиги ҳақида ёзганди. Мўйноқда шаҳарнинг айрим туманларида ичимлик суви етказиб бериш билан боғлиқ муаммолар кузатилмоқда. Маҳаллий ҳокимиятнинг маълумотига кўра, 3%га яқин хонадон сув билан таъминланишда муаммога дуч келган, деб хабар берди Nuz.uz. Аввалроқ Ўзбекистондаги айрим ОАВ Мўйноқда атиги бир йил аввал янги сув қувури ишга туширилган бўлса ҳам ичимлик суви йўқлиги ҳақида ёзганди. “Бутун Мўйноқ сувсиз қолгани йўқ. Бу бутунлай ёлғон хабар. Бизнинг ҳисобимизга кўра, айни […]
БатафсилФарғоналик тадбиркор ҳаж ибодатига аталган маблағини маҳаллага сув чиқаришга сарфлади
Буюк мутафаккир шоир Алишер Навоий ўзининг “Маҳбуб ул-қулуб” асарида саҳоват ва ҳиммат бобида фикр юритар экан, саховатни инсоният боғининг мевали дарахтига ўхшатади, одамийлик мамлакатининг мавжли уммонига, бу уммоннинг бебаҳо гавҳарига қиёс қилади. Орамизда ана шундай гавҳарга қиёс этгулик инсонлар кўплаб топилади. Улардан бири Бештерак маҳалла фуқаролар йиғинининг Ўрта қишлоғида истиқомат қилувчи саҳоватли ва олижаноб инсон Мамарасул ака Камоловдир. Мамарасул ака курсдоши Мунаввара опа Азизова билан турмуш қуриб, 3 қиз 1 ўғилни тарбияли ва зиёли қилиб камолга етказдилар. Уч қиз — […]
БатафсилЭнди Жомда сув муаммоси бўлмайди
Юртимизда бошланган хайрли ташаббус – “Обод қишлоқ” дастури бугун жуда катта кўлам ва аҳамият касб этган ҳолда давом этмоқда. Олис қишлоқларда бошланган ободонлаштириш ишлари самараси ҳудудларнинг кун сайин ўзгариб бораётган қиёфаси, одамларнинг турмуш тарзида ўз аксини топмоқда. Дастур асосидаги ишлар Самарқанд вилояти Нуробод туманида ҳам жорий йил февраль ойининг охирги кунларида бошланган эди. Вилоят ҳокимлигининг ишчи гуруҳи мазкур ҳудуднинг инфратузилмаси, ижтимоий соҳа объектлари ва аҳоли хонадонлари ҳолатини ўрганиб, халқ билан мулоқот қилди. Қишлоқда мавжуд муаммоларни ўрганиб, амалга оширилиши лозим бўлган […]
БатафсилСув йўқми ёки эътибор? Андижонда узоқ йиллар фойдаланилмаган темир қувурлар занглаб, яроқсиз аҳволга келиб қолган
Оқтепа маҳалласидаги Наврўз ва Ишчилар кўчаларидаги мавжуд тармоқларда 2003 йилдан буён ичимлик сув умуман йўқ. Водий гавҳари кўчасига эса, ҳатто, водопровод қувурлари ҳам ўтказилмаган. Шу билан бирга, маҳалланинг Ишчилар кўчасида жойлашган сув минораси ҳам 2003 йилдан буён ишламайди.
