Қирғовул қушини ноқонуний сотиш мумкинми?

Telegram’даги «ZOOSAVDO» каналида Тошкент вилояти, Чирчиқ туманида яшовчи фуқаро, Қирғовул (Фазан) сотиши ҳақида эълон берган. Эълонда қуш нархи 1 200 000 сўмга баҳолаган. Ўзбекистонда қирғовулларнинг бир неча турлари учрайди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда фақат, «Зарафшон қирғовули» Ўзбекистон Қизил китобига киритилганини эслатиб ўтмоқчимиз. Бу қушларни очиқ табиатда, қўриқхоналарда кўпайтириш тажрибаси мавжуд, хонакилашган ҳолда кўпаймаслиги амалиётда исботланган.

Бу шахс қирғовулни қаердан олган деган савол туғилади? Юқорида номи келтирилган Зарафшон қирғовулини овлаш тақиқланган. Зарафшон қўриқхонасида муҳофаза остига олинган.

 

Экология, атроф-муҳитини муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Тошкент вилоят бошқармасидан мазкур мурожаатга эътибор қаратиб ушбу ҳолатни ўрганишларини сўраймиз.