ЭКОЛОГИК ТАШАББУСЛАР ИЗЧИЛЛИГИ

Мавсум, иқлим ўзгариши нафақат инсонларга, балки жамики жонзотларнинг ҳаёт тарзига та’сир кўрсатмай қўймайди. Ҳар куни экологик муаммолар билан юзлашар эканмиз, уларга ечим топа оладиган интеллектуал салоҳияти кучли мутахассисларга эҳтиёжимиз ҳам кучайиб бормоқда. Бироқ муаммолар мутахассислар билангина ҳал бўлиб қолмайди, барчамизнинг зиммамизда экологик мас’улият туради.
Бу йил 23–27-май кунлари мамлакатимизнинг сўлим гўшаларидан бири – Жиззах вилоятининг Зомин туманидаги Болалар соғломлаштириш оромгоҳида Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда “Еколог” жамоат бирлашмаси томонидан илк бор Республика эко-волонтёрлар оромгоҳи ташкил қилинди.
Унда республикамизнинг 14 та ҳудудидан йиғилган 100 дан ортиқ волонтёрлар ва 20 га яқин экологик журналистикага қизиқувчи талаба ёшлар иштирок этиб, экологик муаммоларни ўрганиш, экологик ижтимоий мас’улият, иқлим ўзгариши, барқарор ривожланиш, экологияда факт-чекинг, Ўзбекистонда қаровсиз ҳайвонлар ҳамда сув танқислиги муаммолари билан боғлиқ мавзуларда билимлар берилмоқда.
Шунингдек, лойиҳа давомида плогинг, фото-танлов, қушларга уйча ясаш ҳамда экологик муаммоларни бартараф этишга қаратилган лойиҳалар танлови ўтказилиши белгиланган. Танловда ғолиб бўлган 3 та лойиҳани амалга ошириш учун ташкилотчилар – Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда “Эколог” жамоат бирлашмаси томонидан моддий ва ма’навий ёрдам берилади.
Эко оромгоҳ бошланганига икки кун бўлганига қарамасдан табиатни севувчи ёшлар ўзларининг ақлий салоҳиятларини намоён қилиб, тренерлар билан глобал аҳамиятга эга мавзулар устида ишлашни бошлашди. Бу эса уларнинг Экологик билим-тажрибалари ортиб бораётганидан дарак бермоқда, десак янглишмаймиз, – дейди ташкилий жамоа аъзоси Сардор Қудратов.
Комила ҲАМРОЕВА,
ташкилотчи, “Еколог” жамоат бирлашмаси ходими