БатафсилСувни асра, ҳаётингни сақла
“Ҳаммомдан чиқа қол!” деб бақиради акангиз, ҳаммом эшигини тақиллатар экан. “20 дақиқадан бери ичкаридасан, бўла қол!” Ҳаммомда 20 дақиқа мобайнида сиз тахминан 400 литр сув сарфлайсиз. Пайғамбаримиз (с.а.в.) бир саа сув билан ғусл қилар эдилар – бу 2.03 литр бўлади. Абу Жаъфар ривоят қилади: “Отам ва мен Жаъбир бин Абдуллоҳ билан бирга бўлганимизда, бир киши ундан ғусл тўғрисида савол берди. У айтдики: “Бир саа сув сенга ғусл қилишинг учун етарли”. Савол берган киши: “Бир саа сув менга етмайди” деди. […]
БатафсилСУВ ТАНҚИСЛИГИГА ҚАРШИ ТЕХНОЛОГИЯ
Жорий йилда сув танқислиги бир томондан, жазирама иссиқнинг ҳаддан зиёд ошиши эса иккинчи томондан Қўза аҳволини янада қийинлаштириши турган гап. Шундай пайтда ҳар қатра сувни асраб-авайлаш ва суғоришга алоҳида аҳамият қаратиш талаб этилади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, бу йил икки, учинчи ва кейинги суғоришни эгат оралатиб ўтказиш зарур. Шундай қилинса ғўза ниҳоллари ғовламайди ва айни пайтда бўйи паст ҳам бўлиб қолмайди. Лекин суғориш меъёри, муддати давомийлигини, тупроқнинг ҳолати (сув ўтказувчанлиги, механик таркиби, дала нам сиғими, нишаблиги ва бошқ.) муҳим ҳисобланади. Бундан […]
БатафсилСув танқислиги оқибатларини юмшатиш – парламент ва жамоатчилик назоратида
Жорий йил 29 май куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда давлат раҳбари бугунги кунда ғоят долзарб бўлиб турган масалалар қаторида экспорт-импорт, маҳаллий бюджетга қўшимча тушумларни таъминлаш, қишлоқ хўжалигида ғўза парвариши, ғалла ўрими, такрорий экинлар ва сувдан оқилона фойдаланиш каби муҳим тадбирларни самарали ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди. Албатта, Юртбошимиз кўтарган масалаларга барчамиз бирдек масъулмиз. Айтиш лозимки, иқтисодиётимизни барқарор ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини оширишда қишлоқ хўжалиги соҳасининг ўрни ва аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Давлатимиз […]
БатафсилБир томчи сувда ҳаёт бор
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум бўлишича, сув танқислиги сабабли шоли экиладиган майдонлар 162 мингдан 94 минг гектаргача қисқартирилади. Сув камайиб бормоқда ЕР юзининг 70 фоизи сув билан қоплангани ҳолда инсоният XXI асрга ичимлик суви танқислиги муаммоси билан кириб келди. Чунки мавжуд сувнинг 97,5 фоизи шўр, ичишга яроқсиз, фақат 2,5 фоизини ичимлик суви сифатида ишлатиш мумкин. Шунинг ҳам учдан икки қисми (!) муз ҳолатида, қолганини эса инсон нотўғри фойдаланиш оқибатида исроф қилмоқда. Истеъмолчилик юқори шиддат билан […]
БатафсилСув танқислиги салбий таъсирини юмшатиш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни ташкил этишга бағишланган тадбир ўтказилди
Жорий йил кўклами об-ҳавоси меъёридан салқин ва қуруқ келганлиги сабабли сув танқислиги келиб чиқаётгани аграр соҳа ходимларидан бор имкониятлардан оқилона фойдаланиб, экин майдонларидан мўл ҳосил етиштиришдек тадбиркорликни, олимкорликни талаб этмоқда, деҳқончиликка янги инновацияларни, технологияларни, илм-фан ютуқларини, илғор тажрибаларни кенг жорий этиш муҳим вазифага айланмоқда. Шу йилнинг 5 июнида Чойкўл овулидаги “Нуруллаев Бунёдбек” фермер хўжалиги пахта даласида 2018 йилда сув танқислигининг салбий таъсирини юмшатиш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни ташкил қилиш бўйича семинар ўтказилди. Семинарга туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими, […]
БатафсилСув танқислиги ундан оқилона фойдаланишни талаб этади
4 июнь куни халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 29 май куни ўтказилган видеоселектор йиҚилишида кўплаб долзарб масалалар, жумладан, қишлоқ хўжалигида сувдан оқилона фойдаланиш, сув танқислиги оқибатларини юмшатиш, ғўзадан кафолатли ҳосил яратиш бўйича ишлар муҳокама қилиниб, тегишли вазифалар белгиланди. Тадбирда 1 июндан 1 июлгача “Ғўзада кафолатли ҳосил яратиш зарбдор ойлиги” эълон қилинди. Бу борада илгари сурилган вазифалар ижросини сўзсиз таъминлаш вилоят Кенгаши сессиясининг муҳокама мавзусига айланди. Видеоселектор тарзида ташкил этилган сессияда вилоятдан […]
