Табиат ресурслари вазирлиги Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда “Зўр Дистр” МЧЖ ҳамкорлигида Тошкент вилоятининг Қибрай тумани, Зафаробод қишлоғида жойлашган «Ҳаёт» қаровсиз қолган ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамиятида боқилаётган ҳайвонот оламининг яшаш шариоти ўрганилиб, уларга турли хил озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди.
Айтиш жоизки, бугунги кунда мазкур жамият қошида ўн нафарга яқин кўнгиллилар волонтёр сифатида ўз фаолиятини йўлга қўйишиб, етти мингга яқин қаровсиз қолган ҳайвонларга ғамхўрлик кўрсатишда фаол иштирок этиб келишмоқда.
Жониворларнинг ҳаёти инсон фаолияти билан чамбарчас боғлиқдир. Ушбу жонзотлар биз яшаб турган курраи-заминнинг бир бўлаги эканлигини унутмаслигимиз лозим. Уларга меҳр кўрсатиб, асраб-авайлаш ҳам инсоний бурчимиздир.
Ушбу тадбир ана шу жиҳати билан ҳам аҳамиятли бўлди. Тадбир ҳақида бизга Табиат ресурслари вазирлиги Тошкент шаҳар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.