БатафсилЎзбекистонда сув танқислиги сабабли шоли экиладиган майдонлар камайтирилади
Ўзбекистонда сув танқислиги сабабли шоли экиладиган майдонлар 162 мингдан 94 минг гектаргача қисқартирилади. Бу ҳақда куни кеча Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишда маълум бўлди. Йиғилишда бу йил Ўзбекистонда ёғингарчилик нисбатан кам бўлгани, бунинг оқибатида аксарият ҳудудларда сув танқислиги юзага келгани, бундай ҳолат сувдан оқилона фойдаланишни тақозо этиши алоҳида таъкидланди. “Шу мақсадда шоли экиладиган майдонларни 162 минг гектардан 94 минг гектарга қисқартириш, сув таъминотида муаммо бўлмаган Сирдарё вилоятида 7,5 минг гектар ерни Хоразм вилояти фермерларига, Жиззах вилоятида 5,5 минг гектар […]
БатафсилОдамлардан хафа бўлган денгиз
Марказий Осиёнинг Минтақавий экологик маркази (МОМЭМ) томонидан Европа Иттифоқи молиявий кўмагида амалга оширилаётган «UzWaterAware» лойиҳаси доирасида Ўзбекистон сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Вазирлар кенгаши, “Ўзгидромет” мутахассислари, журналистлар иштирокида Оролбўйи ҳудудлари ва Орол денгизига медиатур ташкил этилди. Устюрт платосида анчагина юргач, бирданига бетонланган йўл пайдо бўлди. Колонна бўлиб кетаётган “жип”лар текис йўлга чиққанидан ҳайрон бўлдик. Бир неча километрга чўзилган ва цивилизация белгисини билдирувчи йўл бироз ташландиқ ҳолда бўлсада, у текис йўл эди. — Бу собиқ ҳарбий аэродром, анови кўриниб турган аҳоли пункти […]
БатафсилМедиатур: сув танқислиги муаммоларини ўрганишга хизмат қилади
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Европа Иттифоқининг Марказий Осиёдаги экологик маркази томонидан ташкил этилган медиатурнинг асл мақсади ҳам аҳолига ва ёшларга сувдан оқилона фойдаланишни эслатиш ва бу борада зарур чораларни қўллашга қаратилган.
БатафсилОРОЛ ДЕНГИЗИ ИЗИДАН….
Устюрт пасттекислиги доимо одамлар билан гавжум бўлган. Ҳозирда пасттекисликда 1000 дан ортиқ турли даврларга тегишли бўлган қабрлар, маёқ ва неолит даврига тегишли 60 та тураргоҳ қолдиқларини кўрамиз. Кўҳна Ипак йўли ҳам айнан шу ердан ўтган. Устюртда Белиули карвон саройининг аркаси, деворлари 4 м.
БатафсилЖайҳун тугаган жой
Афсуски Судочье кўлига сафаримиз чоғида биз уларни учратмадик. Аммо табиатнинг кушандаси бўлган инсон ана шу гўзалликдан баҳра олиш ўрнига йўқолиб бораётган Судочье ҳайвонот дунёсини ҳам йўқ қилиш арафасида. Ноқонуний ов, тақиқланган жойларда балиқ турларини ташлаш оқибатида Судочьеда истиқомат қиладиган қушлар сонининг камайишига сабаб бўлаётир.
БатафсилОролнинг қуриган тубида чорвачилик қилса бўладими?
Орол денгизининг қуриган туби қарийб 4 млн гектарни ташкил қилиб, шундан 1,3 млн гектардан ортиғи Ўзбекистон ҳудудига тўғри келади.
БатафсилСув муаммоси: Биргина қудуққа қараб қолган маҳалла тақдирига ким масъул?
Шу ўринда ўз-ўзидан савол туғилади: 21 асрда сув учун доимий равишда ҳақ тўлаб келаётган кишиларни сувсиз қолдириш ҳали-ҳамон учраб тургани тўғримикан? Нима учун 1 ойдан бери қўшни туманга 1-2 километрлик масофани босиб, керак бўлса эшак араваларда сув ташиб келаётганини билиб, кўриб туриб уларга ёрдам кўрсатилгани йўқ?
БатафсилСУВНИ ТЕЖАШ КЕРАКМИ?
.Бугунги кунда республикамизда 1 кубометр сувнинг нарҳи 180 сўм бўлиб, бу Жиззах вилояти аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлашга сарфланаётган харажатлардан анча пастдир. Вилоят “Сувоқова” ишлаб чиқариш бирлашмаси раҳбарининг ўринбосари П.Шукуровнинг айтишича, ичимлик сувининг нархи арзон бўлганлиги сабабли аҳоли уни исроф қилади, эртанги кунни ўйламасдан ҳовли, томорқаларни суғориш, кўп қаватли уйларнинг аҳолиси эса хаттоки ёзда уйни салқинлатиш учун жумракларни ёпмасдан, сувни оқизиб қўйиш, сантехника носозликларига бефарқликлари натижасида неча минг литр сув канализация қувурларига оқиб кетиши ҳолларини кузатиш мумкин
Батафсил